Автомобиль йўллари
Download 0.7 Mb.
|
Атамалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вяжущие эпоксидные
- Глинит- цемент
- Гудрон кислый
- Гудрон маслянный
- Дегти каменноугольные
- Добавки (присадки)
Вяжущие органические - органик боғловчилар - суюқ, ярим суюқ ёки қаттиқ консистенцияли, қора ёки тўқ жигаррангли, боғловчилик хусусиятига эга бўлган, келиб чиқиши органик бўлган материаллар. Улар ҳар хил турдаги нефтларни, тошкўмирларни, таркибида битум бўлган жинсларни, торф ва ш.к. ларни қайта ишлаш натижасида олинади.
Вяжущие эпоксидные - эпоксид боғловчилар - эпоксид қатронлар, полиэтиленполиаликлар, дибутилфталот (колиэфир ёки тиокола)лар, тошкўмир қатрони Д-3 (Д-4/Д-5 ёки суюқ битум МГ 70/100) ва боғловчининг вазифасига ҳамда таркибига боғлиқ равишда, оғирлиги бўйича турли қисмларда фурилли спиртдан ташкил топган материаллар. Цементбетон қопламаларни таъмирлашда қўлланилади. Глинит- цемент - глинит - цемент - 650 0С да куйдирилган оҳакнинг ингичка лой кукни билан, ёки куйдирилган лой (ғишт, черепица) нинг саноат чиқиндилари билан аралашмаси. Гудрон кислый - нордон гудрон - нефтни қайта ишлаш ва мой тозалаш заводларида мой фракцияларини олтингугурт кислотасидан тозалашда олинадиган нефть қолдиғи, чиқиндиси. Олтингугурт кислотасидан ачитқи сифатида фойдаланиш мумкин. Гудрон маслянный - мойли гудрон - атмосфера вакуум найчали курилмада нефтдан ёқилғи ва мой фракцияларини ажратиш билан уларни қайта ишлашда олинадиган, оғир нефть қолдиғи. Дегти каменноугольные - тошкўмир қатронлари - тошкўмирнинг деструктив ажралишидан олинадиган қатрон. Бирламчи хом ашёга боғлиқ равишда қуйидаги турлари мавжуд: коксли - бирламчи хом ашё кокслаш натижасида олинадиган; хом газли - ёқилғини газлантириш ва ёритувчи газ ишлаб чиқаришда олинадиган. Добавки (присадки) - қўшимчалар - цемент, битум, қатрон эмульсия тайёрлашда бевосита боғловчига ёки қоришмага талаб қилинадиган хусусиятларни (цемент ёки бетоннинг қотишини секинлаштириш, цемент, бетоннинг қотишини тезлатиш, цемент сарфини камайтириш, бетоннинг музлашга чидамлилигини ошириш, бетон қоришмасининг сувга талабини камайтириш, тош материаллар билан боғловчининг ёпишишини орттириш ва бошқалар) бериш учун аралаштиришда қўшиладиган кимёвий моддалар (сиртқи фаол модда СФМ, полимер фаоллаштиргичлар ва бошқалар). Қўшимчаларнинг турлари: сусайтирувчилар – цементнинг ушлаб қолишини сусайтириш керак бўлганда, минерал боғловчи материалларни тайёрлашда қўлланилади; тўлдирувчилар - цемент сарфини камайтириш ва цементбетон зичлигини ошириш учун, шунингдек цемент маркасини пасайтириш зарур бўлганда цементга қўшиладиган минерал материаллар (майдаланган қум ва бошқалар); ҳаво тортувчи цементбетоннинг совуққа бардошлилигини ошириш учун қўлланилади, чунки цементбетон қоришмаси таркибига киритилганда, улар совуқлашиб, цементбетонга совуққа бардошлилик хусусиятини берадиган майда пуфакчалардан иборат микро кўприклар ҳосил қилади (авиетин қатрони, мойлар, ёғоч пёки, сулфид спирт бардаси ва бошқалар); ҳўлланмас пластификацияловчи - цементга ҳўлланмаслик хусусиятларини бериш ва узоқ масофага ташишда, узоқ муддат сақлашда, сувга талабини ва цемент сарфини камайтириш, бетонларнинг (мило-нафт, асидол, абиетит, натрий кремний, органик суюқликлар, сунъий ёғлиқ кислоталар ва бошқалар) ва совуққа бардошлилигини ошириш учун уларнинг таркибига киритилади; пластификацияловчи - сувга бўлган талабни ва цемент сарфини камайтириш ёки қоришмаларнинг пластиклигини, цементбетонлар ва эритмаларнинг (сульфад спирт қуйқаларининг концентратлари соддалаштирилган ва минерал моддалар аралашмалари билан личносулфен кислоталарнинг кальций турлари) музлашга бардошлилигини ошириш учун қўлланиладиган; қотишни тезлатувчилар - цементларнинг қотишини тезлаштириш учун кўзда тутилгаи (кальций хлор, натрий хлор, ишқор ва бошқалар). Золы - куллар - майда кўринишидаги кулларни кўмирни ёндириш натижасида олинадиган ва электрофильтрлар ёки бошқа қурилмалар ёрдамида тутиладиган чиқиндилар. Одатда, 0,3 мм дан кичик заррачалари, дисперс материаллар сифатида намоён бўлади. Куллар кимёвий таркибига кўра қуйидаги типларга бўлинади: нордон (Н) - 10% гача кальций оксидидан ташкил топган антрацитли, тошкўмирли ва қўнғир кўмирли; асосий (А) - массаси бўйича 10% дан кўп кальций оксиддан ташкил топган қўнғир кўмирли. Куллар сифат кўрсаткичлари бўйича 4 типга бўлинади: I, II, III, IV. Кулларнинг маркасини белгилаш ёндирилган кўмир хилини, кулларнинг хили ва типини, стандартини белгилашни ўз ичига олади. Йўл қурилишида қуйидаги ҳолларда фойдаланилади: кам фаол боғловчи материаллар сифатида тупроқларни мустаҳкамлашда, бетонларда цемент ва тўлдирувчиларни тежашда, бетон ва қоришма аралашмаларнинг технологик хусусиятларини яхшилаш учун, шунингдек бетон ва қоришмани сифат кўрсаткичи, минерал кукунлар сифатида асфальтобетон тайёрлашда ишлатилади. Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling