Камуфлирование каналов - каналларни ниқоблаш - зич ва ўртача зичликдаги боғланган ва боғланмаган тупроқларда парчаланадиган ва парчаланмайдиган металлар таъсирида портлайдиган моддалар ёрдамида қозиқоёқлар остки учларига портловчи кенгайтиришлар ўрнатиш. Ичи ковак, темирбетонли қозиқоёқ қобиқлари остки учларининг портлаш тўлқинидан бузилиши олдини олиш учун уларга пўлат қувурча бирлаштирилади.
Каналообразователи - канал ҳосил қилувчилар - таранг тортилган арматураларни ётқазиш учун канал ҳосил қилиш мақсадидаги металл ёки полиэтилен қувурлар (суғуриб олинадиган ёки суғуриб олинмайдиган).
Канат арматурный - арматура арқони - ўзини битта тўғри симдан эшилган арқон ва яна шу тўғри арқон атрофида бурама (спиралсимон) шаклда жойлашган олтита сим сифатида намоён қиладиган, заводда тайёрланган, таранг тортилган арматуралар.
Карточки для надвижки - сурилма учун карточкалар - оралиқ қурилманинг сурилишида унинг сирпанувчи юзаси тагига қўйиладиган, сирпаниш ишқаланишининг кичик коэффициентини таъминлайдиган, бир томонига полимер қоплама суркалган пластинка.
Каркас арматурный (пространственный) - арматурали синч
- сунъий иншоотларнинг ҳар қандай қисмини бевосита бетонлаштиришдан олдин қолипга ўрнатиш учун олдиндан тайёрланган арматурали ускуна. Кўприк ва қувурларнинг йирик қисмларини арматуралаш учун арматурали блоклар ва арматурали устунлар кўринишида арматурали синчлар тайёрланади. Йиғма ва қуйма тузилмалар учун қўлланилади.
Каток монтажный - йиғиш ғалтаги - кўприкнинг оралиқ қурилмаларини бўйлама ёки кўндаланг суришда думалатиш йўлининг элементи бўлиб хизмат қилувчи, яхлит кесимли пўлат цилиндр.
Кессонный способ устройства фундаментов - пойдеворлар қуришнинг кессон усули - чуқур жойлашмаларда сиқилган ҳаво босими остида ишчи камерада тупроқни қайта ишлаш билан пойдевор қуриш технологияси.
Кладка бутовая - тош ётказиш - ишлов берилмаган тошни ётқазиш. Асосан яхлит пойдеворлар, кўприк таянчи ва тиргак деворлар қуриш учун қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |