Бадиий таржима хусусиятлари
Метафорани метафора билан таржима қилиш
Download 1.05 Mb. Pdf ko'rish
|
Qutadgu bilig tortliklari tarjimasi Monografiya Sidiqov
Метафорани метафора билан таржима қилиш
В.Мей таржимаси: Whenever a lion o'er dogs takes the lead – Then any poor cur roars like lions, indeed! But if some poor hound o'er the lions should reign – Then lions would look just like curs, once again! (2047-2048) Мазмуни: Қачон шер итлар устидан бошчи бўлса, Унда ҳар қандай дайди ит ҳам шердек наъра тортади. Аммо агар ярамас този шерлар устидан ҳукмрон бўлса, Шерлар яна гўѐ дайди итга ўхшаб қолади. 1 Абдуллажонов А. Навоий бадииятини немисча таржималарда қайта яратиш ва табдил этиш: Филол. фан. ном. ... дисс. – Т., 1998. – Б. 95. 108 Бу ўринда кўриниб турибдики, тўртлик аслиятга мос ҳолда, бадиий санъатлари сақланган ҳолда ўгирилган. Аслиятдаги ит образи таржимада ―poor cur – дайди ит‖, ―poor hound – ярамас този‖ сўзлари орқали аниқлаштириб берилган ва бу мутаржимнинг маҳорати сифатида таъкидланмоғи лозим. Аслиятдаги ―ит‖ ―арслон‖ билан зиддиятда олинганида туркий халқлар учун пасткашликнинг, номуносибликнинг, ярашиқсизликнинг рамзи сифатида уларнинг онг ва туйғуларида тегишли ассоциацияни уйғота олади. Инглиз тилли адабий муҳит доирасида эса бунинг ўзи камлик қилади. Шунинг учун ҳам таржимон бу ―ит‖нинг одатий, оддий ит бўлишидан қаноат топа олмайди. Ана шу бадиий-эстетик зарурият унга мазкур сўз олдидан ―poor – дайди‖, ―poor – ярамас‖ сифатини келтиришни тақозо этади. Энди ушбу тўртликнинг Р.Денкофф томонидан амалга оширилган таржимаси билан танишайлик: A dog is leonine If he gets a lion's head; Give the dog's head to the lion. He becomes canine instead (107). Мазмуни: Агар шернинг бошини олса (эга бўлса), Ит ҳам шер кабидир. Агар ит бошини шерга берсанг, У шубҳасиз итга ўхшаш (итсимон) бўлади. Р.Денкофф тўртликнинг вазнини ўзгартирган бўлса-да, унинг қофия хусусиятларини сақлашга харакат қилган. Аслиятдаги метафоралар ҳам инглиз тилида қайта яратилган. Мутаржим аслиятдаги ―ит‖ метафорасини инглиз тилига иккита вариантда ―dog – ит‖ ва ―canine – итга ўхшаш (итсимон)‖ тарзида беради. Метафора таржимада анча конкретлаштирилиб, яъни аслият мантиғига мос равишда ўгирилган. Чунки аслиятга кўра 109 арслонга ит бошчилик қилса, у итга (физиологик жиҳатдан) айланиб қолмайди, балки унинг хатти-ҳаракати итникига ўхшайди. Бу борада Р.Денкоффнинг таржима услуби жуда ўринли. Ушбу ҳолат С.Н.Иванов таржимасида ҳам жуда ўринли ҳал қилинган. Когда над собаками лев – голова, Любая собака похожа на льва. А если над львами главенствует пес, Собачьего будут все львы естества! (2047-2048) Кўринадики, аслиятдаги ―арслон‖ни ―лев‖ ва ―ит‖ни ―сабака‖, ―пес‖, ―собачьего‖ тарзида берилиши тўртлик мазмунини тўла сақлашга хизмат қилган. Энди ушбу байтнинг Р.Р.Арат томонидан туркчага ўгирилган таржимасига эътибор қаратайлик: ―Arslan köpeklere baş olursa, köpeklerın her bırı kendı karşısındakıne arslan kesılır‖ (2047) – ―Арслон итларга бош бўлса, итларнинг ҳар бири қаршисидаги каби арслон бўлади‖. Мазкур байтнинг тўртта тилдаги таржимасидан маълум бўлдики, ―kur‖ нима учундир уларнинг барчасида тушиб қолган. Биргина Қ.Каримов бу сўзга этибор берган. Афсуски, бу сўз транскрипцияси ―kur‖ тарзида эмас, балки ―кör‖ шаклида акс этган. Шунинг учун ҳам табдилда ―кўргин‖ сўзи пайдо бўлган. Download 1.05 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling