Бакалаврлар учун


Download 1.46 Mb.
bet66/175
Sana15.06.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1476742
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   175
Bog'liq
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби (2)

8.3.13. “Тарихи жаҳонкушой”
“Тарихи жаҳонкушой” (“Жаҳонгир (Чмнгизхон) тарихи”) номли йирик тарихий асарни яратган тарихчи ХIII асрда ўтган йирик олим ва давлат арбоби Жувайнийдир. Унинг тўла исми Алоуддин Отамалик ибн Баҳоуддин Муҳаммад ал-Жувайний. У 1226 йили Ғарбий Хуросоннинг Жувайн ҳудудига қарашли Озодвор қишлоғида бадавлат ва нуфузли сиёсий арбоб оиласида туғилган. Отаси Баҳоуддин Муҳаммад Хоразмшоҳ Алоуддин Муҳаммаднинг Хуросондаги ноиби бўлган, мўғуллар хуружи вақтида Султон Жалолуддин билан бирга уларга қарши дангларда қатнашган. Мўғуллар 1221 йили Нишопурни ишғол қилгач, Баҳоуддин Муҳаммад Тусга қочиб борди ва унинг мустаҳкам қалъаларидан бирига яширинди. Лекин қалъа ҳокими уни бандга олиб мўғул лашкарбошиларидан Қўлбўлотга топширди. Қўлбўлот асирнинг маълумотли ва истеъдодли шахс эканлигини англаб, уни тирик қолдирди. Кейинча Баҳоуддин Муҳаммад мўғуллар хизматига қабул қилинди ва товафотига (1258 й.) қадар Хуросондаги мўғул ҳокимлари Чинтемур, Киркўз, Арғун оға ҳузурида соҳиб девонлик вазифасида турди.
Баҳоуддин Муҳаммаддан икки ўғил қолди. Тўнғичи Шамсуддин Муҳаммад 1262-1283 йиллари Эрондаги мўғул ҳукмдорлари Элхонлардан Ҳалокухон (1256-1265 йй.) ҳамда Абақахон (1265-1282 йй.)нинг вазири, соҳиб девон бўлган ва мамлакатнинг идтимоий-сиёсий ҳаётида катта роль ўйнаган.
Баҳоуддин Муҳаммаднинг кенда ўғли Алоуддин ёшлигидан яхши ўқиди, араб, форс, кейинчалик мўғул ва уйғур тилларини мукаммал ўрганди, ўрта аср фанининг бир талай соҳаларини пухта эгаллади. У ёшлигидаёқ мўғул ҳукмдорлари хизматига қабул қилинди ва Киркўз ҳамда Арғун оғанинг девонида хизмат қилди. Алоуддин Отамалик Жувайний Арғун оға билан уч марта 1246-1247, 1249-1251, 1252-1253 йиллари Мўғулустонга, Қорақўрумга борди. У 1256 йилнинг бошларида Ҳалокухоннинг буйруғи билан Исмоилийлар ҳукмдори Рукниддин Ҳуршоҳ ҳузурига Маймандуз қалъасига элчи бўлиб борди ва унга қаршилик кўрсатмай таслим бўлиш ҳақидаги талабномани топширди. Жувайний Маймандузни мўғул қўшинлари томонидан ишғол қилиш чоғида Исмоилийларнинг бой кутубхонасини талон-тарождан сақлаб қолди.
Алоуддин Отамалик Жувайний 1259 йили Ироқ ва Хузистонга ҳоким, малик қилиб тайинланди. Ўшанда у Бағдод ва унинг атрофидаги жойларни обод қилди. Тарихчи Вассофнинг (ХIII аср охири-XIV асрнинг биринчи ярми) маълумотларига қараганда, у катта маблағ, 10000 олтин динор сарфлаб Фрот дарёсидан Куфа ва Нажафга сув олиб келган. Жувайний бу лавозимда 20 йилдан ортиқ турди. 1271 йили рақиблари қози саййид Тожиддин Али ибн Муҳаммад, “Китоб ал-фахрий” асари муаллифи Абу Жаъфар Жалолуддиннинг отаси, бошчилигида унга қарши зимдан кураш бошладилар. Оқибатда улар Жувайнийни мансабини суиистеъмол қилиб, хазинани бир қисмини ўзлаштирганликда айбладилар. Жувайний одам ёллаб қози Тожуддин Алини ўлдиртирди, лекин бу билан мухолифларининг таъқибидан қутулиб қололмади. Ўша йилнинг ўзида Абақахон Бағдод девонини тафтиш қилиш учун одам юборди. Тафтиш натижасида 250 туман, бир туман 10000 кумуш динорга тенг, камомад борлиги аниқланди. Жувайний қамаб қўйилди ва камомад ундириб олингандан кейин ҳибсдан озод қилинди ва ўз мансабига тикланди.
Орадан ўн йил ўтгач, 1281 йили, Тожуддин исмли бир шахс уни яна хазинага “қўл чўзишда” ва яширинча Миср билан алоқа боғлаганликда айблади. Бағдоднинг молиявий хўжалиги яна тафтиш қилинди ва 300 туман камомад борлиги аниқланди. Бағдоднинг молиявий хўжалиги яна тафтиш қилинди ва 300 туман камомад борлиги аниқланди. Жувайний яна ҳибсга олинди, лекин камомадги тўлашга сўз бергани учун қамоқдан озод қилинди. Лекин, бутун ер-сув ва қимматбаҳо буюмларни сотса ҳам камомаднинг фақат 170 туманини қоплади, халос. Жувайний яна қамоққа олинди, уни қийноққа солдилар, Бағдод кўчвлари бўйлаб ялангғоч қилиб олиб ўтдилар. Жувайний Тўқудар Аҳмад даври(1282-1284 йй.)да оғасининг ёрдамида ҳибсдан озод этилди, мусодара қилинган молу мулки қайтариб берилди. Лекин орадан кўп ўтмай, шаҳзода Арғун Бағдод девонини қайтадан тафтиш қилиш ва Жувайнийнинг мол-мулкини мусодара қилишни буюрди. Ўша вақтда Жувайний Озарбайжоннинг Арронида эди. Бу хабар фожеага олиб келди – 1283 йили Жувайнийнинг .раги ёрилиб вафот этди.
Алоуддин Отамалик Жувайний Мўғулистон, Ўзбекистон ҳамда Эроннинг ХIII асрдаги ижтимоий-сиёсий тарихидан ҳикоя қилувчи асари билан шуҳрат топти. Китоб 1260 йили ёзиб тамомланган.
“Тарихи жаҳонкушой” асари уч қисмдан иборат: 1)мўғуллар, уларнинг Чингизхон давридаги истилочилик юришларидан то Гуюкхон (1246-1249 йй.) давригача, шунингдек, Жўжихон, Чиғатойхон ва авлодлари тарихи, 2)Хоразмшоҳлар ва Хуросоннинг мўғул ҳукмдорлари давридаги (1258-йилгача) тарихи, 3) Эроннинг 1256-1258 йиллардаги ижтимоий-сиёсий аҳволи, шунингдек, Исмоилийларнинг диний-ҳарбий уюшмаси ва Исмоилийлар давлати (1090-1258 йй.) тарихи. Исмоилийлар тарихи Маймандуздаги кутубхонада топилган асарлар, хусусан Исмоилийларнинг кўзга кўринган намояндаларидан Ҳасан Сабоҳнинг (тахминан 1055-1124 йй.) ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи “Саргузашти саййидно” (“Сайидимизнинг саргузаштлари”) номли китоб асосида ёзилган.
Ўрта Осиё ва Ўзбекистон тарихи учун “Тарихи жаҳонкушой”нинг I-II қисмлари алоҳида қийматга эга. Асарнинг Хоразм ва Хоразмшоҳлар тарихига оид қисми (II қисм) бизгача етиб келмаган “Машориб ат-тажориб ва ғавориб ал-ғароиб” (“Имтиҳонни салқинлаштириш жойи ва ажойиб нарсаларнинг юқори даражаси”), Фахриддин Розийнинг (1210 йили вафот этган) “Жавомеъ ул-улум” (“Илмлар мажмуаси”) китоблари асосида ёзилган. Мовароуннаҳр ва Шарқий Туркистон тарихи, шунингдек, Мўғулистон ҳақидаги хабарлар асосан муаллифнинг шу мамлакатларга қилган саёҳатлари вақтида тўпланган маълумотлар асосида ёзилган.
“Тарихи жаҳонкушой”нинг форсийча матни Мирзо Муҳаммадхон Қазвиний тарафидан 1912, 1916 ва 1937 йиллари нашр этилган. Асарнинг тўла инглизча ва туркча-усмонлича (1 жилди) таржималари бор.



Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   175




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling