Бакалаврлар учун


Download 1.46 Mb.
bet152/175
Sana15.06.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1476742
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   175
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби (2)

17.2.2. «Бадойиъ ул-вақойиъ»
«Бадойиъ ул-вақойиъ» («Нодир воқеалар») номли асар муаллифи ХV асрнинг охири ва ХVI асрнинг биринчи ярмида ўтган таниқли адиб ва олим Зайниддин Восифий ёки Зайниддин Маҳмуд ибн Абдулжамилдир. У 1485 йили Ҳиротда туғилган. Отаси ўзига тинч ва маълумотли киши бўлиб, Султон Ҳусайн мирзо саройида кичик лавозимлардан бирида мунший ёки воқеанавис бўлган.
Зайниддин Восифий яхши ўқида, илоҳиёт, тарих, адабиёт ва бошқа илмларни пухта эгаллади. 16 ёшида қариндоши ва Ҳиротнинг тариқли зотларидан бири бўлган амир Соҳибдоронинг ёрдами орқасида Алигер Навоийнинг диққат-эътиборини қозонишга муяссар бўлди. У 1500-1502 йиллари ҳиротлик нуфузли амир Шоҳвали кўкалтошнинг хонадонида муаллимлик қилди, 1502-1507 йиллари Султон Ҳусайн мирзонинг ўғилларидан Фаридун Ҳусайннинг кутубхонасида китобдор мансабида ишлади. 1507-1511 йиллари Восифий Шоҳруҳ мирзо мадрасасида Хуросонда кўзга кўринган илоҳиёт олими Имодиддин Иброҳимдан таълим олди.
Зайниддин Восифий 1511 йили Хуросонда Сафавийлар ҳукмронлиги ўрнатилиши ва сунний мазҳабидаги мусулмонларни таъқиб этиш кучайганлиги туфайли 1512 йилнинг 17 апрелида бир гуруҳ руҳонийлар саййид Шамсиддин Курти, амир Ҳусайн ва бошқалар билан бирга Мовароуннаҳрга келди ва умрининг охиригача шу мамлакатда истиқомат қилди. У Мовароуннаҳр ва Туркистоннинг кўпгина шаҳарлари Самарқанд, Бухоро, Ясси, Саброн, Шоҳруҳия, Тошкент ва бошқаларида истиқомат қилди ва мударрис, имом, тарбиячи, масалан, Суюнчхожанинг кенжа ўғли Навруз Ахмадхоннинг тарбиячиси бўлиб хизмат қилди, Шоҳруҳияда бўлган йиллари эса Келди Муҳаммадхон ҳукуматида қози аскар лавозимида турди. Восифий 1551 йили Тошкентда вафот этди ва муқаддас манзилгоҳлардан шайх Хованд Таҳур мозорига дафн қилинди.
Зайниддин Восифий ўзининг «Бадойиъ ул-вақойиъ» номли тарихий-мемуар асари билан шуҳрат қозонди. Асарда 1512-1532 йиллар орасида муаллифнинг Хуросон ва Мовароуннаҳрда кўрган-кечирганлари, ўша даврдаги ижтимоий-сиёсий вазият зўр маҳорат ва юксак санъат билан баён этилади. «Бадойиъ ул-вақойиъ»да Мовароуннаҳрнинг ХV асрнинг охири ва ХVI асрнинг биринчи ярмидаги ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётига оид қимматли маълумотлар кўп. Асар 1538-1539 йиллари ёзиб тамомланган.
«Бадойиъ ул-вақойиъ» асосан икки қисмдан иборат. Унинг биринчи қисми II боб бўлиб, унда Восифийнинг Ҳиротдан 1521 йили қочиб келишидан то унинг Шоҳруҳичга, Келди Муҳаммадхон саройига 1518 йили келгунига қадар Хуросон ва Туркистонда бўлиб ўтган воқеаларни ўз ичига олади.
Иккинчи қисмда Восифийнинг мазкур хон саройида тез-тез бўлиб турадиган адабий йиғинлар ҳақидаги эсдаликлар жой олган.
«Бадойиъ ул-вақойиъ»нинг қўлёзма нусхалари кенг тарқалган. Биргина ЎзР ФА Шарқшунослик институти кутубхлнасида ушбу асарнинг ўндан ортиқ нусхаси сақланмоқда. Асарнинг танқидий матни Санкт-Петербкрглик олим А.Н.Болдирев томонидан 1961 йили икки жилд қилиб чоп этилган. У Хоразмда 1826 ва 1907 йилларда Диловархожа ва Муҳаммад Амин тўра томонидан ўзбек тилига таржима қилинган. Айрим парчалар рус тилида А.Н.Болдирев ва В.П.Юдин тарафидан эълон қилинган. «Бадойиъ ул-вақойиъ»нинг айрим қисмлари Н.Норқулов томонидан таржима қилиниб, 1979 йили нашр этилган.



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling