Azo” qismi bor Bu elementning ilmiy nomi “jonsiz”, yoki “hayot uchun kerkaksiz” singari ma’nolarni beradi. Lekin aslida bu element hayot uchun juda kerakli element sanaladi. Ayniqsa
Download 16.81 Kb.
|
Klaviatura
Klaviatura: har bir javobda “azo” qismi bor Bu elementning ilmiy nomi “jonsiz”, yoki “hayot uchun kerkaksiz” singari ma’nolarni beradi. Lekin aslida bu element hayot uchun juda kerakli element sanaladi. Ayniqsa, qishloq xo’jaligida hosildorlikni oshirishda uning o’rni beqiyos. Gap qaysi element haqida ketyapti? -Azot. 2. Твиттердаги бир ҳазилда бу асарнинг муаллифи инициалларини кўрсатиб, “Бу радио эмас, бу классик ёзувчи!” дейилган. Асар ўзи эса XIX-аср рус адабиётининг энг нодир дурдоналаридан бири саналади. Ўзи 1866-йилда ёзилган бўлсада, лекин ўзбек тилида илк бора 1977 йилда чоп этилган ушбу асар номини бизга ёзиб беринг. -“Жиноят ва жазо”, муаллиф – Достоевский ФМ. (FM-радио эмас, Достоевскийнинг инициаллари! Дейилади хазилда). 3. Бирор ўлчов қийматларининг қуйи ва юқори чегаралари оралиғи, термин аслида мусиқашуносликдан келиб чиққан бўлса-да, ҳозирда барча техника йўналишларида кенг қўлланилади. -Диапазон. 4. Атлантика океани хавзасига кирувчи бу денгиз дунёдаги энг саёз денгиз ҳам ҳисобланади. Араб тарихчилари уни “Бахр-ул Ассуф” деб ҳам номлашган. Бизга жавобингизда ушбу денгиз номини айтинг. -Азов денгизи. 5. Тасвирий санъатда “маринист рассом” деган тушунча мавжуд. У асосан денгиз манзараларини чизган рассомларга нисбатан қўлланилади. Маринст рассомлар ичида энг таниқли ва машхурининг исми Иван бўлиб, агар аввалги савол билан боғлиқликни пайқаган бўлсангиз, бизга унинг фамилиясини ёзиб беринг. -Айвазовский. (Айвазовский Азов денгизи яқинидаги Феодосия шаҳрида яшаган ва асосан Азов денгизи манзараларини чизган) 6. Кўпчилик ўғил болалар кичик ёшда “катта бўлсанг ким бўласан?” деган саволга У деб жавоб беришади. Лекин У “касбни” эгаллаш жуда қийин ва жуда катта жисмоний ва руҳий машаққат талаб қилади. Қизиғи шундаки, У “касб” вакилларини руслар бошқача ва америкаликлар бошқача номлашади. Сиз эса жавобингизда Унинг ўзбекчасини ёзиб беринг. -Фазогир. АҚШда уни Астронавт, Россияда Космонавт дейилади. 7. Адиб Мурод Муҳаммад Дўстнинг, таъбир жоиз бўлса, “киноя” жанрида ёзилган бу асари сюжети анча мураккаб бўлиб, кўпчилик китобхонлар матн тушунишга қийин эканини айтишган. Лекин асар номи жуда жўн, қисқа ва лўнда. Қайси асар? -Лолазор. Ва банк учун: Бу сўз одатда ўзбек тилида “шунга ўхшаш”, “шу таҳлит”, “шунинг сингари” деган маъноларда қўлланилади ва одатда гап охирида келади. Директоримиз Дилшод Эркинович ҳам бу сўзни кўп ишлатади. Қайси сўз? -Ва ҳоказо. Download 16.81 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling