Bandlik bosh boshqarmasi


Download 45.88 Kb.
bet2/2
Sana13.04.2023
Hajmi45.88 Kb.
#1352357
1   2
Bog'liq
Депутатлар хисоботи 1-чорак (2)

Меҳнат ярмаркаларига жалб қилинган 269 нафар (129 нафар ёшлар, 154 нафар аёллар), жумладан, 11 нафар таълим муассасалари (умумий ўрта таълим, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим) битирувчилари, 10 нафар ногиронлиги бор шахслар, 1 куролли кучлар захирасидан кайтганлар, 20 нафар меҳнат миграсиясидан қайтиб келган фуқаролардан, 30 нафари (7 нафар ёшлар, 16 нафар аёллар) ишга жойлаштирилиб, 58 нафар ёшларни касб-ҳунарга ўқитишга йўлланмалар берилиб, 181 нафар шахсга меҳнат қонунчилиги, ишга жойлашиш хуқуқи, ижтимоий муҳофаза, касб танлаш ва бошқа ҳуқуқий масалалар юзасидан маслаҳатлар берилди.
Марказ томонидан ҳудуддаги 230 та корхона, ташкилот, муассасалар ва тадбиркорлик субектлари томонидан ишчи кучи ва мутахассис кадрларга талаб (еҳтиёж) бўйича тақдим етилган 268 та Бўш иш ўринлари (вакант лавозимлари) юзасидан маълумотлар умумлаштирилиб, иш қидирувчиларга таништирилиб борилди.
Қуролли кучлар заҳирасига бўшатилган жами 5 нафар ёшлар бандлигини таъминлаш, уларни мавжуд бўш иш ўринларига ишга жойлашишларига кўмаклашиш юзасидан мониторинглар ташкил қилиниб, ҳисобот даврида заҳирага бўшатилган, 5 нафари, ОТМга талаба бўлиш учун тайёрлов курсларига катнаётганликлари аниқланди.
Жазони ижро етиш муассасаларидан озод қилинган ва аҳлоқ тузатиш ишларига жалб қилинган 3 нафар шахсларнинг бандлигига кўмаклашиш ва ижтимоий муҳофазасини таъминлаш юзасидан мониторинглар ташкил қилиниб, 1 нафари ўз хохишларига кўра бандлиги таъминланган, 1 нафари ёшга доир нафақада, 1 нафари ҳозирда соғлигини тиклаш мақсадида даваланмоқда.
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 2023 йил давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги 203-сон Қарорларига асосан Хива шаҳридаги фаолият юритиб келаётган хусусий корхона ва ташкилотларга марказ мутахассислари ва ишга жойлаштириш инспекторлари томонидан ўрганишлар олиб борилди.
Ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра иккита корхона яъни “Хива Самат Мадиёр” маъсулияти чекланган жамиятида 3 нафар ногиронлиги бўлган шахсларни бандлигини таъминланганли учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан жами 2 700,0 сўм маблағ тўлаб берилди ва “Хива Қоракўз” маъсулияти чекланган жамиятида 3 нафар ногиронлиги бўлган шахсларни бандлигини таъминланганли учун Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан жами 2 700, 0 сўм маблағ тўлаб берилди.
ишсиз шахсларни Касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадлари учун 50 518, 7 минг сўм, жами 261 нафар ( 244 нафар аёл,114 нафар ёш)
64 930,3 минг сўм маблағ Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан тўланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 январдаги “Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун хорижий давлатга кетаётган шахсларни ва банд бўлмаган аҳолини ўқитишни ташкил етиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4962-сон қарори юзасидан тушунтириш тадбирлари олиб борилиб, қурилиш сохасида малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида Урганч қурилиш коллежида ташкил етилган ўқув марказига 2 нафар ёшлар жалб қилинди.

Марказ директори М.Машарипов.
Download 45.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling