Автомобиль йўллари


Распорка - тиргак - кўприк тузилмасининг сиқилишга ишлайдиган ўзак элементи. Ребро (уголок) жесткости


Download 0.7 Mb.
bet99/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Распорка - тиргак - кўприк тузилмасининг сиқилишга ишлайдиган ўзак элементи.
Ребро (уголок) жесткости - бикирлик қовурғаси (бурчаги) - эгилиш-сиқилишларида устуворликни таъминлаш учун унинг деворига ёки тош тахтага бириктирилган металл тўсин элементи.
Ригель опоры - таянч ригели - устунсимон таянч (шунингдек ҳайбатли таянч)нинг темирбетонли қатлами.
Ростверк свайный - қозиқ оёқли ростверк - қозиқ оёқли асосдаги таянч пойдевори. Унинг баланд ва паст турлари мавжуд. Агар пойдевор таги тупроқ юзасидан бир қанча баландда жойлашса - баланд, агар пойдевор таги тупроққа тегиб турса - паст дейилади.
Рыбка - балиқча - кўприкларнинг металл тузилмаларида туташ жойларини беркитувчи, ромбга ўхшаш чўзиқ шаклга эга, металл устки қисм.
Свая буровая - бурғулаб ишланган қозиқ оёқ - олдиндан бурғуланган қудуқни бетон қоришмаси билан тўлдириш йўли билан бажарилган қозиқ оёқ.
Свая буронабивная - бурғулаб тўлдирилган қозиқ оёқ – бурғуланган қудуқни қуймабетон билан тўлдириш йўли билан бажарилган, бурғулаб ишланган қозиқ оёқ. Бунда тўлдирувчи бетон бевосита қудуқ деворига туташади.
Свая бурообсадная - бурғулаб мустаҳкамланган қозиқ оёқ - бетон билан тўлдириладиган мустаҳкамловчи қувурни қудуқларда қолдириш билан барпо этилган бурғулаб ишланган қозиқ оёқ.
Свая винтовая - бурама(винтли) қозиқ оёқ - кўтариш қобилияти асосан ён юзаси бўйича тупроқнинг ишқаланиши билан аниқланадиган қозиқ оёқ.
Свая висячая - осма қозиқ оёқ - хусусияти, асосан, унинг ён юзаларига тупроқнинг тишлашиши(уланиши) билан белгиланадиган тутиб турувчи қозиқ оёқ.
Свая забивная - қоқиб киритилган(қоқма) қозиқ оёқ - олдиндан тайёрланган ва тупроққа қоқиш ёки тебратиб ботириш йўли билан тупроққа ботириладиган қозиқ оёқ.
Свая с камуфлетным уширением - камуфлет кенгайтирилган қозиқ оёқ - олдиндан бурғуланган қудуқ асосида портлатиш усулида олинган тупроқдаги бўшлиқни бетон билан тўлдириш воситасида бажарилган, охири кенгайтирилган, бурғулаб тўлдирилган қозиқ оёқ.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   95   96   97   98   99   100   101   102   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling