48
АЛЛОҲИМ ИЗМИНГДА ИТОАТДАМИЗ.
Бахтиёр
Дилни шаффоф этиб ёритди нурлар,
Сўзлар чаманидан терамиз дурлар,
Берган ҳар ризқингга
айтиб шукурлар,
Аллоҳим ,измингда итоатдамиз.
Дилдора
Ёлғиз бир-у бордир яратган Оллоҳ,
Мискинга, етимга бўлади паноҳ,
Фисқ ва фасод, ғийбатдир гуноҳ,
Аллоҳим , измингда итоатдамиз.
Бахтиёр
Савоб йўлларидан оғмай кетамиз,
Жаннатга етгунча тўлар халтамиз.
Қиёматга ёруғ юзла етамиз,
Исломий нурлардан ҳидоятдамиз.
Дилдора
Кимлар ўзига тўқ, кимлардир фақир,
Кўнгил савобларсиз гўёки тақир..
Хаста қилиб қалбни ўзича ҳақдир,
Исломий нурлардан ҳидоятдамиз.
Бахтиёр
Қалбларда сўнмайди Ҳажнинг орзуси,
Бузмагай шайтоннинг фисқу ,қутқуси.
Синовдан ўтказар
тош торозуси,
Кутиб Раб дийдорин қаноатдамиз.