Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С
Ёнғин пайтида одамларни эвакуация қилиш
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
8.7. Ёнғин пайтида одамларни эвакуация қилиш
Бино ва иншоотларда одамларни ҳаракатланиши зарурий функционал жараён ҳисобланади. Бу жараённи кечиш шароитига қараб одамларни ҳаракати меъёрий ёки мажбурий ҳолатда бўлиши мумкин. Биринчисида одамларни бино ва иншоотларда кундалик эҳтиёж юзасидан нормал ҳаракатланиши билан ифодаланса, иккинчисига бино ёки хоналардан ёнғин ёки зилзила шароитида одамларни хавфли муҳитдан ташқарига мажбурий кўчиш учун мўлжалланган ҳаракати тушинилади. Мажбурий эвакуация жараёни бирнеча поғонада ўтказилади. Биринчи поғонага бинонинг охирги қаватида энг четда жойлашган хонанинг чиқиш эшигидан максимал узоқлашган иш жойидаги одамларни коридорга чиқиш вақти киради. Буларга барча бино ва иншоотларнинг юқори қаватидаги хоналари киради. 161 Иккинчи поғонага одамларни хонанинг чиқиш эшигидан коридор бўйлаб зинахона эшигигача бўлган масофани босиб ўтиши учун мўлжалланган ҳаракати киради. Бунда ҳаракатланувчи оқим коридор бўйлаб ўтади. Агар бино бир қаватли бўлса, эвакуация иккинчи поғонадан сўнг тугаши мумкин. Учинчи поғонага одамларни юқори қаватнинг зинахонага кириш эшигидан то биринчи қаватда зинахонадан чиқиш эшигигача бўлган масофани босиб ўтиш учун қилинган ҳаракати киради. Тўртинчи поғонага одамларни зинахонадан чиққандан кейин вестибюл ёки фойе ва тамбур орқали ташқарига чиқиш эшигигача бўлган масофани босиб ўтишига қаратилган ҳаракати киради. Саноат корхоналари ва жамоа биноларида одамларни ҳаракатланиб юриши, ёрдамчи вазифаларга киради ва уни амалга ошириш учун биноларда махсус қсимлар (кириш майдонлари, коридорлар, йўлаклар, зинапоялар, лифт ва эсколаторлар, кириш ва чиқиш жойлари) лойиҳалаштирилади. Фуқаро ва жамоа биноларидаги алоқа хоналари ҳисобланмиш қисмида (коридор, даҳлиз, ровон -фойе, зинахона ва б.р.) эса одамларни ҳаракатланиши асосий функционал жараёнга киради. Алоқа тармоқлари аталмиш бундай хоналарнинг сатҳи кўпчилик ҳолларда, бинонинг умумий фойдали майдонининг 30% дан зиёдроқ қисмини ташкил этади. Бундай хоналар бино ва иншоотларда санитария талабларига қанчалик мос равишда жойлаштирилган бўлса, уларни лойиҳавий ечимлари шунчалик фойдаланиш учун қулай бўлади. Бино ва иншоотларга юкланадиган барча функционал вазифаларга нисбатан, одамларни улардаги ҳаракатланиши билан боғлиқ бўлган вазифаси, фойдаланиш даврига қараб кескин ўзгарувчан бўлади. Яъни, бу вазифа ҳатто асосий бўлмаган хоналарда ҳам юклатилиши эвакуация даврида одамларни хавфсиз ҳаракатланиши учун асосий вазифалар даражасига кўтарилади. Чунки бундай ҳолатларда бинода бир вақтнинг ўзида одамлар 162 гуруҳ-гуруҳ бўлиб, у ёки бу томонга қараб мажбурий ҳаракатланишига тўғри келади. Одамларни бинодаги мажбурий ҳаракатланиш жараёни, яъни ёнғин ёки бирор табиий талофат пайтида кескин маъсулиятли тус олади. Бундай ҳолларда ҳаракатланишни тўғри таъминлаш одамларни ҳаётини сақлаб қолишга гаров бўлаолади. Ҳарқандай хонада ҳам ёнғин содир бўлиш эҳтимоли мавжуд эканлигини инобатга олсақ барча хоналардан ва умуман бинодан одамларни хавфсиз жойга кўчириш учун эвакуация йўлларини тўғри режалаштириши энг зарур мажбурий тадбирлардан ҳисобланади. Эвакуация йўллари деб, бино ва иншоотларда хавфли ҳолат юзага келганда, одамларни бино ичида жойлашган доимий иш жойидан қисқа вақт ичида ташқарига олиб чиқадиган элементлар тизимига айтилади. Бундай элементларга одамларни доимий иш жойидан энг қисқа йўл билан ташқарига олиб чиқадиган йўналиш бўйлаб жойлашган йўлаклар, коридорлар, даҳлиз, зинахонадаги зинапоялар ва майдончалар, эшик ва дарвозалар, вестибюл, тамбур (кириш дарвозалари орасидаги махсус хона), ва бошқалар киради. Эвакуация вақтида бинодан чиқиш эшиклари иккитадан кам бўлмаган ҳолда лойиҳалаштирилади. Хоналардан чиқиш эшиклари ва бинодан чиқиш дарвозалари бир - биридан маълум масофада узоқлаштирилган бўлади. Эвакуация вақтини аниқлашда лифт ва эсколатор ускуналаридан фойдаланиш ҳисобга олинмайди, чунки ёнғин содир бўлган пайтда электр тармоғи ўчирилган бўлиши мумкин. Биноларни ер ости қаватларидан эвакуация қилишда одамларни ҳаракат йўналиши бўйлаб ёнувчи ашёлар сақланадиган омборхоналар мавжуд бўлмаса, хоналардан чиқиш йўлини умумий зинахона орқали ўтказишга рухсат этилади. Агар ертўлада бундай омборлар мавжуд бўлса ва бу омборлар учун алоҳида чиқиш йўли асосий эвакуация йўлидан ўтда ёнмайдиган девор билан тўсилган бўлсагина, улардан эвакуация қилишда умумий зинахонадан фойдаланишга рухсат берилади. 163 Агар ертўлада жойлашган хонанинг сатҳи 300 гача бўлиб, ундаги одамлар сони 15 кишидан ошмаган бўлса, хонадан чиқиш осон бўлиши учун махсус мосламалар мавжуд бўлган тақдирда, тик ўрнатилган нарвон билан ертўла томидаги 0,9 х 0,9 ўлчамли туйнук орқали ёки ташқи деворда ўрнатилган ўлчами 0,75 х 1,5 тенг бўлган дераза орқали эвакуация қилиш мумкин бўлади. Ертўлада ишловчилар сони 5 кишидан ошмаса, ундан чиқиш учун битта туйнук ёки дераза қўйиш кифоя қилади. Бинонинг қайси қаватида бўлишидан қатъий назар, агар хонадан чиқиш эшиги, шу қаватдаги иккита эвакуация чиқиш дарвозасига олиб борадиган бўлса, бу хонадан чиқиш учун битга эвакуация эшиги қўйилиши мумкин. Фақат хонадаги энг узоқ жойлашган иш жойидан то бу эшиккача бўлган масофа 25 м дан узоқ бўлмаслиги ва бир сменада ишчилар сони, А ва Б тоифадаги хоналарда - 5 кишидан, В тоифадаги хонада 25 кишидан, Г ва Д тоифадаги хоналарда 50 кишидан ошмаслиги шарт. Эвакуация йўналиши бўйлаб жойлашган йўл қисмлари (оралиқ йўлаклар, коридор, зинапоялар ва ҳ.к.) ҳархил техник қурилмалар билан тораймаслиги, балки аксинча, йўл-йўлакай қўшилиб борувчи одамлар оқимини ҳисобга олган ҳолда кенгайиб бориши инобатга олиниши лозим бўлади. Барча эвакуация йўллари табиий ёки сунъий ёруғлик билан таъминланган бўлиши ва сунъий ёритилганлик тизими албатта, умумий ва авария электр тармоғидан ишлашга мослаштирилган бўлиши керак. Эвакуация пайтида хоналардан кўчаётган одамларни сонига, бинонинг ўтга чидамлилик даражасига, хоналарни тоифасига ва ҳажмига қараб, чиқиш эшикларининг кенглиги ва энг узоқдаги иш жойидан эвакуация эшигигача бўлган масофани справочник [5] ёрдамида ҳам аниқлаш мумкин. Асосий коридорларни кенглиги ҳисоблаш йўли билан аниқланади, лекин 1,20 м дан кам бўлмаслиги керак. 164 Эвакуация учун мўлжалланган барча йўлак ва коридорларда зина ёки бўсағаларни режалаштиришга рухсат этилмайди. Агар уларда баландлиги ҳархил бўлган ҳоллар мавжуд бўлса, уларни биридан иккинчисига ўтиш жойида 1:8 нисбатда нишаб бўлган қияликлар ўрнатилиб, махсус фарқ қилиб турувчи бўёқларда бўялган бўлиши керак. Майдони 1000 дан катта бўлмаган ва коридор бўйлаб энг узоқ жойлашган хона эшигидан то ташқарига чиқиш ёки зинахонага кириш эшигигача бўлган масофа қуйидаги 6-жадвалда берилган қийматлардан ошмаслиги керак. Зина элементларини ўлчамлари хисоб йўли билан аниқланади, аммо зина марпшнинг эни 105 см дан ва қаватлар орасидаги майдончанинг эни, 122 см дан кам бўлмаслиги керак. Маршнинг максимал кенглиги 240 см гача рухсат этилади. Лифт олдидаги зина майдончасининг кенглиги 160 см дан кам бўлмаслиги шарт. Агар зиналар уч ва ундан ортиқ маршли қилиб лойиҳалаштирилса, қар бир маршдаги зиналар сони 3-тадан кам ва 18 -тадан кўп бўлмаслиги керак. Ёнғин пайтида одамларни эвакуация қилиш учун мўлжалланган ташқи зиналар, хоналар билан махсус балконлар ёки майдончалар орқали боғланган бўлиши керак. Бу зиналар марш давомида 0,8 м баландликдаги панжара тўсиқлар билан ўралган бўлиши шарт. Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling