Бакалаврлар учун
Алишер Навоийнинг ижодида тарихий мавзудаги асарлар
Download 1.46 Mb.
|
ТАРИХИЙ МАНБАШУНОСЛИК китоби (2)
- Bu sahifa navigatsiya:
- 10.2. Алишер Навоийнинг тарихий мавзудаги асарлари тавсифи 10.3. «Тарихи анбиё ва ҳукамо» асари.
10.1.Алишер Навоийнинг ижодида тарихий мавзудаги асарлар.
Ушбу маърузада Алишер Навоий (1441-1501) насрий асарларининг тарихий манба сифатидаги хусусиятларига эътибор бермоқчимиз. Чунки Навоийнинг улкан шеърий мероси, достонлари ва асарлари бадиий адабиёт намунаси сифатида кеёинги ХХ асрда ҳам юртимизда жуда катта эътиборга сазовор бўлган бўлса-да, аммо унинг тарих илмига қўшган улкан ҳиссаси, бизнинг фикримизча, тарихчи олимларимиз эътиборидан четда қолиб келди. Махсус тарихий асарлари ҳам фақат филологик нуқта-и назардан ўрганилди, халос. Алишер Навоий асарларини манбашунослик нуқта-и назаридан тадқиқ қилиш учун минг мукаммал асарлар йигирма томлигини асос қилиб олиниш мумкин. Алишер Навоий насрда «Муножот», «Тарихи анбиё ва ҳукамо», «Тарихи мулуки Ажам», «Хамсат ул-мутаҳаййирин», «Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер», «Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад», «Вақфия», «Мажолис ун-нафоис», «Насойим ул-муҳаббат», «Мезон ул-авзон», «Муншаот», «Муҳокамат ул-луғатайн» каби асарлари билан ҳам аруз назарияси, ҳам тилшунослик, ҳам адабиётшунослик билан бир қаторда тарихи илми тараққиётига катта ҳисса қўшди. 10.2. Алишер Навоийнинг тарихий мавзудаги асарлари тавсифи 10.3. «Тарихи анбиё ва ҳукамо» асари. Алишер Навоийнинг «Тарихи анбиё ва ҳукамо» асари 890/1485 ва 904/1498-1499 йиллар орасида тасниф этилган бўлиб, унда Одам Атодан бошлаб, олтмиш олтита пайғамбарлар ва ўн битта донишмандлар тўғрисида ихчам, лекин жуда жонли ва қизиқарли маълумотлар баён этилган. Маълумки, Алишер Навоийга қадар ҳам анбиёлар ҳақида турли ривоятлар, қиссалар мавжуд бўлган. Айниқса, «Қуръони карим»да ва энг қадимий манбаларда, умумий тарихга оид Абу Жаъфар Табарийнинг (836-923) «тарихи ар-русул ва мулук», Абу Райҳон Берунийнинг «Осор ул-боқия», ҳамда Абу Сулаймон ибн Довуд бинни Абу-л-Фазл Муҳаммад бинни Довуд ал-Банокатийнинг (ваф. 730/1330) «Равзату Оли ал-боб фи таворих ал-акобир ва-л-ансоб» (1317) ёки «Тарихи Банокатий» (ХIV аср) номли, Ҳамдуллоҳ бинни Абу Бакр бинни Аҳмад бинни Наср ал-Муставфи Қазвинийнинг (ваф. 750/1350) «тарихи Гузида» (744/1343), Абулқосим Фирдавсийнинг «Шоҳнома», Низомий Ганжавийнинг «Хамса» ва бошқа шу каби асарларда тарихий воқеалар, шунингдек, диний тарихга оид маълумотлар кўп. Ўз даврининг йирик олими ва тарихчиси сифатида Алишер Навоий ҳам бундай манбаларни ўрганиб чиққан, улар билан яқиндан танишган. Бу асарлар аксарияти араб ва форс тилида бўлгани учун, Алишер Навоий туркий-ўзбек тилида, кўплаб қиссаларни қиёсий ўрганиш асосида ўз асарини яратди. У асар мазмун жиҳатидан умумий тарихга оиддир. Бу асар икки қисмдан иборат. Биринчи қисмда Одам Атодан тортиб, нуҳ, Исо, Мусо, Яқуб, Сулаймон, Довуд, Юсуф ва бошқа пайғамбарлар ҳаётига оид турли нақлларни баён этади, ҳар бир тарих охирида рубоий келтирилиб, уларнинг ҳаётига лирик хотима ясайди. Китобнинг иккинчи қисмида машҳур донишмандлар ҳаёти лавҳалари, уларнинг ҳикматлари келтирилади. Масалан, Ғарбда Пифагорга нисбатан берган бир иборани Алишер Навоий Буқротус ҳаким номидани шундай келтирилган: «Яхши сўз кўнгулни ёритур ва яхши хам кўзнинг неъмати арусидурким, анинг маҳри шукрдир». Бутун умри ва фаолияти давомида олимларни қадрлаган Алишер Навоий уларнинг тарихини анбиё, пайғамбарлар тарихидан кейин, уларни биргаликда битгани алоҳида таҳсинга сазовор ҳолдир. Бу китоб тарихчи, олим ва шоирларга қадимги давр изоҳи учун муҳим манба вазифасини ўташи мумкин. Бу асарни манбашунослик фанида алоҳида ўрганиш шунинг учун ҳам зарурки, тарихга оид асарларда тафсилотлари келтирилмай, жуда кўп ўринларда майғамбарлар ва уларнинг ҳаётига оид воқеаларга муржаат қилиш учрайди. Манна шу жиҳатидан Алишер Навоий асари ҳам тарихчи олимлар, ҳам тарихни ўрганувчи талабалар учун катта аҳамият касб этади. Шунинг билан бирга, у асарда алишер Навоийнинг машҳур тарихчи Шарафуддин Али Яздийга муносабати баён этилган. Навоий унинг «Зафарнома» асари муқаддимасини зикр қлар экан, тарихчини «мавлоно шараф ул-миллат ва давла», яъни «давлат ва миллат шарафи» деб таърифлайди. Download 1.46 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling