Азимжон Парпиев
Download 75.85 Kb.
|
Азимжон Парпиев
Азимжон Парпиев Азимжон Парпиев 1947 йилда Кўнчилар маҳалласида ишчи оиласида таваллуд топган. 1964 йил шаҳардаги 1-ўрта мактабни тугаллаб, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг пахтани дастлабки ишлаш факультетига ўқишга кирган. 1970 йили институтни имтёзли диплом билан тугаллаган. Шу йилдан бошлаб институтнинг пахтани дастлабки ишлаш кафедрасида стажер-тадқиқотчи бўлиб ишлай бошлади. 1972 йили шу кафедра қошидаги аспирантурага қабул қилинди. 1975 йида аспирантурани тугаллаб, илмий изланишларини давом эттирди ва асситент, катта ўқитувчи бўлиб фаолият кўрсатди. Азимжон Парпиев 1977 йили “Пахтани қуритишни интенсивлаштириш йўлларининг тадқиқоти” мавзусида диссертация ёқлаб, техника фанлари номзоди бўлди. Унинг илмий изланишларига шаҳрихонлик олим, техника фанлари номзоди, доцент Мухторжон Алиев бевосита раҳбарлик қилди. Азимжон Парпиев 1983-1985 йилларда шу институт докторантурасида таҳсил олди. 1990 йил май ойида “Пахтани қайта ишлашга дастлабки тайёрлаш, техника ва техникавий иш унумини ошириш ҳамда тола сифатини яхшилашнинг илмий асослари” мавзусида докторлик диссертациясини ёқлади. Техника фанлари доктори А.Парпиевга 1991 йили профессор унвони берилди. У институтда пахтани дастлабки ишлаш факультети декани бўлиб бир неча йил ишлаган. Азимжон Парпиев 1991-1998 йилларда институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори вазифасида ишлади. У бу лавозимда фаолият кўрсатган даврда институтда талабаларнинг чуқур ва пухта билим олишлари учун кенг шарт-шароитлар яратиб берилди. Профессор ва ўқитувчиларнинг илмий-изланишларига кенг йўл очилди. Давлат аттестация комиссияси томонидан ўтказилган аттестация натижалари бўйича институт жамоаси республикада биринчи ўринга чиқиб олди. А.Парпиев 1998 йили Гулистон Давлат университети ректори лавозимига тайинланди ва бу вазифада 2005 йилгача ишлаб, ўзининг кенг кўламдаги ташкилотчилик қобилиятини намоён этди. Университетни қолоқликдан республикадаги илғор ўқув юртлари сафидан ўрин олишига эришди. Бундай натижага эришиш ўз-ўзидан бўлгани йўқ, албатта. Тинимсиз меҳнат, изланиш, катта жамоада соғлом ижодий-илмий муҳитни яратиш ва юксак натижаларгн йўлида собитлик мевалари эди бу. Азимжон Парпиев илмда ҳам, ташкилотчилик фаолияти даврида ҳам ўзи бошқаларга ҳар доим ибрат бўлишга интилди. Фан ва техника янгиликларини мунтазам кузатиб борди. Ўқув жараёнларини такомиллаштиришда ривожланган мамлакатлар тажрибаларидан самарали ва изчил фойдаланди. 2000 йилда масофадан туриб ўқитиш имконини берувчи видеоконференция алоқаси ўрнатилди. Университет компьютер таъминоти бўйича жаҳон даражасига кўтарилди. Университетда 147 нафар талабага битта компьютер тўғри келган бўлса, АҚШ ва Японияда 5 та талабага битта компьютер тўғри келишини ҳисобга олиб, А.Парпиев бу соҳада кўзлаган натижага эришди. Шу билан бирга университетда фанларни замонавий техникалар билан ўқитиш амалда тадбиқ этилди. Университет энг замонавий ўқитиш воситалари “Эдисоф” дастури, “Лектор”, “Ўқитувчи-30” билан таъминланди. Азимжон Парпиев 2005-2006 ўқув йилида Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг ректори лавозимида ишлади. Бу давр мобайнида институтда бир миллион 600 минг евро қийматига эга бўлган Германиянинг энг замонавий ип-йигирув ускуналари комплекси ўрнатилди. Азимжон Парпиев 2006-2010 ўқув йиллари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълими вазирининг биринчи ўринбосари, вазири бўлиб ишлади. А.Парпиевнинг вазирлик фаолияти даврида Олий ўқув юртларининг моддий-техника базаси яхшиланди. Профессор ва ўқитувчиларнинг малакаларини оширишнинг изчил тизими жорий этилди. Фанлар бўйича ўқув комплексларининг янги авлодлари яратилди. Талаба ёшларнинг илмий изланишларининг истиқболли тизими яратилди, танлаган мутахассисликларини чуқур ва пухта эгаллашларига кенг йўл очиб берилди, зарур шар-шароитлар яратилди. Азимжон Парпиев қаерда, қайси лавозимда ишламасин, ғайрат ва шижоат билан олдинга интилди. Ўқиб-ўрганишдан, изланишдан тўхтамади. Ташаббускорлик, бошқаларга раҳбар сифатида шахсий ибрат бўлиш унинг доимий шиори бўлди. Азимжон Парпиев ҳамон ишда ҳам, илмда ҳам фаол. Етук олим, давлат ва жамоат арбобининг республикамизда, ҳорижда шогирдлари кўп. У 20дан ортиқ фан номзоди ва фан докторларига илмий раҳбар бўлган. Кўплаб илмий мақолалари матбуотда эълон қилинган. “Фан ва техника” журналининг таҳрир ҳайъати аъзоси бўлган. Download 75.85 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling