Бунда кислороднинг суюқ фазага абсорбциялиниши танлаб эритиш жараёни кечишининг асосий факторига айланади. Олтинмишьякли айрим бойитмаларнинг танлаб эритишда, бактериал эритмадаги кислородга нисбатан ҳар бир ҳажм бўтанага 3-4 баробар кўп кислород ютилади. Пачукларда танлаб эритиш натижасида бўтанадаги биомасса миқдори 108-109 хуж/мл бўлганда, бир ҳажм бўтанага минутига 1-2 ҳажм ҳаво сарфланиши кузатилади. Бунда кислороднинг бўтанадаги миқдори 4 г/л дан кам бўлмайди. Олимпиада конининг олтинмишьякли концентратни бактериал танлаб эритишида ҳавонинг ҳар бир минутдаги сарфи 0,6 м3 - 1 м3 бўтанага тенг бўлди, айрим чет элдаги ускуналарда эса 0,25-0,30 м3 - 1 м3 бўтанага тенг бўлганлиги кўрсатилган. Мис-рухли маҳсулотларнинг танлаб эритишда кислороднинг қолдиқ миқдори 1,6 мг/л дан кам эмаслиги аниқланган.
Микроорганизмларнинг фаоллигини ошириш учун ва оксидланиш жараёнларини интенсивлаш учун бериладиган ҳаво аралашмасидаги СО2 миқдорини 0,1-0,15% фоиз чегарасида ушлаб туриш тавсия этилган. Бунда микроорганизмлар фаоллиги 35% фоизга ўсганлиги кузатилган.
Аэрация усули билан бериладиган ҳавонинг фаоллигини ошириш мақсадида ва ундаги кислород миқдорини ошириш учун, танлаб эритидиган бўтанага иложи бўлса қўшимча фаол оксидловчи – озон берилса, унинг парчаланиши натижасида атомар ва молекуляр ҳолидаги кислород ҳосил бўлади. Озон-ҳаво аралашмаси берилганда, унда 0,01-0,02% гача миқдордагина озон бўлиши, темирнинг бактериал оксидланишини 20-60 баробарга ўсишига олиб келади. Сульфидларнинг оксидланиш тезлиги ҳам сезиларли даражада ортади.
Do'stlaringiz bilan baham: |