Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


 Сунъий нафас олдириш ва юракка ташқи массажни ўтказиш


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet77/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

 
10.4. Сунъий нафас олдириш ва юракка ташқи массажни ўтказиш 
усуллари 
Сунъий нафас олдириш. Сунъий нафас олдириш жабрланувчи нафас 
олмаётганда ёки оғир (секин, энтикиб) нафас олаётганида, ҳамда қандай: 
электр токи таъсири, заҳарланиш, чўкиш ва бошқа сабаб бўлишидан қатъий 
назар нафас олиши мунтазам оғирлашиб бораётганда ўтказилади.
Сунъий нафас олдиришнинг энг самарали усули бўлиб «оғиздан оғизга» 
ёки «оғиздан бурунга» усули ҳисобланади, бунда жабрланувчининг ўпкасига 
етарли ҳажмда ҳаво етказиб берилиши таъминланади. «Оғиздан оғизга» ёки 
«оғиздан бурунга» усули ёрдам кўрсатувчи шахс чиқараётган ҳавони 


211 
мажбуран жабрланувчининг ҳаво йўлларига юборилишига асосланади, бунда 
физиологик жиҳатдан ушбу юборилаётган ҳаводан жабрланувчининг нафас 
олиши учун фойдаланса бўлади. Ҳавони дока, рўмолча ва ҳ. орқали юборса 
бўлади. Сунъий нафас олдиришнинг ушбу усули жабрланувчининг ўпкасига 
ҳаво келишини назорат қилиш имконини беради, чунки кўкрак қафаси ҳаво 
пуфланаётганда кўтарилиши ва ҳаво чиқарилганда пастга тушишини кўриш 
мумкин. 
Сунъий нафас олдиришни ўтказиш учун жабрланувчини чалқанча 
ётқизиш, нафас олишни сиқиб турган кийимларининг тугмаларини ечиб 
бўшатиш ва беҳуш чалқанча ётганда орқага кетиб қолган тил билан ёпилиб 
қолган юқори нафас олиш йўллари ўтказувчанлигини таъминлаш лозим. 
Бундан ташқари, оғиз бўшлиғи ичида ёт моддалар (қусуқ моддалари, ечилиб 
тушган протезлар, агар одам чўккан бўлса, қум, балчиқ, ўтлар ва ҳ.) бўлиши 
мумкин, уларни жабрланувчининг бошини ён томонга буриб дастрўмол 
(латта) ёки бинт ўралган кўрсаткич бармоқ билан олиб ташлаш керак (10.19-
расм). Шундан сўнг ёрдам кўрсатувчи шахс жабрланувчи бошининг ён 
томонига жойлашиб, бир қўлини унинг бошини тагидан ўтказади, иккинчи 
қўлининг кафти билан жабрланувчининг бошини имкони борича орқага 
ағдариб пешонасини босиши лозим (10.20-расм). 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling