Бакалаврлар учун
Тарихий манбаларнинг яратилишида туркий-ўзбек тилининг тутган ўрни
Download 4.54 Mb.
|
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби
9.1. Тарихий манбаларнинг яратилишида туркий-ўзбек тилининг тутган ўрни
Бой ёзма меросимиз, тарихий манбаларимиз шаклланиши ва яратилишида туркий-ўзбек тилининг алоҳида ўрни бор. Лекин юртимизда сиёсий ҳокимият аввал арабларда, сўнг форсий забонли сулонларда бўлган замонларда араб ва форс тили давлат тили сифатида истеъфода этилиб, бу тилларда расмий ҳужжатлар, тарихий манбалар яратилди. Ўша даволарда ҳам Маҳмуд Кошғарийнинг “Девони луғотит турк”, Юсуф Хос Хожибнинг “Қутадғу билик” каби йирик ёзма манбаларнинг яратилиши туркий тилнинг қудрати, салоҳияти ва кучи етарли эканини намойиш этди. Бундан ташқари, узоқ муддат давомида халқимиз етакчи зиёлилари ва жонкуярлари “Қуръони карим” тафсирлари, “Ҳадиси шариф” ва “Қисас ул-анбиё”ларни ўз туркий тилимизга ўгиришга ва мослаштиришга ҳаракат қилганлар. Бизнинг бой диний меросимиз билан боғлиқ китоблар ўз тадқиқотчиларини кутмоқда. Кейинги мустамлака даври сиёсатида халқимизга араб ва форс тили, гўёки чет тили, ёт тил сифатида кўрсатилиб, бу тиллардаги бой меросимиз бизга бегона, эскирган, қолоқ ўтмиш мероси сифатида тушунтирилиб келиндики, натижада бизнинг маънавий дунёмиз маълум даражада камбағаллашди, халос. Афсуски, араб ёзувидаги бой меросимизни тушунмайдиган, ундан ётсирайдиган, энг фожиалиси, тушунишни ҳам хоҳламайдиган зиёлилар гуруҳи вужудга келди. Улар томонидан араб алифбоси асосидаги ёзувимиз эски ўзбек ёзуви деб атала бошланди. Ваҳоланки, биз Алишер Навоийни ўзбек адабий тили асосчиси деб тан олганмиз. Унинг “Муҳокамут ул-луғатайн” номли асарида қайд қилинишича, ҳокимият арабларда бўлганида улар ўз тилидаги маданиятни равнақ топтиришга ҳомийлик қилдилар ва рағбатлантирдилар. Ундан сўнг форс тилидаги маданиятга эътибор берилди. Ва ниҳоят Темурийлар салтанати ўрнатилгач, туркий-ўзбек тилининг ва туркий маданиятнинг тараққий этиши учун катта имкониятлар яратилди. Бизнинг тилимиздаги ёзма манбалар фақат ҳозирги Республикамиз ҳудуди билан чегараланиб қолмай, балки Алишер Навоий ибораси билан айтилса, Хитодин то Хуроснгача, хатто Идил (Волга) дарёси бўйларигача бўлган жойларда туркий тил тушунилган, ёзма манбалар, маданият обидалари яратилган. Биргина характерли мисол. Буюк бобурийлар олтинчиси Аврангзеб Оламгир (1657-1706 йй.) ўзининг Ркс подшоҳига жўнатган расмий мактубини туркий тилда битган ва бу муҳим ҳужжат рус солномаларида сақланиб қолган. ХIII асрда Қул Али томонидан туркий тилда “Юсуф ва Зулайҳо” достони Олтин Ўрдада битилган. Биринчи туркий тилдаги аруз рисоласи ХV аср ўрталарида Мисрда яратилган. Мўғул ҳокимлар ҳузурида бахши – котибларнинг бўлганлиги ва ниҳояти ХIV аср охирига бориб “Темур тузуклари”нинг юзага келиши туркий-ўзбек тилининг тараққиёти учун катта хизмат қилди. Носириддин Рабғузийнинг “Қисас ул-анбиё” асарининг яратилиши, “Тарихи Табарий”, Шарафуддин Али Яздийнинг “Зафарнома”, Муҳаммад Мирхонднинг “Равзат ус-сафо” каби йирик асарларнинг туркий тилига ўгирилиши, Дурбек, Сайид Қосимий, Лутфий, Алишер Навоий, Ҳофиз Хоразмий каби шоирлар ижоди туркий-ўзбек тилининг жаҳондаги тараққий этган адабий ва илмий тил эканлигини кўрсатди. Алишер Навоий йирик бадиий асарлари, “Хамса” ва “Лисон ут-тайр” достонлари, “Хазойин ул-маоний” номли тўрт девонлари қаторида яратилган насрий тарихий асарлари, хусусан тарихга оид “Тарихи анбиё ва ҳукамо”, ”Тарихи мулуки Ажам”, “Хамсат ул-мутахаййирин”, ”Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер”, ”Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад”, ”Вақфия”, “Маҳбуб ул-қулуб”, ”Мажолис ун-нафоис”, ”Насойим ул-муҳаббат”, “Муншаот” асарлари жуда катта тарихий аҳамиятга молик манбаларнинг яратилганлиги кейинги даврларда туркий-ўзбек тилининг ривожига улкан ҳисса бўлиб қўшилди. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Вақойиъ” (“Бобурнома”, 1530 й.) асарининг яратилиши жаҳоншумул аҳамиятга молик манба сифатида ижод этилганлигини кўрсатади. Чунки бу обида тўрт марта форс тилига, уч марта инглиз тилига тўла таржима қилиниб, биргана форсий қўлёзмаларнинг жуда кўп тарқалганлиги, ўн уч қўлёзмага кўплаб мўъжаз расмлар билан зийнатланганлиги, асл матннинг саккиз марта чоп этилиши, ўндан зиёд инглизча қисқа нашрлар юқоридаги фикр исботи учун кифоядир. Алишер Навоийнинг “Мажолис ун-нафоис” тазкираси ҳам ХVI асрда уч марта форс тилига таржима қилинган. Яна Муҳаммад Солиҳ, Абулозий Баҳодирхон, Мунис, Огаҳий, Баёний, Ҳакимхон Тўра ва бошқаларнинг тарихий асарлари жуда муҳим ва қимматли манбалардир. Айниқса, ХIХ асрда Хоразмда ва Шарқий Туркистонда туркий тилга катта эътибор туфайли кўплаб тарихий, диний ва бадиий асарлар форсий, арабий тилларидан таржима қилинди, янги асарлар яратилишига имкон яратилди. Умуман, ХХ аср биринчи чорагигача туркий - ўзбек тилларида қатор тарихий манбалар яратилган эди. Бу давргача битилган бизнинг тилимиздаги обидалар араб алифюоси асосидаги ёзувларда битилган эди. 1929 йили алотин алифбосига ўтилди 1940 йили рус-кирилл алифбоси киритилди. Мустақиллигимиз бизга яна лотин алифбосини қайта тиклади. Албатта, лотин алифбоси рус-кирилл алифбосига нисбатан кўплаб туркий халқлар учун қабул қилинганлиги билан қатор афзалликка эга. Лекин деярли ХIII ёки ХII аср давомида яратилган манбалар тақдири нима бўлади? Деган савол кишини ўйлантиради. Бўлғуси тарихчиларга форс, араб тили асосларини ўргатилиши, араб ёзувидаги манбалардан фойдаланиш малакасини ҳосил қилиш қай даражада? Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг тарихга эътибори ва хилқимиз бой маданиятини ўрганишга, қадолашга интилиши кишида умид ва келажакка ишонч уйғотади. Дарҳақиқат, “Тарихий хотирасиз келажак йўқ”. Ушбу дарсликда туркий-ўзбек тилида битилган ҳамма манбаларни қамраб олиш мумкин эмас, шунинг учун энг муҳим ва йирик ёзма манбаларнинг характерли хусусиятларни баён этамиз, халос. Умид қиламизки, бу ерда олган билимларини талабалар ўзлари мустақил равишда кенгайтириб, янада чуқурлаштирадилар. Чунки, манбалар барча билим асосидир. Download 4.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling