Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


Иситиш ускуналарини ишлатишда ёнғин хавфсизлиги


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet65/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

9.5.Иситиш ускуналарини ишлатишда ёнғин хавфсизлиги 


183 
Марказий иситиш тармоқларига уланишни иложи бўлмаган ҳолларда 
қурилиш майдонида иситилиши зарур бўлган муваққат бино ва иншоотларни 
иситиш учун КМК 2.04.05 - 86 «Иситиш, шамоллатиш ва совутиш 
меъёрлари» талабларига жавоб бераоладиган, газ ёки ўтинда ишлайдиган 
иситкич қурилмаларидан фойдаланиш рухсат этилади. 
Хоналарни иситиш ва кийимларни қуритиш учун зарур бўлганда, 
маҳаллий ёнғинни назорат қилиш хизмати ходимларининг рухсати билан 
метал печларни ўрнатиш мумкин. Бундай ҳолларда қуйидаги хавфсизлик 
талабларини бажариш лозим бўлади: 
-метал печларни 40 см дан кам бўлмаган темир оёқларда ёки шу 
баландликда лой қоришмада пишиқ ғишт билан терилган суппачада 
ўрнатилган бўлиши шарт; 
-печлар остидаги ёнувчи полларни радиуси 1м дан кам бўлмаган айлана 
(ёки квадрат) сиртини лой қоришмада, ётқизиб терилган ғишт билан ёки 12 
мм асбест фанера устидан метал тунука билан қопланган ҳолда 
муҳофазаланган бўлиши шарт; 
-метал печкалар ёнишдан ҳимояланмаган синчли деворлардан 1м ва 
сувоқ билан ҳимояланган қурилмалардан эса 0,7м дан кам бўлмаган 
масофада ўрнатилади; 
-печкани ўтхонаси эшиги олдида 0,7х 0,7 м ўлчамда метал тунукадан 
қоплама мустаҳкам ўрнатилган бўлиши керак; 
-хонанинг шифтидан тешиб ўтказилган, ҳимоя қобиғисиз бўлган тутун 
узатувчи (мўрикон) метал қувурлар ёнувчи ҳар қандай қурилмалардан 0,7 м 
дан кам бўлмаган масофада, ўтда ёнмайдиган ашёлар билан атрофи 
муҳофизаланган бўлиши шарт. 
Метал мўрикон қувурларини ёнадиган том ёпқич қурилмалар орқали 
ўтказилаётганда 
атрофини 
ўтда 
ёнмайдиган 
ашёлар 
билан 
муҳофизаланмасдан туриб ўтказиш тақиқланади. 


184 
Томи ёнувчи ашёлардан қурилган бинолардаги мўриконларни тепа 
қисмида катаклар ўлчами 5x5 мм бўлган учқун тутқич махсус сим тўр 
ўрнатилган бўлиши шарт. Агар мўрикон қувурлари дерезадан чиқарилган 
бўлса, унинг устки қисми томдан 1 м баланд бўлиши ва ёмғирдан ҳимоялагич 
соябон билан жиҳозланган бўлиши лозим. 
Агар 
пардозланаётган 
хоналарни 
қуритиш 
учун 
калорифер 
ускуналаридан фойдаланиш режалаштирилган бўлса, бу ускуналар 
қурилаётган бинодан камида 5 м узоқликда ўрнатилган бўлиши ва унинг 
учун зарур бўлган ёқилғи идиши эса, калорифердан 10м ва бинодан 15м 
масофада узоқлаштирилган бўлиши лозим. 
Бино ва иншоотларни қуритишда инфрақизил нурланувчи горелкаларни 
ишлатиш бошқа усулларга нисбатан анча хавфсизроқ ҳисобланади. Аммо 
ундаги сополдан қилинган дастаклари 800°С гача қизиши оқибатида унга 
яқин турган ёнувчи ашёлар алангаланиши мумкин. Шу боисдан бундай 
горелкаларни ишлатишда хавфсизлик қоидасига биноан уларни ёнувчи 
ашёлар ва қурилмалардан камида 1 м ва ундан узоқроқ масофада ўрнатиш 
лозим. 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling