Баскетбол
Жарима тўпини ташлаш шартларининг бузилиши
Download 1.61 Mb.
|
Баскетбол уйинининг расмий коидалари
Жарима тўпини ташлаш шартларининг бузилиши
Тўп жарима тўпини ташлаши лозим бўлган ўйинчининг ихтиёрига берилганидан сўнг: а) у беш сония ичида жарима тўпини шундай қилиб саватга ташлаши керакки, ўйинчи тўпга тегишидан олдин тўп саватга тушиши ва ҳалқага тегиши шарт; б) 1. На у, на бошқа бирон бир ўйинчи жарима тўпи ташлаганда у сават томон учиб бораётган пайтида тўпга, ҳалқа устида турган пайтида саватга ва шчитга тегиши мумкин эмас; 2. Кетидан бошқа жарима тўпи келадиган биринчи жарима тўпи ташланганда тўпга тегишдан чекланиш тўп саватга тушиш имкониятига эга бўлган вақт ичида кучга эга; 3. Бир ва бир қоидасига биноан биринчи жарима тўпи ташланганда, ё бўлмаса охирги ёки ягона жарима тўпи ташланган вақтда на у, на бошқа бирон ўйинчи тўп ҳалқага тегиб сакраб кетмагунича унга тегишга ҳаққи йўқ; в) 1. У тўп ҳалқага бориб теккунга қадар жарима тўпини ташлаш чизиғини ёки шу чизиқ олдидаги майдонни босмаслиги керак, шу билан бир қаторда, жарима тўпини атайлаб ёлғондан ташлаши мумкин эмас; 2. Жарима тўпини ташлаш майдончасида турган бирор жамоа ўйинчиларидан биттаси ҳам жарима тўпини ташлаётган ўйинчининг қўлидан тўп чиқиб кетмагунча чегараланган зонага кириши мумкин эмас; 3. Жарима тўпини ташлаганидан сўнг тўп ҳалқага теккунича ёки унинг ҳалқага тегмаслиги аниқ бўлмагунича, иккала жамоанинг ҳеч қандай бошқа ўйинчиси чегараланган зонага кириши мумкин эмас; 4. Рақиблардан ҳеч ким жарима тўпини ташлаётган ўйинчига халақит бериши мумкин эмас. ИЗОҲ:
ЖАЗО:
2. Агар «б» бандининг қоидаси жарима тўпини ташлаётган ўйинчининг шериги томонидан бузилса, ҳеч қандай очко ҳисобланмайди ва қоиданинг бузилиши юқорида айтилгандек жазоланади. Агар «б» бандининг қоидаси ҳар иккала жамоа ўйинчилари томонидан бузилса, ҳеч қандай очко ҳисобланмайди ва ўйин жарима тўпини ташлаш чизиғида баҳсли тўпни отиш билан давом эттирилади. Агар жарима тўпини ташлаётган ўйинчининг рақиблари томонидан «б) 1» ва «б) 2» бандчаларининг қоидалари бузилса, жарима тўпи муваффақиятли деб баҳоланади ва I очко ёзилади. Агар жарима тўпини ташлаётган ўйинчининг рақиблари томонидан «б) 3» бандчасининг қоидаси бузилса, жарима тўпи муваффақиятли деб баҳоланади, бир текис очко ёзилади ҳамда қоидани бузган ўйинчига техник фол қайд қилинади. 3. Агар «в» бандининг қоидаси жарима тўпини ташлаётган ўйинчининг шериги томонидан бузилса ва ташланган тўп муваффақиятли бўлса, саватга тушган тўп ҳисобланиши, қоида бузилганлиги эса эътиборга олинмаслиги керак. Агар ташланган жарима тўплари муваффақиятли бўлмаса, қоида бузилганлиги юқорида айтиб ўтилганидек жазоланиши лозим. Бироқ тўп ҳалқага тегмай, унинг ёнидан ўтиб майдон ташқарисига ёки майдонга тушса, у ҳолда тўпни рақиб жамоаси жарима чизиғи қаршисидан майдоннинг ён чизиғи ташқарисидан ўйинга киритади. 4. Агар «в» бандининг қоидаси жарима тўпини ташлаётган ўйинчининг фақат рақиблари томонидан бузилса ва саватга ташланган тўп муваффақиятли бажарилган бўлса, саватга тушган тўп ҳисобланади, қоида бузилганлиги эса эътиборга олинмайди; агар у муваффақиятсиз бўлган бўлса, жарима тўпини ташлашга уриниш жарима тўпини ташлаган ўйинчи томонидан бажарилади. 5. Агар «в» бандининг қоидаси ҳар иккала жамоа ўйинчилари томонидан бузилган бўлса ва ташланган жарима тўпи муваффақиятли бўлса, саватга тушган ҳисобланади, қоида бузилганлиги эса эътиборга олинмайди. Агар тўп саватга тушмаган бўлса, ўйин жарима тўпини ташлаш чизиғидан баҳсли тўпни отиш билан давом эттирилади. Агар биттадан ортиқ жарима тўпини ташлаш бажарилса, майдон ташқарисидан тўпни ўйинга киритиш ва баҳсли тўпни отиш шартлари охирги жарима тўпини ташлаш пайтида қоида бузилганлигида ҳисобга олинади. Download 1.61 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling