Қандай ҳолда давлат объектларини баҳолашда тўғридан тўғри капиталлаштириш усулидан фойдаланилади?
Давлат активларини баҳолашда қандай ҳолларда пул оқимларини дисконтлаш усулидан фойдаланилади?
Давлат объектларини баҳолашда қиёсий ёндашувдан фойдаланганда таклифлар нархидан фойдаланиш мумкинми?
Давлат активларини баҳолашда қиёсий ёндашув учун аналогларни танлашда қандай мезонлар асосий ҳисобланади?
Қандай ҳолларда давлат объектларини баҳолашда капитал бозори усулидан (компания-аналог усулидан) фойдаланилади?
Бозорга оид таққослашлар усули қандай тамойилга асосланган?
Баҳолаш объекти билан олдинги битимлар усулини қўллаганда баҳолаш учун ахборот манбаси нима бўлади?
Давлат активларини баҳолашда ўхшаш объектларнинг жисмоний ва иқтисодий тавсифлари, нархлари ва битимларнинг саналари, жойлашган ери, ва ҳоказоларда фарқлар бўлса, битимлар нархига тузатиш киритиш зарурми?
Оралиқли мультипликаторларга қандай кўрсаткичлар киради?
Моментли мультипликаторларга қандай кўрсаткичлар киради?
Бозорга оид таққослашлар усули билан давлат кўчмас мулкни қийматини баҳолашда нархларга қандай тузатишлар қўлланилади?
Давлат объектларини баҳолашда аналог нархида қиймат тузатишлари қандай тартибда киритилади?
Хусусийлаштирилаётган корхона (ациялар, улушлар, пайлар)ни баҳолашда харажат ёндашувининг қандай усули қўлланилади?
Соф активлар усули қўлланилганда баҳоланаётган мулк таркибига вақтинчалик капитал таъмирлашда бўлган ва модернизация қилинаётган объектлар, тугалланмаган қурилиш объектлари ва консервация қилинган, захира ёки резервдаги объектлар, шунингдек бошқа корхоналар ва ташкилотларга фойдаланиш учун, ижарага берилган асосий воситалар киритиладими?
Давлат мулкини баҳолашда тугалланмаган қурилиш ва ўрнатилмаган ускуналар учун эскириш қандай ҳисобга олинади?
Асосий воситалар қийматини баҳолашда уларнинг баҳолаш натижалари бўйича аниқланган қиймати корхона бухгалтериясида кўрсатилган ва корхона балансида акс эттирилган баланс қолдиқ қийматидан кам бўлиши мумкинми?
Қандай ҳолларда Хусусийлаштириш мақсадида мулк қийматини баҳолаш стандартига мувофиқ балансда сақловчи (эмитент) барча асосий воситалари қийматини Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари бўйича асосий фондлар қиймати қимматлашиши коэффициентларини қўллаш йўли билан баҳолашга йўл қўйилади?
Do'stlaringiz bilan baham: |