Баскетбол
Download 1.61 Mb.
|
Баскетбол уйинининг расмий коидалари
- Bu sahifa navigatsiya:
- Жарима тўпларини ташлаш
Ӯйинчининг бешта фоли
Бешта, ёки шахсий техник фол содир қилган тӯғридан-тӯғри ӯйиндан чиқиб кетиши шарт. Жамоанинг тўртта фоли Ӯйин ярмида жамоа ӯйинчилари тӯртта, шахсий ва техник фолларни қилганларидан сӯнг, ӯйинчиларнинг кейинги ҳамма фоллари, фақат агар жиддийроқ жазо ӯрнида бӯлмаса, бир ва бир қоидасига кӯра жазоланади. Агар фол ӯйинчи томонидан унинг жамоаси тӯпни назорат қилаётганида содир қилинган бӯлса, бу ҳолда 69-модда қӯлланилади. ИЗОҲ:
Жарима тўпларини ташлаш Жарима тӯпини ташлаш - бу ҳеч қандай қаршиликсиз, бевосита жарима тӯпини ташлаш чизиғи олдидан саватга тӯп отиб, ӯйинчига бир очко олиш имкониятининг берилишидир. Шахсий фол қайд килинган ва жарима тӯпини (тӯпларини) ташлаш жазоси белгиланган пайтда, кимга нисбатан фол қилинган бӯлса, ӯша ӯйинчи ҳакам томонидан жарима тӯпини (тӯпларини) ташлаш учун кӯрсатилиши керак. Ҳакамлардан бири жарима тӯпини (тӯпларини) ташлаши лозим бӯлган ӯйинчига тӯпни берганидан сӯнг, бу ӯйинчи 5 сония ичида тӯпни саватга ташлаши зарур. Жарима тӯпини ташлаётган ӯйинчи жарима тӯпини ташлаш чизиғи орқасидан дарҳол жой эгаллаши керак ва тӯпни саватга ташлаш учун хоҳлаган усулдан фойдаланиши мумкин, лекин шу шарт биланки, тӯп ҳалқага тегмагунча у жарима тӯпини ташлаш чизиғини ёки чизиқ орқасидаги майдонни босмаслиги керак. Агар жарима тӯпини саватга ташлаётган ӯйинчи тӯпни саватга ёлғондакам ташласа, бу қоиданинг бузилиши бўлиб ҳисобланади. Агар жарима тӯпини ташлаётган ӯйинчи янглишиб бошқа саватга тӯп ташласа, у ҳолда тӯп саватга тушган ёки тушмаганлигидан қатъий назар бекор қилинади ва зарур бӯлган саватга тӯп ташлаш учун янги уриниш берилади. Агар жарима тӯпини (тӯпларини) ташлаши керак бӯлган ўйинчи алмаштириш ҳақида илтимос қилинган бӯлса, бу ӯйинчи майдондан чиқиб кетишидан олдин тӯпни (тӯпларни) саватга ташлаши зарур (29-моддага қаранг). Техник фол қайд қилинган пайтда жарима тӯпларини саватга ташлаш рақиб жамоасининг хоҳлаган ӯйинчиси томонидан бажарилиши мумкин. Ӯйинчилар ӯз ҳаракатлари билан жарима тӯпини саватга ташлаётган ӯйинчига халақит беришга уринишлари мумкин эмас. Ҳакамларнинг бирортаси ҳам чегараланган зонада ёки шчит орқасида туришлари мумкин эмас. Жарима тӯпини саватга ташлаш ҳақида ӯйинчилар қуйидаги жойларни эгаллашга ҳаққилари бор: а) чегараланган зонанинг ён чизиғи бӯйлаб белгиланган тор жойларнинг олтитасидан бирини эгаллайдилар. Шу шарт биланки, улар жарима тӯпини ташлаётган ӯйинчининг қӯлидан тӯп чиқиб кетмагунча чегараланган зонага ёки бетараф зонага кирмайдилар. Тор жойларни эгаллаб турган ӯйинчилар ёнма-ён ӯринларни эгаллашлари керак. Лекин ҳимоя қилаётган жамоага чегараланган зонанинг иккала томони бӯйлаб биринчи тор жойларни эгаллашга имкон берилади. Тор жойлар 1 метр чуқурликка эга бӯлади ва у бу ерда туришга ҳаққи бор ӯйинчи томонидан эгалланиши зарур. Акс ҳолда улар бӯш қолиши лозим; б) жарима тӯпларини ташлаш майдончаси ва эн чизиғи ҳамда биринчи тор жой ӯртасидаги жойдан ташқари майдоннинг қолган бошқа жойларини эгаллайдилар. Лекин шундай жойлашиш керакки, ӯйинчи жарима тўпини ташлаётган ӯйинчига халақит бермаслиги лозим. Жарима тӯпи ташланганидан сӯнг тӯп ҳалқага тегиши билан улар чегараланган зонага ёки бетараф зонага ӯтишлари мумкин. Жарима тӯпларини ташлаш вақтида, агар ундан сӯнг ӯйин майдоннинг ён чизиғи ӯртасидан тӯпни ӯйинга киритиш билан давом эттирилса, ӯйинчилар тор жойларни эгаллашлари мумкин эмас ва ҳамма ӯйинчиларга жарима тӯпини ташлаш чизиғи давомида туриш ва жарима тӯпини ташлаш майдончасида турмаслик буюрилади. Бошқа ҳамма вазиятларда охирги жарима тӯпи ишлаганидан сӯнг ӯйин: а) агар жарима тӯпи ташланганда у саватга тушган бӯлса, тӯп эн чизиғи ортидан рақиб томонидан ӯйинга киритилиши ёки; б) агар жарима тӯплари саватга тушмаган бӯлса ва ҳеч қандай қоида бузилиши бӯлмаган бӯлса, ӯйинни давом эттириш билан ёки; в) жарима тӯпини ташлаш шартлари бузилган ҳолда, 77- моддадаги тадбирга мувофиқ давом эттирилади. Download 1.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling