Автотрансформаторлар. Пайвандлаш трансформаторлари ҳамда ўлчов трансформаторлар
Download 45.64 Kb.
|
АВТОТРАНСФОРМАТОРЛАР. ПАЙВАНДЛАШ ТРАНСФОРМАТОРЛАРИ ҲАМДА ЎЛЧОВ ТРАНСФОРМАТОРЛАР.
АВТОТРАНСФОРМАТОРЛАР. ПАЙВАНДЛАШ ТРАНСФОРМАТОРЛАРИ ҲАМДА ЎЛЧОВ ТРАНСФОРМАТОРЛАР.МАҚСАД: Трансформаторларнинг ишлатилиши, ва кулланилишини ўрганиш.РЕЖА: Автотрансформаторлар ҳақида умумий тушунча Бир фазали автотрансформаторнинг схемаси Автотрансформаторларни халк хужалигидаги урни Пайвандлаш трансформатори ҳақида умумий маълумотлар. Автотрансформаторлар ҳақида умумий тушунча. Куч трансформаторларида паст кучланишли чўлғам билан юқори кучланишли чўлғамлар ўртасида фақат электромагнит боғланиш мавжуд. Автотрансформаторлар деб паст кучланишли ва юқори кучланишли чўлғамлари орасида магнит боғланишдан ташқари электр боғланишлар ҳам мавжуд бўлган трансформаторларга айтилади. Автотрансформаторларнинг бирламчи чўлғамлари паст кучланишли ва юқори кучланишли манбаларига уланиши мумкин (27-расм). Иккала ҳолда ҳам Uю=Uп+U2 (9-1) Буни қуйидаги расмдан ҳам кўриш мумкин 27-расм. Бир фазали автотрансформаторнинг схемаси Автотрансформаторлардан кучланишни ошириш ва пасайтириш мақсадларида фойдаланиш мумкин. Автотрансформаторларда электр юритувчи куч ва токлар умумий ҳолдаги трансформаторларга ўхшаш нисбатларда бўлади. (9-2) бу ерда Кат –автотрансформаторнинг трансформациялаш коэффициенти. Автотрансформаторларда икки хил қувват ҳисобланади: ички қувват ёки ҳисобланган қувват Sи=E1I1=E2I2 (9-3) ва ташқи (ўтувчи) қувват Sт =UпIп=UюIю (9-4) Бирламчи чўлғамдан иккиламчи чўлғамга магнит майдон ёрдамида узатиладиган қувватга автотрансформаторнинг ички қуввати деб аталади. Sи Кейинги пайтларда автотрансформаторлардан юқори кучланишли (110, 154, 220, 500кВ) электр тармоқларни бир-бирига улашда қўлланилмоқда. Уч фазали авто-трансформаторларнинг чўлғамлари юлдуз шаклида уланиб, магнит оқим таркибидаги учинчи гармоникани йўқотиш учун шу гармониканинг қувватига нисбатан ҳисобланган учинчи чўлғам магнит ўзакка ўрнатилади. Автотрансформаторларда чўлғамларни учбурчак схемада улаш кам қўлланилади. Бу транс-форматорлардаги қувват исрофлари ва қисқа туташув кучланишлари куч трансформаторларникига ўхшаш бўлади. Агар қувват исрофларини ва қисқа туташув кучланишларини автотрансформаторнинг «ўтиш» қувватига нисбатан ҳисобланса, бу катталиклар куч трансформаторларига нисбатан Sт/Sи марта кичик бўлади. Шунинг учун электр энергияни узатишда кўлланилган автотрансформаторларнинг фойдали иш коэ-ффициентлари ортиб кетади, кучланишнинг пасайиши эса камаяди. Автотрансформаторлар асосан кучланиши унча кўп ўзгартирилмайдиган двигателларни юргизиб юборишда куч-ланишни пасайтирувчи элемент сифатида қўлланилади. Чўлғамлар орасида электрик боғланиш мавжуд бўлганлиги учун паст кучланишли чўлғам ва унга уланган аппаратларни ҳимояловчи материаллари юқори кучланишли чўлғам куч-ланишига нисбатан ҳисобланган бўлиши шарт. Автотрансформаторларнинг номинал юкланиш режими деб чўлғамларни завод шитокида кўрсатилган номинал ток билан икки минутли юкланишига айтилади. Автотрансформатор чўлғамларининг ҳарорати 135С дан ошмаслиги шарт. Автотрансформаторларнинг ф.и.к. лари и 99.7% га етиб боради. Download 45.64 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling