Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet247/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Профилировщик основания - асосни текисловчи машина - рельсда (ўзиюрар) ёки гусеницада (осма) ҳаракатланадиган йўл машинаси бўлиб, цементбетон қопламаларини қурувчи бетон ётқазиш машиналари таркибига киради. Цементбетон қоришмасини ётқизишдан аввал қум асосига ёки цемент, цементтупроқли асосга кўндаланг қирқим бериш ва уни режалаш учун мўлжалланган. Унинг ишчи органлари: текисловчи ағдаргич ёки фреза барабани ва шиббаловчи брус.
Рабочий орган - ишчи орган - ишланадиган материаллар хили ва бажариладиган технологик жараёнлар турига боғлиқ ҳолда катта фарқлар билан ажралиб турадиган материалларга ишлов бериш орқали бевосита таъсир кўрсатадиган машиналар деталлари, агрегатлари. Ишчи органларга ковшлар, пичоқлар, ағдаргич, фрезалар, вибробруслар, плита бўлакловчилар, ғалтак машина жувалагичлари киради.
Разгрузчик материалов - материалларни туширувчи - кўтариш-элтиш машиналари бўлиб, темир йўл платформалари ва ярим вагонлардан ҳамда бортли автомобиллардан чақиқ тош, шағал, қумни тушириб олиш ишларини механизациялаш учун мўлжалланган. Бу машиналар икки турли бўлади: чўмичли турдаги (қатнов қисмига кўндаланг) ва ағдаргичли транспортер билан жиҳозланган элеватор чўмичли, уюмни ҳосил қилиш баландлиги 7,5 м гача; ағдаргичли турдаги (ҳаракатланувчи рукояткадаги ағдаргич). Кукунсимон материаллар ҳаво билан ишлайдиган юк туширувчи машиналарда тушириб олинади.
Распределитель мелкого щебня - майда чақиқ тошни тақсимловчи машина - майда чақиқ тошни бир текис тарқатувчи, ўзиюрар ёки бункер ва тарқатувчи қурилмаси осма бўлган йўл машинаси бўлиб, асфальтбетон қопламаларининг янги ётқазилган юзасига ғадир-будир юза ҳосил қилиб тарқатиш учун фойдаланилади. Бу машиналар юзаки ишлов бериш жараёнида, органик боғловчилар қўйилгандан сўнг ҳам ишлатилади.
Распределитель пленкообразующих материалов - парда ҳосил қилувчи материалларни тақсимловчи машина - цементбетон қоплама қурилишидаги жараёнларни тугатувчи йўл машинаси. Қоплама юзасига парда ҳосил қилувчи материалларни (эмульсия, локуэтинол, промаль) тақсимлаш учун мўлжалланган. Бу машинанинг ишчи органлари махсус най бўлиб,у машина илгариланма ҳаракат қилганида (рельсда ёки ғилдиракда) ишлов берилаётган йўлакка кўндаланг йўналишда ҳаракатланади.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   243   244   245   246   247   248   249   250   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling