Автомобиль йўллари


Download 0.7 Mb.
bet313/378
Sana30.10.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1734355
1   ...   309   310   311   312   313   314   315   316   ...   378
Bog'liq
Атамалар

Снегоочистка полная - қорни бутунлай тозалаш - қор тозалашни ташкил қилиш бўлиб, автомобиль йўлининг қатнов
қисмидаги қор бутунлай олиб ташланади.
Снегопад - қор ёғиши - олдин ёққан қор заррачаларини шамол учириб кетмасидан, атмосфера ёғинларининг қор шаклида меъёрида тушиши.
Снегопередувающее устройства - қор пуфлайдиган қурилма - қорни йўлдан олиб ўтиш тартибида ишловчи, қордан муҳофаза қилувчи қурилма.
Снегоперенос - қорнинг силжиши - шамолнинг тезлиги 2 м/с дан катта бўлганда қорнинг горизонтал силжиши.
Снегосборная способность - қор йиғиш қобилияти - энг кам қор тушишидаги қорни ушлаб қолувчи қурилма йиғиши мумкин бўлган қор миқдорининг қордан муҳофаза қилиш шароити учун хавфсиз, жойнинг қор бўронли шамолига мос бўлган, қорни ушлаб қолувчи қурилманинг бир бирлик узунлигига нисбати.
Снежные отложения - қор тупламлари - қор ёғиши ёки қор бўрони натижасида қорнинг ҳар қандай кўринишдаги йиғими (қорли қоплама, қор уюмлари, қорли тепа ва бошқалар).
Снежный вал - қорли уюм - йўл қопламасидан қорни йиғиштириб ёки қиртишлаб олиш натижасида унинг ёнларида узун уюм кўринишида ҳосил бўлган қор йиғиндиси.
Снежный гребень - қорли чўққи - соябон кўринишидаги қор уюмининг юқори қисми.
Снежный покров - қор қоплами - маълум бир майдондаги ер юзасини қоплаган бир неча қаватли қор уюмлари ёки тўпламлари.
Снежура - қор пўстлоғи - қор қавати бўлиб, қорнинг қаттиқ зарраларини ифодаловчи қават шаклида, сув билан қопланган, ораси қисман сув билан тўлган бўлиши мумкин.
Содержание дорог зимнее - йўлни қиш пайтида сақлаш - қиш мавсумида автомобиль йўлларида тўхтовсиз ҳаракатни таъминлаш чора-тадбирлари мажмуаси бўлиб, у қуйидагиларни ўз ичига олади: йўлни қордан тозалаш, йўлни қор уюмларидан, қор кўчкиларидан
муҳофаза қилиш, қишки сирпанчиқлар ва музлашларга қарши курашиш.
Солепесчаная смесь - қумли-тузли аралашма - муз қатлами устига сочилганда маҳкам ёпишиши ва очиқ ҳавода сақланганда музлашни йўқотиши учун қум ёки майда шағалнинг яхмалакка қарши кимёвий воситалар билан аралашмаси (1:10).

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   309   310   311   312   313   314   315   316   ...   378




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling