Бахриддинова Н. М., Сулайманов С. С


-расм. 1000 В гача кучланишли электр ускуналарида симни ёғоч билан олиб


Download 5.01 Kb.
Pdf ko'rish
bet69/96
Sana02.06.2024
Hajmi5.01 Kb.
#1836040
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   96
Bog'liq
ҲАЁТ ФАОЛИЯТИ ХАВФСИЗЛИГИ ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМА

2-расм. 1000 В гача кучланишли электр ускуналарида симни ёғоч билан олиб 
ташлаш йўли билан жабрланувчини ток таъсиридан озод қилиш 
Жабрланувчини ток ўтказувчи қисмлардан кийимидан тортиб (кийими қуруқ 
ва баданига ёпишмаган бўлса), масалан камзул ёки пальтосининг этагидан, 
ёқасидан тортиб ажратиш мумкин, бунда унинг атрофидаги металл буюмлар 
ёки жабрланувчи баданининг кийимсиз жойларига тегиб кетмаслиги керак 


194 
(10.3-расм). Жабрланувчини оёғидан тортиб ҳам четга олиб қўйиш мумкин, 
бундан ёрдам берувчи шахс ўз қўлларини изоляция қилмасдан туриб, 
жабрланувчининг кийимига ёки пойафзалига тегиши мумкин эмас, чунки 
улар нам бўлиши ва электр токини ўтказиши мумкин. Қўлларини изоляция 
қилиш учун ёрдам берувчи, айниқса у жабрланувчи баданининг кийим 
тегмаган жойларидан ушлаши керак бўлганда, ёрдам берувчи шахс 
диэлектрик қўлқоплар кийиши ёки қўлига пальтонинг енгини кийиб олиши
жабрланувчининг устига резина гиламчани, резинали мато (плаш) ёки оддий 
қуруқ матони ташлаши керак. Шунингдеқ ёрдам кўрсатувчи шахс резина 
гиламча, қуруқ тахта ёки электр токини ўтказмайдиган ҳар қандай таглиқ 
қуруқ кийимлар ўрами ва ҳ. устига туриб ўзини изоляция қилиши мумкин. 
Жабрланувчини ток ўтказувчи қисмлардан ажратишда бир қўл билан ҳаракат 
қилиш лозим (10.4-расм). 
10.3-расм. 1000 В гача кучланишли электр ускуналарида жабрланувчини 
қуруқ кийимидан тортиб ток таъсиридан озод қилиш 


195 
10.4-расм. Жабрланувчини 1000 В. гача кучланишли ток ўтказувчи 
қисмлардан ажратиш
Агар электр токи жабрланувчи орқали ерга ўтиб кетаётган бўлса ва у ток 
ўтказувчи элемент (масалан, симни) талвасада қўлида маҳкам ушлаб олган 
бўлса, энг осони жабрланувчини ердан ажратган ҳолда (унинг тагига қуруқ 
тахта тиқиб ёки унинг оёғини арқон ёки кийими ёрдамида ердан узиб қўйиш) 
токнинг таъсирини тўхтатиш мумкин, бунда ёрдам кўрсатувчи шахс ўзига 
нисбатан ҳам жабрланувчига нисбатан ҳам юқорида кўрсатилган эҳтиёт
чораларини кўриши керак. Шунингдек симни ёғоч дастаги қуруқ бўлган 
болта билан (10.5-расм) ёки дастаги изоляцияланган асбоблардан (омбир, 
ясси жағли омбирдан) фойдаланган ҳолда узиш мумкин. Дастаги 
изоляцияланмаган асбобнинг дастагига қуруқ мато ўраб ҳам фойдаланиш 
мумкин. Симларни фазалар бўйича, яъни ҳар бир фазани алоҳида узиш 
лозим, бунда одам ўзини ердан изоляциялаши (қуруқ тахталар, ёғоч нарвон 
ва ҳ. устида туриши) керак. 


196 

Download 5.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling