Бакалаврлар учун
“Ҳабиб ус-сияр фи азбор афрод ул-башар” ва Ғиёсиддин Хондамирнинг тарихий асарлари
Download 4.54 Mb.
|
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби
11.2.4. “Ҳабиб ус-сияр фи азбор афрод ул-башар” ва Ғиёсиддин Хондамирнинг тарихий асарлари
“Ҳабиб ус-сияр фи азбор афрод ул-башар” (“Инсон хабарлари ва фардларида дўстнинг таржимаи ҳоли”) номли машҳур тарихий асар муаллифи Ғиёсиддин Хондамирдир (1475-1535 йй.). Унинг тўлиқ исми Ғиёсиддин Муҳаммад ибн хожа Бурхониддиндир. Отаси хожа Ҳумомиддин Муҳаммад Темурийлардан Султон Маҳмуд Мирзо (1459-1494 йиллари Чағониён, Ҳутталон, Қундуз, Бағлон ва Бадахшон ҳокими)нинг вазири бўлган. Она тарафидан тарихчи Муҳаммад Мирхонд набирасидир. Хондамир 15-16 ёшлиги чоғида Алишер Навоийнинг эътиборини қозонади ва унинг кутубхонасига хизматга қабул қилинади. У то Навоий вафотига қадар, яэни 3 январ 1501 йилгача хизматда бўлди ва бой кутубхонасига мутасаддилик қилди. Хондамир ўзининг кенг ва чуқур маълумотлилиги, илм-фанга чанқоқлиги ва салоҳияти билан кўпларнинг таҳсинига сазовор бўлди. Унинг ҳақида Алишер Навоийнинг “Мажолис ун-нафоис” тазкирасида мана буларни ўқиймиз: “Мавлоно Хондамир Мирхонднинг фарзандидир ва салоҳиятли йигитдир. Тарих илмида маҳорати бордир...”40 Алишер Навоий вафот этгандан кейин Хондамир мамлакатда кучайиб кетган ўаро кураш, айниқса сарой афжига минган фмсқу фужурлар оқибатида Балхга кетиб қолди ва Бадиъуззамон мирзо (1496-1506 йиллари Балх ҳокими, 1517 йида вафот этган)нинг шахсий кртиб сифатида хизматига кирди. 1507 йили Ҳирот Шайбонийхон томонидан ишғол этилгандан кейин у Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳузурига кетиб қолди. 1512 йили Бобур Мовароуннаҳрдан сиқиб чиқарилгач, Хондамир Гаржистонга борди ва то 1514 йилгача Пашт қишлоғида истиқомат қилди. У асосан илмий фаолият билан машғул бўлди. 1514-1517 йиллари Хондамир Балх учун кураш олиб борган Бадиъуззамон мирзонинг ўғли Муҳаммад Замон билан бирга бўлиб, унинг котиби сифатида хизмат қилди. Муҳаммад Замон Сафавийлардан енгилгач, Хондамир яна Гаржистонга қайтиб борди ва илмий фаолиятини давом эттирди. 1521 йили Хондамир вазир Ҳабибулло Соважийнинг таклифи билан Ҳиротга қайтиб борди ва унинг топшириғи билан ўзининг йирик тарихий асари “Ҳабиб ус-сияр”ни ёзишга киришди. Орадан олти йил ўтгач, 1527 йилнинг июоь ойида Хондамир Ҳиротни тарк этди ва бу сафар Ҳиндистонга кетиб қолди. Қишни у Қандаҳорда кечирди ва 1528 йилнинг 17 сентябрида Аграга келиб тушди ва Бобур хизматига қабул қилинди. Бобур вафотидан сўнг унинг тўнғич ўғли ва тахт вориси Ҳумоюн (1530-1542, иккинчи марта 1555-1556 йй.) билан бирга бўлди. Тарихчи Деҳлида вафот этди ва васиятига кўра машҳур Низомуддин Авлиё мозорида Амир Хусрав ёнига дафн этилди. Хондамир сермахсул олим эди. Мовароуннаҳр, Туркистон, Яқин ва Ўрта Шарқ халқлари тарихи ва маданиятига оид ўнга яқин асар ёзиб қолдирган. “Хулосат ул-ахбор” (“Тарихлар (хабарлар) хулосаси”), “Маосир ул-мулук” (“Подшоҳлар асрдошлари”), “Номайи номий”(“Атоқли мактублар”), “Макорим ул-ахлоқ” (“Намунали хулқ”) ва “Ҳабиб ус-сияр” шулар жумласидандир. Хондамирнинг илмий меросида “Ҳабиб ус-сияр” номли йирик тарихий асари алоҳида ўрин тутади ва Мовароуннаҳр ҳамда Хуросоннинг ХV аср охири ва ХVI асрнинг биринчи чораги даги ижтимоий-сиёсий тарихини ўрганишда муҳим ва қимматли манбалардан бири бўлиб хизмат қилади. Асар 1521-1524 йиллар орасида ёзилган. Лекин олим Ҳиндистонда турган йиллари ҳам асари устида мунтахам иш олиб борди, уни янги далиллар билан бойитди, таҳрир қилди. Китоб тўла равишда 1529 йили ёзиб тамомланди. “Ҳабиб ус-сияр” умумий тарих йўналишидаги асар бўлиб, муқаддима (ифтитоҳ), хотима (ихтитом) ва уч жилд (мужаллад)дан иборат. Ўз навбатида ҳар бир жилд тўрт қисм (жуз)га бўлинади. Асарнинг I-II- жилдлари амда III- жилднинг 1-2- қисм, жузлари Туркистон хонлари, Чингизхон ва унинг Мўғулистон, Дашти қипчоқ, Мовароуннаҳр ва Эронда ҳукмронлик қилган авлоди, Мамлюклар41, Кирмон Қлрахитойлари, Картлар ва Хуросон сарбадорлари тарихини ўз ичига олади. III - жилднинг 3- ва 4- қисмлари, жузлари эса янги бўлиб, Хуросон ва Мовароуннаҳрнинг ХV асрнинг 90- йилларидан то 1524 йилгача бўлган ижтимоий-сиёсий аҳволини чуқур ва атрофлича баён этади. “Ҳабиб ус-сияр” асарида катта ер эгалиги, иқтисодий аҳвол, тинимсиз урушлар туфайли вужудга келган шароит тўғрисида айрим, диққатга сазовор далиллар ва маълумотларни учратамиз. Масалан, асарда ўз аксини топган 1498 йилги Самарқанд қамали пайтидаги шаҳар халқининг аянчли аҳволи, 1512 йилги Сафавийлар томонидан Хондамирнинг ушбу асарида муҳим ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид, кр эгалиги, тархонлар, суюрғол эгалари ва уларнинг жамиятда тутган мавқеи, Темурийлар давлатининг маъмурий тузулиши ҳақида қимматли маълумотлар бор. Шунингдек, асар этнографик ва географик маълумотларга ҳам бойдир. “Ҳабиб ус-сияр” асарининг қўлёзма нусхалари кўп. Асарнинг матни 1857 йили Бомбай шаҳрида ва 1954 йили Теҳронда чоп қилинган. Ундан айрим парчалар рус, француз ва инглиз тилларида турли тўпламларда эълон қилинган. Download 4.54 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling