Баённомаси 2023 йил сонли


Йиғилиш раиси, ташкилот раҳбари: ---------- ---------------


Download 219.6 Kb.
bet3/10
Sana18.06.2023
Hajmi219.6 Kb.
#1558875
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
ЖШ муҳокамасига

Йиғилиш раиси, ташкилот раҳбари: ---------- ---------------


КУҚ раиси: -------- --------------


Йиғилиш котиби: -------------- -------------------

Меҳнат жамоаси умумий йиғилишининг 2023 йил ____________ __________-сонли баённомасига 1-илова




Маъмурият ва касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2020-2022 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2022 йилда бажарилиши юзасидан ташкилот раҳбари ---------------------------------------нинг
Ҳ И С О Б О Т И

Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ва уни “2022 йил – Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини ташкил этиш масалаларига бағишланган йиғилишида Давлатимиз раҳбари халқимиз бугунги кенг кўламли ўзгаришларга катта ишонч билан қараб тезроқ уларнинг самарасини кўтаришни истаётганини таъкидлади.


Бу мақсадга эришиш учун барчамиз бир ёқадан бош чиқариб юрт фаровонлиги йўлида меҳнат қилишимиз лозим.
Ходимларни ижтимоий ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 2020-2022 йиллар учун жамоа шартномаси тузилган бўлиб унинг ижроси бўйича йилда бир маротаба меҳнат жамоасининг умумий йиғилишларида жамоага ҳисобот бериб келинмоқда ҳамда ҳар йил учун заруратга кўра қўшимча ва ўзгартиришлар киритилиб келинган.
Ижтимоий шериклик асосида иш берувчи ва касаба ташкилотлари ходимларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоялаш, барча соҳаларда ўтказилаётган ислоҳатларни амалга ошириш борасида чуқур ҳамкорликни йўлга қўйиш лозим.Ходимларни ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимояси иш ҳақлари мунтазам равишда, ўз вақтида берилиши ҳамда жамоа шартномаларининг барча бандларини бажарилиши касаба уюшма қўмитаси томонидан назорат қилиб борилмоқда.
Ҳозирги кунда жами ходимлар сони ---- нафар шундан аёллар ---- нафар, педагоглар ----- нафар, техник ходимлар ------- нафарни ташкил этади. Улардан --- нафари олий тоифали, --- нафари биринчи тоифали, --- нафари иккинчи тоифали, ---- нафари мутахассис тоифасида фаолият кўрсатмоқдалар.
Ташкилотда «Менинг маҳаллам менинг фахрим», “Соғлом турмуш тарзи”, “Ободлик кўнгилдан бошланади”, “Ўзбекистон-Ватаним маним”, “ОИТСга қарши кураш”, “Ўз жонига қасд қилмаслик”, “Эрта турмушга чиқишнинг олдини олиш” мавзуларида ҳамкор ташкилотлар ходимлари (ички ишлар, диний идора ходимлари, ҳуқуқшунослар) иштирокида давра суҳбатлари ташкиллаштирилди.
9-11-синф ўқувчилари ўртасида “Ёш китобхон”, ўқитувчилар ўртасида “Халқ маънавиятининг қуёшлари”, “Йилнинг фан ўқитувчиси” танлови ўтказилди. Ташкилотда «Ватан ҳимоячилари куни», «Халқаро Хотин-қизлар куни», «Наврўз», “Хотира ва қадрлаш”, «Мустақиллик куни», “Касаба уюшмалари куни”, “Конституция қабул қилинган кун”, “Янги йил” байрамларини юқори савияда нишонлаш анъанага айланиб қолган.
Маъмурият томонидан соғлом ва хавф-хатарсиз меҳнат шароитларини яратилди. Бу соҳада меҳнат муҳофазаси бўйича вакил ва комиссия фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг ижобий ишлари натижасида ҳеч қандай бахтсиз ходиса рўй бермади. “Йўл харакати хавфсизлиги”, “Ёнғин хавфсизлиги” ҳамда «Техника хавфсизлиги» бурчаклари ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги янги Қонун, Меҳнат кодекси талабларини бажарилиши доимий назоратда бўлиб келмоқда.
Ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни фарзандларини соғломлаштириш масалалари диққат марказимизда бўлди. Ҳаммамизга маълумки, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиш мақсадида спорт мусобақалари мунтазам равишда ўтказилмоқда.
“Ички меҳнат тартиби қоидалари” ишлаб чиқилган ва касаба уюшмаси билан келишган ҳолда тасдиқланиб барча ходимлар таништирилган. ЎзР МКнинг 174-моддаси бажарилмоқда.Шу ўринда янги ишга кирган ходимларга таништиришда эътиборсизлик ҳам йўқ эмас.
“Устоз-шогирд” анъанасига кўра, бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Шунингдек, ота-она-маҳалла ҳамкорлик яхши йўлга қўйилган. Ишловчи аёллар ва ёшлар учун ҳам барча шароитлар яратилган, имтиёзлар жамоа шартномаси орқали белгиланган.
Маъмурият томонидан 2022 йилда қуйидаги ишлар амалга оширилган бу маълумотлар бўлим бухгалтериясидан олинди:

  • Ходимларга 2022 йилда иш ҳақига ----------------- маблағ тўланган;

  • Ходимларнинг асосий йиллик таътили учун ------------------------ маблағ тўланди;

  • Мажбурий суғуртага ---------------- сарфланди;

  • Меҳнатга лаёқатсизлик учун -------------------------- тўланди:

  • Декрет ва суюнчи пулига ------------------------------ тўланган;

  • Ходимларни рағбатлантиришга ---------------------------- тўланган;

  • Моддий ёрдамга ----------------------------- тўланган;

  • Ташкилот учун тиббий дори-дармонга ---------------------------- сарфланди;

  • Гигиена васиталари учун ---------------------- сарфланди;

2022 йилда ходимлар тиббий кўрикдан ўтиш учун чиқимдор бўлмадилар,иш ҳақидан муддати ўтган қарздорлик бўлмади.
Ходимлар ва ўқувчи ёшлар учун “Маърифат соатлари” режа асосида ўтказилиб келинди.
Жамоа шартномаси, ички меҳнат тартиб қоидалари, меҳнат муҳофазаси ва техника ҳавфсизлиги бўйича йўриқномалар, таътил жадваллари ходимларга имзо чектириб таништирилган. Ходимлар ўз вазифасидан ташқари ишларга жалб этилмади, обунага ва бошқа ишларга мажбурий пул йиғиш ишлари бўлмади.
Маъмурият томонидан чиқарилаётган буйруқлар касаба уюшмаси қўмитаси билан келишилади. Шу билан бирга ходимлар бўйича чиқарилган буйруқлар ходимга таништирилган ва имзо қўйдирилган, адлиядан ўтган.
Иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда касаба уюшма қўмитасига тақдимнома киритиш ҳам йўлга қўйилган бу борада қонун бузилишларига йўл қўйилмаган.
Маъмурияти касаба уюшмаси қўмитаси билан ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш борасида жамоа шартномаси асосида ҳамкорликни давом эттиради.

Download 219.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling