Баҳолаш бўйича халқаро тадқИҚотларнинг аҳамияти
Download 37 Kb.
|
БАҲОЛАШ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ТАДҚИҚОТЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
БАҲОЛАШ БЎЙИЧА ХАЛҚАРО ТАДҚИҚОТЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ Таълим сифатини баҳолашга оид халқаро тадқиқотлардан бири ўқувчиларнинг таълим ютуқларини баҳолаш халқаро дастури PISA (Programme for International Student Assessment) ҳисобланади. Мазкур баҳолаш тизими дунёнинг бир қатор мамлакатларида ўқувчиларнинг саводхонлиги ва эгаллаган билимини амалиётда қўллай олиш кўникмаларини баҳолашга йўналтирилган. Тадқиқотга 1997 йилдан асос солинган бўлиб, илк маротаба 2000 йилда ташкил этилган. Баҳолаш 3 йилда бир марта ташкил этилиб, баҳолаш жараёни билан 15 ёшли ўқувчилар қамраб олинади. Баҳолаш жараёни Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт Ташкилотининг етакчи халқаро ва миллий ташкилотлар билан ҳамкорлигида ташкил этилади. Тадқиқот жараёнига раҳбарлик Австралия педагогик тадқиқотлар Кенгаши (ACER) томонидан Нидерландия педагогик ўлчовлар миллий институти (CITO), Америка қўшма штатлари педагогик тестларни ташкиллаштириш хизмати (ETS), Япония таълим соҳасидаги тадқиқотлар миллий институти (NIER) ва бошқа нуфузли таълим ташкилотлари томонидан амалга оширилиб келинмоқда. Мазкур тадқиқотда Иқтисодий ҳамкорлик ва тарққиёт ташкилотига аъзо давлатларнинг аксарияти иштирок этиб келади. Тадқиқот турли мамлакатлардаги таълим тизимларини ўзгаришларни аниқлаш ва таққослаш ҳамда таълим соҳасидаги стратегик ислоҳатларнинг самарадорлиги ва натижавийлигини баҳолаш имконини беради. Аксарият мамлакатларда мазкур тадқиқотга жуда катта қизиқиш билдирилади. PISA таълим сифатини баҳолаш мактабда асосан 4 та йўналишда: ўқиш саводхонлиги, математик саводхонлик, табиатшуносликка оид саводхонлик ва компьютер саводхонлик бўйича амалга оширилади. 2009 йилда мазкур тадқиқотда 74 давлат иштирок этган бўлса, 2012 йилда 65 та давлат ўқувчилари баҳоланиб, илк маротаба янги тибдаги назорат топшириқлари сифатида интерактив типидаги (interactive problems) топшириқлар берилиб, ўқувчиларда мустақил равишда янги объект-виртуал қурилмани тадқиқ қилиш сўралган. Виртуал қурилма сифатида радио ёки кондиционер берилган. Шундан кейин уларнинг ишлаши ва уларнинг фаолияти қонуниятларига оид топшириқлар берилган. PISA тадқиқот натижалари бўйича 2000 йилдан бошлаб энг юқори рейтинг ўринларини Хитой, Жанубий Корея, Сингапур, Япония, Финландия ва Нидерландия давлатлари эгаллаб келмоқда. Дунё жамоатчилигига машҳур, бошланғич синф ўқувчиларининг ўқув ютуқларини халқаро баҳолаш тизимларидан бири матнни ўқиш ва тушуниш сифатини халқаро тадқиқоти ( Progress in International Reading Literacy Study) ҳисобланади. Мазкур тадқиқот дунёнинг турли давлатларидаги бошланғич синф ўқувчиларининг турли матнларни ўқиш ва тушуниш даражасини баҳолаш ва таққослаш ҳамда миллий тизимларнинг ўзига хос хусусиятларидаги тафовут ва фарқларни аниқлаш имконини берган. Тадқиқот 5 йилда бир марта ўтказилиб, бугунги кунга қадар 3 марта 2001, 2006 ва 2011 йилларда ташкил этилган. Мазкур тадқиқот Ўқув ютуқларини баҳолаш халқаро Ассоциацияси томонидан ташкил этилган. Тадқиқотни ташкил этиш Бостон коллежи Chestnut Hill га ( Массачусетс, АҚШ) юклатилган. Назорат топширқлари Германиянинг Гамбург шаҳридаги халқаро марказда амалга оширилади. Мазкур тадқиқотда бошланғич таълимнинг 4-синфни битирган ўқувчиларининг ўқиш ва матннинг тушуниш кўникмалари баҳоланади. Тадқиқотда иштирок этадиган мактаблар иккита параллел синфи бўлган умумий мактаблар орасида махсус методология асосида компьютер ёрдамида тасодифий танланади. PIRLS ва TIMSS каби халқаро тадқиқотларга қўйилган энг муҳим талаблардан бири қиёсий таҳлил қилиш имконини берадиган топшириқлардан фойдаланиш ҳисобланади. Шу сабабли топшириқларни шакллантириш жараёнида ўтган йилларда фойдаланилган назорат материаллари блокидан фойдаланилган. Шунингдек, асосий эътибор тадқиқот жараёнини стандартлаштиришга қаратилади. Шу сабабли PIRLS тадқиқоти қатъий белгиланган ягона инструкция асосида амалга оширилади. Бу жараён халқаро координация маркази назоратида амалга оширилиб, тадқиқотнинг ҳар бир босқичи мактабларни танлаш, инструментларни адаптация қилиш ва таржима қилиш, тест ва сўровномаларни ўтказиш, натижаларни текшириш ва қайта ишлаш жараёни халқаро экспертлар томонидан тўлиқ назорат қилинади. Таржималар текширилиб, мактабларда халқаро кузатувчилар иштирок этадилар. Очиқ турдаги назорат топшириқлари экспорт ўқитувчилар томонидан текширилгандан сўнг, яна бошқа мутахассисларни жалб этиб қайта текшириб, натижалар таққослаб кўрилган. PIRLS тадқиқоти жараёнида икки турдаги ўқиш баҳоланади; адабий ўқиш тажрибасини эгаллашга қаратилган ўқиш, маълумотларни ўзлаштириш ва улардан фойдаланиш мақсадига қаратилган ўқиш. Тадқиқотнинг концептуал ғояларига асосан бадиий ва илмий-оммабоп матнларни ўқиш даражасини баҳолашда 4 турдаги ўқиш кўникмалари баҳоланади: яққол кўринишда берилган маълумотларни топиш; ўқилган матн асосида хулосаларни шакллантириш; ахборотларни умумлаштириш ва интерпретация қилиш; матннинг структураси, тилга хос хусусиятларнинг мазмунини баҳолаш ва таҳлил қилиш. PIRLS доирасида бажарилган ишларни миқдор ва сифат кўрсатгичлари асосида баҳолаш мақсадида қуйидаги баҳолаш тизимидан фойдаланилади: жавобини танлашга оид топшириқлар 1 балл билан; воқеа ва ҳоидисаларнинг кетма-кетлигига оид топшириқлар ва қарорлар 1 балл билан; жавоби ёзиладиган очиқ турдаги конструктив характердаги топшириқлар қийинчилик даражасига кўра 1 балдан 3 балгача баҳоланади. 2001 йилда ташкил этилган тадқиқотда 35 давлат, 2006 йилдаги тадқиқотда 40 давлатдан 215 минг ўқувчи, 2011 йилда 45 давлатдан 325 минг ўқувчи иштирок этган. Мазкур тадқиқотларда Гонконг, Финляндия ва Сингапур далатининг 4-синф ўқувчилари энг юқори натижаларни қайд этганлар. Download 37 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling