Б. Ж. Эшов, А. А. Одилов Ўзбекистон тариxи
йўнувчи (дурадгор), девон (мирза), мушриф (озуқа йиғувчи), божбон
Download 6.3 Mb. Pdf ko'rish
|
ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ. 1-ЖИЛД
йўнувчи (дурадгор), девон (мирза), мушриф (озуқа йиғувчи), божбон
(закотчи) ва бошқ. Уларнинг барчаси сарой хазинасидан маош олганликлари ҳақида маълумотлар бор. Саройдаги умумий тартибни арбоб назорат қилган. Хонликдаги ҳарбий унвонлар ва мансаблар. Давлатдаги энг олий ҳарбий амалдор хоннинг ўзи эди. Кўп ҳолларда шахсан хон бошчилигида, айрим ҳолларда таниқли саркардалар бошчилигида бошқа ҳудударга юришлар уюштирилган. Энг юқори ҳарбий-маъмурий лавозим амир ул-умаро эди. Ундан кейинги расмий равишда юқори саркарда ясовулбошилик мансаби эди. Хонликда улар икки киши бўлиб, бири ѐвмуд туркманларига, иккинчиси эса човдирларга қўмондонлик қилар эди. Хон ҳузуридаги расмий қабул маросимларида ясовулбошиларнинг доимий ўринлари бўлмас эди. Лекин улар хон ҳузурида бўладиган тор кенгашда меҳтар, қўшбеги ва девонбеги билан бир қаторда қатнашар эдилар. Ясовулбошига ясовуллар, миршаблар, шотирлар, эшикоқолари итоат этганлар. Ясовулбошидан кейинги ҳарбий унвон мингбоши эди. Ҳарбий юришлар пайтида мингбошиларга катта маъсулият юкланган. Яъни, улар қўшинни айтилган ерга тўплаши, уларнинг тайѐргарлик даражасини назорат қилиши, жанг пайтида қўшиннинг маълум гуруҳига йўлбошчилик қилиши лозим бўлган. Шунинг учун ҳам архив ҳужжатларига кўра, мингбошилар яхши инъомлар олганлар. Хива хонлигида ҳарбий истеҳкомлар-қалъалар алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, улар маъмурий-мудофавий вазифани бажарган. Бундай қалъалар кутвол (қалъабон) қўлида эди. 467 Хива қўшинларида саркардалар муҳим аҳамиятга эга бўлган. Саркардалар бир неча юздан бир неча минггача бўлган навкарга бошчилик қилганлар. Юришлар пайтида саркарда бошчилигида туғ (байроқ) қўтариб борилган. Байроқ кўтариб борувчиларга туғбеги бошчилик қилган. Қўшинда юзбоши, панжшоҳбоши (элликбоши), даҳбоши (ўнбоши), қоровул, маҳрам, навкар каби вазифалар бўлган. Навкарлар солиқлар ва турли мажбуриятлардан озод қилинганликлари боис катта ер эгаларини қаттиқ ҳимоя қилганлар. Хива қўшинида деҳқонлардан олинадиган навкарлардан ташқари, туркманлар, қорақалпоқлар, қозоқлар ва бошқа кўчманчи халқлар аскарлари ҳам бўлиб, улар хонга мажбурий равишда маълум миқдорда аскарлар берганлар. Download 6.3 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling