Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet218/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Силикатирование грунтов - тупроқни силикатлаш – тупроқ ва сочилувчан минерал материалларни суюқ шишанинг коллоид эритмаси ва кремний фторли натрий эритмаси билан навбатма-навбат ишлов бериб мустаҳкамлаш усули.
Скорость потока - оқим тезлиги - йўл қурилиши оқимининг асосий кўрсаткичи бўлиб, маълум йўл бўлагида оқимдаги барча ишлар соат, смена, сутка аниқлигида тугатилади.
Смешение на дороге - йўлнинг ўзида аралаштириш - енгиллаштирилган мукаммал қопламалар қурилиши ёки уларни тиклаш ишларида тош материаллар (чақиқ тош, шағал, шлак) ва тупроқларни органик боғловчилар билан иш жойининг ўзидаги мосламаларда ёки бевосита йўл пойи ёки йўл тўшамаси асосида автогрейдер ва йўл фрезерлари ёрдамида аралаштириш, ёпиш, текислаш, зичлаш ишларидан иборат технологик жараён.
Смешение в установке - мосламаларда аралаштириш - барча турдаги йўл қоришмаларини (асфальтбетон, цементбетон, цемент тупроқ ва бошқа) махсус мосламаларда материалларга боғловчилар билан ишлов бериб тайёрлаш бўйича бажариладиган технологик жараён. Махсус мосламалар икки хил бўлади: стационар йўл ташкилотлари заводларида ва кўчма-аралашмаларни ётқизиш жойида аралаштириш.
СНиП (строительные нормы и правила) - ҚМ ва Қ (қурилиш меъёрлари ва қоидалари) - қурилишдаги ишлаб чиқаришнинг асосий қонуни бўлиб, иншоотларни лойиҳалаш ва қурилишига фан ва техника тараққиёти ютуқларини ҳисобга олган ҳолда, ягона техник меъёр ва қоидаларни белгилаб беради. Қоидаларда қуйидаги мақсадлар кўзда тутилади: смета баҳосини камайтириш, қурилиш сифатини ошириш ва муддатини қисқартириш, энг рационал ечимларни қўллаш, материал ресурслардан самарали фойдаланиш, қурилишни индустриялаштириш даражаси ва меҳнат самарадорлигини ошириш, атроф-муҳит муҳофазаси ва бошқалар. ҚМ ва Қ ларнинг II - Д5 қисми - автомобиль йўли қурилишига; III - 40 қисми - автомобиль йўли лойиҳалашга; III - 46 қисми аэродромлар қурилишига тааллуқли.
Событие - ҳодиса - тармоқ жадвалидаги элементлардан бири бўлиб, бирор бир йўл қурилиш босқичи тугалланганлиги, кейинги босқичдаги ишларни бошлаш учун зарур бир ёки бир неча
ишларнинг бажариб бўлинганлиги маълумоти. Ўзидан аввал бирор бир иш бўлмаса бошланғич ҳодиса, ўзидан кейин бирор бир иш бўлмаса якунловчи ҳодиса дейилади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   214   215   216   217   218   219   220   221   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling