Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси
“Қатағон қурбонлари хотираси” музейи
“Шаҳидлар хотираси” жамоат фонди
Бахтиёр ҲАСАНОВ
“КАТТА ҚИРҒИН”НИНГ
ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР БАЗАСИ
Тошкент 2014
www.ziyouz.com kutubxonasi
Маълумки, совет давлати 30-50 йиллардаги оммавий қатағон-
ларни ВКП(б)-КПСС Сиёсий бюроси ва шахсан Сталин бошчили-
гида ҳарбийлаштирилган махсус органларга таянган ҳолда амалга
оширган. Зулм ва бедодлик авж олган ўша даврда нафақат давлат
ва партия арбоблари, балки фан, маориф, маданият ва бошқа со-
ҳаларда ишлаган, кейинчалик “халқ душмани” деб эълон қилинган
минглаб кишиларга нисбатан шафқатсиз жазо чораларини қўлла-
ган. Совет давлати, жумладан, 1937-1938 йиллардаги “Катта қир-
ғин”ни амалга оширишдан аввал бу ғайри инсоний кампанияни
ўтказишга асос бўла олувчи “меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар”ни иш-
лаб чиққан. Аммо, бу “ҳужжатлар” билан танишиш уларнинг мада-
ний дунёда қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий нормаларга мутлақо
зидлигини кўрсатади. Қўлингиздаги рисола мазкур масалага ба-
ғишланган.
Рисоладаги материаллардан Узбекистон тарихи, фан тарихи,
манбашунослик, маданият тарихи бўйича олиб бориладиган илмий
тадқиқотларда, шунингдек, олий ўқув юртлари, академик лицей ва
касб-ҳунар коллежларида ўтиладиган дарслар учун маърузалар,
дарслик ва қўлланмалар тайёрлашда фойдаланиш мумкин.
Рисола “ 1937-1938 йиллардаги сиёсий қатағон:
“Катта қирғин”нинг келиб чиқиш сабаблари ва фожиали
оқибатлари” фундаментал илмий тадқиқот доирасида тайёрланди
Грант раҳбари ва масъул муҳаррир:
филология фанлари доктори
Наим КАРИМОВ
Тақризчилар:
Тарих фанлари доктори - Рустам Шамсиддинов
Тарих фанлари доктори - Саидакбар Агзамходжаев
www.ziyouz.com kutubxonasi
Do'stlaringiz bilan baham: |