Баскетбол


Тренерлар, захирадаги ўйинчилар ёки жамоа


Download 1.61 Mb.
bet36/51
Sana07.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1244216
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   51
Bog'liq
Баскетбол уйинининг расмий коидалари

Тренерлар, захирадаги ўйинчилар ёки жамоа

ҳамроҳларининг техник фоли
Тренерлар, тренер ёрдамчилари, захирадаги ӯйинчилар ва жамоа ҳамроҳлари жамоа ӯриндиғи зонаси атрофида туришлари лозим. Истисно:
а) тренер, тренер ёрдамчиси ёки жамоа ҳамроҳи жароҳатланган ӯйинчига ёрдам бериши, ҳакамдан бунинг учун рухсат олинганидан сӯнг ӯйин майдонига тушиши;
б) алмашилаётган ӯйинчи котиб столи олдига келиб, алмашиш ҳақида сӯраши;
в) тренер ёки тренер ёрдамчиси талаб қилиб олинадиган танаффусни сӯраб олишлари;
г) ӯйин соати тӯхтатилган пайтда, тренер вазминлик ва ӯйиннинг бир меъёрда кечишига халақит бермасдан котиб столидан ҳисобга, вақтга, талабга ёки фолларнинг сонига тааллуқли бӯлган маълумотларни олиши мумкин.
Тренер, тренер ёрдамчиси, захирадаги ӯйинчи ёки жамоа ҳамроҳи ҳакамларга, техник комиссарга (агар у бор бӯлса), котибга, сония ҳисобловчига, 24 сония операторига ёки рақибларга ҳурматсизлик билан муносабатда бӯлишлари мумкин эмас.
Тренер ёки тренер ёрдамчиси ӯйин пайтида ёки талаб қилиб олинадиган танаффуслар вақтида ӯз ӯйинчиларига мурожаат қилиши мумкин. Лекин бунда у жамоа ӯриндиғи зонаси атрофида туради. Аввал бешта фол олган ӯйинчи фол қилса, бу фол тренерга ёзилади ва шунга мос равишда жазоланади.

ЖАЗО:
Фол қайд қилиниши ва тренерга ёзилиши ҳамда иккита жарима тӯпини саватга ташлаш имконияти берилиши керак. Рақиблар сардори жарима тӯпларини саватга ташлашни бажариши учун ӯйинчи тайинлайди. Жарима тӯпларини саватга ташлаш вақтида ӯйинчилар жарима тӯпларини ташлаш майдончаси атрофидаги ӯринларни (жойларни) эгаллашлари мумкин эмас. Жарима тӯплари саватга ташланганидан сӯнг жарима тӯпини ташлашни бажарган жамоанинг хоҳлаган ӯйинчиси тӯпни, у саватга тушган ёки тушмаганлигидан қатъий назар, майдоннинг ён чизиғи ташқарисидан, котиб столи қаршисидан ӯйинга киритади (70-моддага қаранг, истисно: 73-модданинг изоҳига қаранг).


Тӯпни ӯйинга киритаётган ӯйинчи бир оёғи билан марказий чизиқ давомининг хоҳлаган томонидан туриши керак ва тӯпни ӯйинчига, ӯйин майдонининг хоҳлаган ерига узатиши шарт.
Бу моддага йӯл қӯйиб бӯлмайдиган даражада риоя қилинмаганлик учун ёки тренер, тренер ёрдамчиси, захирадаги ӯйинчи ёки ҳамроҳининг спортчиларга номуносиб хатти-ҳаракатлари натижаси сифатида тренерга техник фол белгиланган вақтда, у жамоани бошқаришдан маҳрум қилиниши ва майдон атрофидаги зоналар, шунингдек жамоа ӯриндиғи зонасидан ҳам ҳайдалиши лозим. Бунда у жамоа билан ҳеч қандай алоқа қилиши мумкин эмас.
Унинг ӯрнини қайдномада қайд қилинган тренер ёрдамчиси ёки у йӯқ бӯлган тақдирда, жамоа сардори эгаллайди.
Тренер ёрдамчиси, захирадаги ӯйинчилар ёки жамоа ҳамроҳлари ушбу моддаларга риоя қилмасалар, улар ҳам ӯйинда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилинишлари ва майдон жойлашган доирадан чиқариб юборилишлари мумкин.




  1. Download 1.61 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling