Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С
Шикастланганларни жароҳатловчи омилларнинг таъсиридан халос
Download 5.01 Kb. Pdf ko'rish
|
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА
10.2. Шикастланганларни жароҳатловчи омилларнинг таъсиридан халос этиш Шикасланганга ёрдам кўрсатиш уни жароҳатловчи омилларнинг таъсиридан халос этиш вақтидан бошланади: электр ускунасини ўчириш, ток ўтказувчи қисмлардан кучланишни узиш ёки жабрланувчини ундан ажратиб олиш; жабрланувчини қадам кучланиши майдонидан олиб чиқиш ва бошқалар; сувдан тортиб олиш; хавфли (газланган, чангланган, ҳавонинг ҳарорати ошган ёки пасайган ва ҳ.) зонадан олиб чиқиш; ишлаб чиқариш ускуналарини, ҳаракатдаги машиналар ва механизмларни тўхтатиш; буғ ёки сувни ўчириш; ёнаётган кийимларни ўчириш ва бошқалар. Бундан ёрдам кўрсатаётган шахснинг ўзи ҳам, тегишли ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда, ўзини шу жароҳатловчи омилларнинг таъсиридан сақлаши лозим. Жабрланувчи, фақат унга ёки ёрдам берувчи шахсга у ерда бўлиш хавфли бўлганда ёки ўша жойда ёрдам кўрсатиб бўлмаса, масалан таянчда, мачтада, кажавада ва ҳ. юракка массаж қилиш имкони бўлмаганда бошқа жойга кўчирилади. Электр токининг таъсиридан озод қилиш. Электр токи урганда жабрланувчини имкони борича тезроқ электр токи таъсиридан халос этиш лозим. Чунки электр токининг таъсири қанча кўп бўлса, организмдаги электр жароҳати шунчалик оғирроқ бўлади. 192 Кучланиш остидаги ток ўтказувчи қисмларга тегиб кетиш, кўп ҳолларда мушакларнинг ихтиёрий бўлмаган равишда қисқаришига ва нафас олиш ва қон айланиш органлари фаолиятининг бузилиши ёки умуман тўхтаб қолишига олиб келувчи ҳолатга сабаб бўлиши мумкин. Агар жабрланувчи симни қўлида ушлаб турган бўлса, унинг бармоқлари шундай қаттиқ қисиладики, симни унинг қўлларидан бўшатиб бўлмайди. Шунинг учун ёрдам берувчининг биринчи ҳаракати электр ускунасининг жабрланувчи тегиб турган қисмини тезроқ ўчиришдан иборат бўлиши керак. Электр ускунасини узгич, бириктиргич-ажратгич (рубильник) ёки бошқа ўчирувчи аппарат ёрдамида (10.1-расм), ҳамда сақлагичларни олиб қўйиш, штепсел уламасини ажратиш, ҳаво линиясида сим ташлаб сунъий қисқа туташув ҳосил қилиш йўли билан ўчириш мумкин. 10.1-расм. Электр ускунасини ўчириш йўли билан жабрланганни ток таъсиридан озод қилиш Агар жабрланувчи тепада турган бўлса, унинг баландликдан йиқилиб тушиши ускунани ўчирилиши ва шу тариқа жабрланувчини ток таъсиридан халос этилишига олиб келади. Бу ҳолда қўшимча жароҳатларнинг олдини олиш чораларини кўриш керак. ҲЛнинг таянчларидан жабрланувчини тушириш тартиби мазкур Йўриқноманинг иловасида тавсия қилинган. 193 Ускунани ўчириш билан бир вақтда чироқ ҳам ўчиб қолиши мумкин, шунинг учун кундузги ёритиш бўлмаганда, электр ускунанинг ўчирилиши ва жабрланувчига ёрдам кўрсатилишини кечиктирмасдан, бошқа манбадан ёритиш (хонанинг портлаш ва ёнғин хавфсизлигини эътиборга олиб авариявий ёритиш, аккумуляторли фонарлар ва ҳ.) таъминланиши керак. Агар электр ускунасини тезлик билан ўчириш имкони бўлмаса, бу ҳолда жабрланувчини у тегиб турган ток ўтказувчи қисмлардан ажратиш чоралари кўрилиши керак. Бунда ёрдам берувчи шахс, барча ҳолларда, эҳтиёт чораларини кўрмасдан жабрланувчига тегиб кетиши мумкин эмас, чунки унинг ҳаёти учун хавфлидир. Худди шунингдеқ у токнинг ерга туташув жойида ўтказувчи қисмга ўзи тегиб кетмаслик ёки қадам кучланиши таъсирига тушмасликни назорат қилиб туриши керак. 1000 гача В. кучланишда жабрланувчини ток ўтказувчи қисмлардан ёки симдан ажратиш учун каноп, ёғоч, тахта ёки электр токини ўтказмайдиган бошқа қуруқ жисмдан фойдаланиш керак (10.2-расм). Download 5.01 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling