Баҳолаш фаолияти тўғрисида


Download 15,92 Kb.
Sana13.11.2023
Hajmi15,92 Kb.
#1769954
Bog'liq
“Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Қонунга таклифи


Ғаллаорол туманлараро иқтисодий судининг “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Қонунга таклифи



Амалдаги Пленум қарори

Аниқланган номувофиқлик ёки масала

Қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш юзасидан таклиф, шу жумладан тушунтириш бериш талаб этиладиган масалалар

1.

Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августь кунги 811-1-сон “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги Қонуни.

Қонуннинг 7-моддаси Баҳолаш объектининг бозор қиймати.
Баҳолаш объектининг бозор қиймати деганда энг эҳтимол тутилган нархи тушунилиб, унга кўра мазкур баҳолаш объектининг очиқ бозорда рақобат шароитида, битимнинг тарафлари барча зарур ахборотга эга бўлган ҳолда ўз манфаатларини йўлида оқилона ва ихтиёрий равишда ҳаракат қилади, битим нархининг баланд-пастлигида эса бирон-бир фавқулодда ҳолатлар, шу жумладан тарафлардан бирининг ушбу битимга қўшилиш мажбурияти акс этмайди.
Агар бирон-бир баҳолаш объектининг баҳолашда мажбурий ўтказиш талаби мавжуд бўлган норматив ҳужжатда ёки баҳолаш объектининг баҳолаш тўғрисидаги шартномада (матнда бундан буён шартнома деб юритилади) қийматнинг аниқ тури кўрсатилган бўлмаса, мазкур объектнинг бозор қиймати белгиланиши лозим. Мазкур қоида норматив ҳужжатда баҳолаш объекти қийматининг турини аниқловчи, ушбу Қонунда ёки баҳолаш стандартларида назарда тутилмаган атамаларда фойдаланилган тақдирда ҳам қўлланиши керак.
Ушбу моддани қуйидаги сўзлар билан “баҳолаш объектининг бозор қийматини белгилашда объект жойлашган худуднинг турига қараб баҳолаш” тўлдириш мақсадга мувофиқ.

Баҳоланаётган объектининг бозор қийматини белгилашда объект жойлашган худуднинг турини аниқлаш ва унга қараб баҳолаш лозим бўлади.
Бунда Тошкент шаҳри ва туристик зоналарни алохида белгилаш мақсадга мувофиқ бўлади.

Download 15,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2025
ma'muriyatiga murojaat qiling