Автомобиль йўллари
Разновидности дорожного бетона -
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
Разновидности дорожного бетона - йўлда ишлатиладиган бетон турлари – махсус ишлаб чиқилган тавсия ёки муассассавий меъёр асоссида юқори ташкилотларнинг розилиги билан йўлда ишлатиладиган бетонлар. Улар карбонат тошли, кичик зарралии (қумли), кам тошли (чақир тош) кам цементли (тощий), ўрта мустаҳкам ва қуйма бетонлар бўлиши мумкин: Карбонат тошли бетон - майда ва йирик карбонат тошли оддий бетон. Йўл асосида ишлатиладиган карбонат тошли бетонга сарфланадиган цементнинг миқдори, айни шу маркадаги бошқа бетонга нисбатдан 10-20% га камроқ бўлади. Майда заррали (қумли) бетон - таркибида йирик доналиари йириклиги билан ажралиб турувчи оддий бетон. Бундай бетонлар-нинг майда тўлдирувчилари сифатида модуль қиймати 2 дан кам бўлмаган кварц қуми ёки кварцли оддий қум ишлатилади. Кам тошли бетон - таркибида қумнинг кўплиги ва аксинча қиррали тошларнинг камлиги билан ажралиб турадиган оддий бетон. Қиррали тошларнинг камлиги сабабли уларнинг ўзарро силжишлари, жойлашиш (коэффициенти задвижки) қулайроқ. Кам цементли (тощий) бетон - ўзиюрар зичловчи машиналар (катки) ёрдамида зичланадиган паст марка ва кам сувли бетон қоришмасининг қотиши натижасидаги бетон. Кам цементли бетондан қурилган йўл асоссига ётқизилган асфальтобетон қоришмасида ёриқлар кам бўлади, ана шуниси билан бу бетон эътиборга лойиқ ҳисобланади. Кам цементли бетон сиқилишдаги мустаҳкамлиги бўйича М50, М100 ва М 15 маркаларга, эгилгандаги чўзилиши бўйича эса 15, 20 ва 25 маркаларга бўлинади. Ўта мустаҳкам бетон – эргилгандаги чўзилиш бўйича “60” ва ундан юқори маркали бетонлар. Ўта мустаҳкам бетонларни оддий бетонлар ўрнига ишлатиш натижасида бетон қопламаси қалинлагини камайтириш ва шу орқали иш хажмини, ҳаражатларни камайтириш ва меҳнат умудорлигини ошириш мумкин бўлади. Суперпластификаторли қуйма бетон - оқувчанликни оширувчи суперпластификаторлар қўшиб тайёрланган бетон қоришмасининг қотиши натижасидаги бетон. Қуйма бетонларни зичлаш талаб этилмаганлиги сабабли, уларни оддий, зичлаш талаб этиладиган бетонлар ўрнига ишлатилиши электр, ёқилғи ва иш кучи сарфини каматириб иқтисодий самарадорликка эришиш имконини беради. Суперпластификаторлар қўшилиши лозим бўлган бетн қоришмаларининг дастлабки оқувчанлик кўрсаткичи 2-5 см орасида бўлиши керак.
Силикальцит - силикальцит - кварц қумини майдалаш, уни ҳаво оҳаги билан аралаштириш, кейин тиндириш ва 1,2 Мпа босим остида автоклавда ишлов бериш натижасида олинадиган сунъий тош. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling