Баённомасидан КЎчирма тошкент шаҳри «3» декабрь 2022 йил
Download 24.95 Kb.
|
qaror
- Bu sahifa navigatsiya:
- Семинар раиси
Тақризчи
Диссертация ишида тадқиқотнинг объекти сифатида таълим муассасаларини замонавий виртуал муҳитлари танлаб олинган. Яна бир объекти сифатида пандемия сабабли офлайн кўринишда кўргазмаларда қатнашадиган объектларни виртуал муҳитга олиб ўтилган ва жорий қилинган. Бунинг натижасида VR воситаларини қўллаб турли кўринишдаги миллий виртуал кўргазмаларни ҳам ўтказиш имкониятига эга бўлишган. Ҳурматли илмий семинар аъзолари, шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, диссертант томонидан замонавий инновацион катта ҳажмдаги иш бажарилган. Тадқиқот жуда ҳам қизиқарли ва инновационлиги билан ажралиб туради. Диссертацияда олиб борилган тадқиқотларда ҳали келажакда амалга ошириш мумкин бўлган ечилмаган муаммолар тўғрисида диссертант билан суҳбатлашилди. Диссертацияда эришилган ютуқлар билан бир қаторда айрим камчилик ва таклифларни ҳам айтиб ўтиш лозим: Диссертацияда эришилган ютуқлар билан бир қаторда айрим камчиликлар мавжуд, улар бўйича таклиф ва мулоҳазаларни айтиб ўтиш лозим: 1. Тадқиқиот ишида 1-бобнинг 1.1 параграфнинг замонавий виртуал муҳитларининг ҳозирги ҳолатини таҳлили деб номланган қисмида “объект” тушунчасини аниқроқ ишлатилса мақсадга мувофиқ бўлар эди (15-бет). 2. 1-бобда 1.1 параграфнинг 1.1-жадвали виртуал муҳитда ўқув жараёнини ташкил қилиш тизимлари таҳлили қисмида “ОС” ва “ОТ” терминларини бир ном остида номлаш аниқ кўрсатилмаган (25-бет). 3. 3-бобда 3.20-расмдаги 3D объектларни жойлаштириш ER диаграммасини тушинарли ва яхши кўринадиган ҳолатда тадқиқот матнига жойлаштирса яхши бўлар эди (104-бет). 4. 2-бобда 2.1 параграфнинг “3D объектларни” тушунчасини аниқлаштириб ёзиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. (48-бет). Юқорида кўрсатилган камчилик ва таклифлар бажарилган диссертация ишининг илмий ва амалий аҳамиятига, ишнинг нуфузига таъсир кўрсатмайди. Гиёсов Улуғбек Эшпулатовичнинг «Виртуал университет ташкил қилишда 3D моделларини яратиш ва дастурий воситасини ишлаб чиқиш» мавзусидаги диссертация иши 05.01.04 – «Ҳисоблаш машиналари, мажмуалари ва компьютер тармоқларининг математик ва дастурий таъминоти» ихтисослигининг 3 та бандига мос келади. Умумий хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, Гиёсов Улуғбек Эшпулатовичнинг «Виртуал университет ташкил қилишда 3D моделларини яратиш ва дастурий воситасини ишлаб чиқиш» мавзусидаги диссертация иши Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг «Илмий даражалар бериш тўғрисида»ги низоми талабларига тўлиқ жавоб беради. Диссертант томонидан тақдим этилаётган ишни ихтисослик бўйича илмий кенгашга кўриб чиқишга тавсия этаман. Семинар раиси: Тақризчи т.ф.н, доц. Қ.С.Рахманов саволлар борми? Рахмат. Энди тақризчи томонидан билдирилган камчиликлар, фикр ва мулоҳозаларга жавоб бериш учун диссертантга сўз берамиз. Жавоб: 1-мулоҳаза бўйича, эътироз қабул қилинди, объектларнинг 3D моделлари деб номладик, 2-мулоҳаза бўйича, эътироз қабул қилинди ва жараён тўлиқ ёритилди. 3-мулоҳаза бўйича, эътироз қабул қилинди ва 3D объектларни жойлаштириш ER диаграммасида аниқроқ ёритилди. 4-мулоҳаза бўйича, эътироз қабул қилинди ва жараён тўлиқ ёритилди. Семинар раиси: Раҳмат ҳаммага. Агар бошқа сўзга чиқадиган бўлмаса ўзим ҳам фикримни билдириб ўтсам. Мен ҳам ушбу ишни қўллаб қувватлайман ва кейинги семинарларда муҳокама қилишга тавсия қиламан. Иш тўлиқ бажарилган. Диссертацияга берилган тақризда кўрсатилган ва муаллиф тан олган камчиликларни бартараф қилиб, ўзгартириш киритган ҳолда Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги илмий даражалар бeрувчи DSc.13/30.12.2019.Т.07.01 рақамли илмий кенгаш семинарида муҳокама қилишга тавсия қилиш мумкин. Download 24.95 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling