Банк фаолияти статистикаси фани


Тижорат банкларига жалб этилган жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги депозитлари қолдиғи динамикаси (млрд.сўмда)


Download 425.69 Kb.
bet4/5
Sana14.12.2022
Hajmi425.69 Kb.
#1005854
1   2   3   4   5
Bog'liq
статистика 5

Тижорат банкларига жалб этилган жисмоний шахсларнинг миллий валютадаги депозитлари қолдиғи динамикаси (млрд.сўмда)

Тижорат банкларига жалб этилган жисмоний шахсларнинг хорижий валютадаги депозитлари қолдиғи динамикаси (млрд.сўмда)

Нодепозит манбалардан жалб қилинган маблағлар

  • Гарчи депозитлар банк ресурсларининг асосий қисмини ташкил қилсада, иккинчи даражали манбалардан келган маблағлар ҳам етарли даражадаги салмоққа эгадир. Булар жумласига пул бозоридан жалб этилган маблағларни киритишимиз мумкин. Банк қанчалик йирик бўлса, у шунчалик катта миқдорда молиялаштиришнинг нодепозит манбаларини ишлатади. Сўнгги йилларда нодепозит манбаларини ўзлаштиришнинг юқори даражада ўсишининг сабабларидан бири - ушбу турдаги манбаларнинг барчасига, молиялаштиришнинг миқдорини сезиларли камайтирувчи, резерв мажбуриятлари қўйилмаганлигидир. Бундан ташқари нодепозит манбаларни ўзлаштириш муддати бир неча дақиқани олади ва шу заҳоттаёқ банкка келиб тушади. Албатта асосий камчилик - нодепозит маблағлар бўйича фоиз ставкасининг нисбатан юқорилигидир. Агар кўрсатилган манбалардан маблағ ўзлаштиришга ҳаракат қилаётган банк молиявий кийинчиликлар билан тўқнаш келса, банк учун ўзлаштириш қиймати юқори бўлиб кетиши мумкин ёки пул бозоридаги қарз берувчилар банкка кредит беришдан бош тортишади.
  • Диярли барча нодепозит молиялаштиришнинг муҳим манбаси бўлиб, банклараро кредитлар ва қайта сотиб олиш келишуви билан қимматли қоғозларни сотиш (РЕПО битимлари) ҳисобланади. Бу моддалар ўзида банкнинг пул бозоридан жалб қилган маблағларини акс эттиради. Бошқа қисқа муддатли қарзлар жумласига Марказий банкнинг «ҳисоб ойналари» орқали ёки халқаро банклардан олинган ёки ўзининг хорижий бўлинмаларидан қарзга олинган заҳираларни киритиш мумкин. Баъзи банклар шунингдек, узоқ муддатли қарз мажбуриятларини (қарз қимматли қоғозларини) муомилага чиқариши мумкин.

Нодепозит маблағларнинг таркибий тузилмаси

  • 1. 200 «Марказий банкга тўлаш учун» сатрида қуйидаги ҳисобварақлар бўйича қолдиқ суммалар кўрсатилади:
  • Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағига тўлаш учун – Востро;
  • Марказий банкдаги вакиллик ҳисобварағига тўлаш учун – Ностро, овердрафт;
  • Марказий банкга тўлаш учун – депозитлар;
  • Тўлаш учун ҳисобланган фоизлар.
  • 2. 210 «Ҳукуматга тўловлар учун» сатрида ҳукуматга тўланадиган қисқа ва узоқ муддатли кредит қолдиғи, ҳисобланган фоизлар ва бошқа ҳисобварақлар кўрсатилади.
  • 3. 200 «Бошқа банкларга тўлаш учун» сатрида қуйидаги ҳисобварақлар бўйича қолдиқ суммалар кўрсатилади:
  • Бошқа банкларнинг вакиллик ҳисобварағига тўлаш учун – Востро;
  • Бошқа банклардаги вакиллик ҳисобварағига тўлаш учун – Ностро, овердрафт;
  • Бошқа банкларга тўлаш учун – депозитлар;
  • Бошқа банкларга қисқа ва узоқ муддатли кредитлар бўйича тўловлар;
  • Тўлаш учун ҳисобланган фоизлар.
  • 4. 230 «РЕПО ва бошқа қарз маблағлари» сатрида РЕПО битимлари бўйича сотилган қимматли қоғозлар юзасидан тўлаш учун қарз маблағлари, шунингдек ЎзРМБ га тўланадиган кредитлардан ташқари, бошқа банклар ва ҳукуматга тўладиган кредитлар кўрсатилади.

Download 425.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling