Баённомаси №1 23. 10. 2021 йил Жиззах шахар


Download 42.86 Kb.
bet3/5
Sana16.04.2023
Hajmi42.86 Kb.
#1359227
TuriСеминар
1   2   3   4   5
Bog'liq
Баённомалар

БАЁННОМАСИ № 3
27. 11. 2021 йил Жиззах шахар
Қатнашдилар:
1. Жиззах шахар ХТБ методисти Мирзабекова Н., 22-ИДУМ мактабнинг бошлангич синф укитувчиси Самадова Г ва барча укитувчи-тренерлар .
Маърузачилар: Жиззах шахар ХТБ методисти Мирзабекова Наргиза, 22-ИДУМ мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Самадова Г .
Кун тартибида:
1. PIRLS тадқиқотлари ҳақида умумий маълумотлар, PIRLS тадқиқотида ўқиш саводхонлиги .
Ўқув семинарни Жиззах шахар ХТБ методисти Мирзабекова Наргиза очиб берди. У уз сузида хозирги вақтда PIRLS таърифига кўра, ўқиш саводхонлиги жамият томонидан талаб қилинадиган ва инсон томонидан қадрланадиган ёзма тил шаклларини тушуниш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, матнлардан турли шаклларда маъно ҳосил қила олиш қобилияти ҳамдир.
Тадқиқот доирасида асосий эътибор тушунишни намоён қилишдан ўзлаштирилган маълумотларни қандай қилиб янги лойиҳалар ва вазиятларда қўллай олиш қобилиятларини намоён қилишга қаратилиши, уқувчи бу жараённинг фаол қатнашувчиси бўлиб, маъно яратиши, матн устида мушоҳада юритиши ва самарали ўқиш стратегияларини онгли равишда танлаб қўйиши хакида тушунтириб берди . Ҳар бир матн тури одатий шакл ва қоидаларга амал қилган ҳолда ўқувчига матнни шарҳлашга ёрдам беради. Ҳар қандай матн турли шаклга эга бўлиши мумкин. Булар анъанавий китоблар, журналлар, ҳужжатлар ва газеталар, шунингдек, рақамли кўринишдаги ёзма шаклларни ҳам ўз ичига олиши хакида айтиб утди.
Уқув семинарни тренер Самадова Г давом эттирди ва PIRLS тадқиқоти хакида куйидагиларни баён килди. Тадқиқотдаги матнлар мураккаблигига кўра, ўртача 500 дан 800 тагача, ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлиги даражаси паст бўлган мамлакатлар учун 400–500 та, э PIRLS да эса, тахминан 1000 та сўздан иборат бўлади.
Матннинг мазмуни 9-10 ёшдаги ўқувчиларга мос, айрим маданиятларга жуда хос бўлган мавзулардан четлашган, шунингдек, қизиқарли ҳамда ўқувчига унчалик таниш бўлмайди.
PIRLS тадқиқотида ўқиш саводхонлигининг даражалари қуйидагича тавсифланади:
Энг юқори даража (625 балл ва ундан юқори) – Ўқувчилар матнни яхлит ўзлаштира олади ва айни пайтда унинг алоҳида қисмларини бир-бири билан боғлиқ ҳолда тушунади. Муаллифнинг ғоясини изоҳлашда ўз фикрини асослаш учун матнга таяна олади.
Юқори даража (550 балл) – Ўқувчилар матннинг аҳамиятли хабарларини тушунади, матнга асосланиб ўз хулосаларини чиқаради, матн мазмунига ҳам, шаклига ҳам баҳо бера олади, унинг айрим тил хусусиятларига эътибор қарата олади.
Ўрта даража (475 балл) – Ўқувчилар матндан ахборот топа олади, матн шакли ва тилининг баъзи хусусиятларидан фойдаланиб, матнга асосан ўз хулосаларини чиқаради.

Қуйи даража (400 балл) – уқувчилар матнда аниқ берилган ва чеклаш осон бўлган хабарни ажратиб олади.


Тадқиқотда Ўзбекистоннинг бошланғич синф битирувчилари бошқа давлатлардаги тенгдошларига нисбатан қанчалик даражада яхши ўқийди? Ўзбекистон ўқувчиларининг ўқиш саводхонлиги қай даражада? Ўқиш 4-синф ўқувчилари учун севимли машғулотми? Оила томонидан саводхонликни ривожлантиришга қандай ҳисса қўшилмоқда? Бугунги кунда бизнинг мамлакатимизда ўқишни ўргатиш жараёни қандай ташкил этилган? Ўзбекистон ўқишни ўргатиш жараёнининг бошқа давлатларга нисбатан ўзига хослиги борми, агар шундай бўлса у нимада намоён бўлади? Бошланғич синфларимизнинг ўқитувчилари фойдаланаётган методлар бошқа мамлакат ўқитувчилари фойдаланаётган методлардан фарқ қиладими? каби асосий масалалар ўрганилади.
Шунингдек, тадқиқотда таълим сифатига таъсир этувчи омилларни ўрганиш ва таҳлил қилиш мақсадида анкета сўровномалари ҳам ўтказилади. Жумладан, ўқувчилар сўровномаси орқали иштирокчи ҳақида маълумотлар, оиладаги таълимий ресурслар, мактабга, ўқитувчига, ўқув фанига муносабат, ўқувчилар ўртасидаги муносабат, ўқув фанлари бўйича ўзини баҳолаш, синфдан ташқари машғулотлар тўғрисида маълумотлар тўпланади.
Ўқитувчилар сўровномаси ўқитувчилар ҳақидаги маълумотлар, мактабнинг жиҳозланиши, хавфсизлик, мактаб муҳити, ўқитиш усули, малака ошириш масалаларини ўз ичига олади.
Ота-оналар сўровномасида ота-оналар ҳақидаги маълумотлар, оиладаги таълимий ресурслар, фарзандини мактабга тайёрлаш, мактабга қабул қилинишидан аввалги кўникма ва малакалари, ота-оналарнинг мактабга ва ўқишга муносабати ўрганилади.
Мактаб маъмурияти сўровномаси орқали мактаб қуввати, жойлашуви, жиҳозланиши, таълимий ресурслар, мактабда ўқув жараёнининг ташкил этилиши, мактаб муҳити ўрганилиб, таҳлил этилади.
Тадқиқотнинг 2016 йил натижаларига кўра, 50 та мамлакат ичида, Россия, Цингапур, Гонконг, Ирландия ва Финляндия мамлакатлари юқори натижаларни қайд этган бўлса, шулар орасида россиялик ва цингапурлик ўқувчилар матнни ўқиш ва тушуниш бўйича энг юқори натижаларни кўрсатди. Шунингдек, Россиянинг бошланғич синф ўқувчилари ушбу мезон бўйича дунёда етакчилик қилди.
Мазкур давлатларда ўқиш саводхонлиги бўйича юқори натижалар қуйидаги омиллар билан боғлиқ: уйдаги китоблар ва рақамли қурилмаларнинг мавжудлиги, зиёли ота-оналар ва уларнинг китобга бўлган муҳаббати, бола мактабга боргунга қадар ўқиш-ёзишни ўрганганлиги ҳамда мактабгача таълим муассасаларига қамраб олиш кўрсаткичининг юқорилиги.
PIRLS тадқиқотида Ўзбекистон Республикасининг иштирок этиши таълим сифатини ошириш, халқаро миқёсда мамлакат нуфузини мустаҳкамлаш билан бирга, ўқувчилар билимини халқаро талаблар даражасига олиб чиқишга хизмат қилади.
2021 йилда ўтказилган PIRLS халқаро баҳолаш дастурида 70 га яқин давлатлар қаторида мамлакатимиздаги 4-синф ўқувчилари ҳам илк маротаба иштирок этдилар. Тадқиқотлар 2001, 2006, 2011, 2016 йилларда ўтказилган бўлиб, 2021 йил тадқиқотнинг бешинчи даврийлиги ҳисобланади. Ҳар беш йилда ўтказиладиган PIRLS дастури 4-синф ўқувчиларининг ўқиб тушуниш кўникмасини халқаро даражада баҳолайди. PIRLS халқаро тадқиқоти бошланғич синф ўқувчиларининг ўқиб тушуниш кўникмаларини қай даражада ривожланганлиги ҳақидаги маълумотларни халқаро миқёсда таққослаш имконини берадиган, ўқиш ва ўқитишни яхшилашда таълим соҳасидаги давлат сиёсатига хизмат қилиши мумкин бўлган таҳлилларни тақдим этадиган йирик халқаро баҳолаш дастури ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда PIRLS таърифига кўра, ўқиш саводхонлиги жамият томонидан талаб қилинадиган ва инсон томонидан қадрланадиган ёзма тил шаклларини тушуниш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, матнлардан турли шаклларда маъно ҳосил қила олиш қобилияти ҳамдир.
Тадқиқот доирасида асосий эътибор тушунишни намоён қилишдан ўзлаштирилган маълумотларни қандай қилиб янги лойиҳалар ва вазиятларда қўллай олиш қобилиятларини намоён қилишга қаратилмоқда.
Ўқувчи бу жараённинг фаол қатнашувчиси бўлиб, маъно яратади, матн устида мушоҳада юритади ва самарали ўқиш стратегияларини онгли равишда танлаб қўллайди. Ҳар бир матн тури одатий шакл ва қоидаларга амал қилган ҳолда ўқувчига матнни шарҳлашга ёрдам беради. Ҳар қандай матн турли шаклга эга бўлиши мумкин. Булар анъанавий китоблар, журналлар, ҳужжатлар ва газеталар, шунингдек, рақамли кўринишдаги ёзма шаклларни ҳам ўз ичига олади.
PIRLS бошланғич синф ўқувчиларининг синф ва синфдан ташқари ўқишини баҳолашда иккита кенг қамровли мақсадга, яъни «бадиий тажриба орттириш», «ахборотни олиш ва ундан фойдаланиш»га қаратилади.
Семинар давомида укиш саводхонлигини бўйича намунавий топшириқлар устида иш олиб борилди. «Озука излаб» матни билан таништирилди.
Тренерлар математика фанидан бахолаш буйича 2-машк дафтари билан таништирилиб , дафтардаги барча топшириклар мухокама тарзида куриб чикилди ва нимага алохида эътибор килиш кераклиги хакида уктирилди.



Download 42.86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling