Баскетбол


Download 1.61 Mb.
bet40/51
Sana07.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1244216
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   51
Bog'liq
Баскетбол уйинининг расмий коидалари

Тузатилган хато

Агар қоида бехосдан қӯлланилмаган бӯлса ва бу ӯйин натижасига таъсир қилса, қуйидаги вазиятларда:
а) берилиши шарт бӯлган жарима тӯпини (тӯпларини) белгилашда камчиликларга йӯл қӯйилса ёки;
б) мумкин бӯлмаган жарима тӯпини (тӯпларини) ташлаш белгиланса ёки;
в) жарима тўпини (тӯпларини) ташлаши лозим бӯлган ӯйинчи четда қолиб, бошқа ӯйинчига жарима тўпини ташлашга рухсат берилса ёки;
г) жарима тӯпи (тӯплари) ташланиши лозим бӯлган сават ӯрнига бошқа саватга жарима тӯпини (тӯпларини) ташлаш белгиланса ёки;
д) саватга тушмаган тӯп бекор қилинса, ҳакамлар шу хатоларни тузатишлари мумкин.
«А», «б», «в», «г» ва «д» бандларида санаб ӯтилган хатолар тузатилиши учун, улар биринчидан, жонсиз тӯпдан сӯнг жонли бўлишидан олдин, лекин соат хато кетидан ҳисоб қилишни бошлаганидан сӯнг, ҳакам томонидан пайқалиши лозим.
Агар ташлаши шарт бӯлган ӯйинчи ӯрнига бошқа ӯйинчи томонидан ёки бошқа саватга жарима тӯпини ташлаш ёки берилиши шарт бӯлмаган жарима тӯпини белгилаш хато бӯлиб ҳисобланса, жарима тӯпини ташлаш ва унга тааллуқли бӯлган ҳамма нарса, агар бу спортчиларга нолойиқ бўлган ҳаракатлар ёки ӯйинда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қиладиган, атайлаб қилинган ёки техник фоллар бӯлмаса, бекор қилиниши керак. Бироқ бошқа ташланган очколар, хатоларни аниқлашдан олдин бӯлган воқеалар бекор қилиниши мумкин эмас. Жарима тўпини ташлаш лозим бӯлган ӯйинчи ӯрнига бошқаси ёки бу сават ӯрнига бошқа саватга жарима тӯпини ташлашни бажараётганида топилган хатолар 76-моддада кӯрсатилганидек тӯғриланиши керак.
Хато тӯғриланганидан сӯнг хатони тузатиш учун ӯйин қаерда тӯхтатилган бӯлса, шу ерда давом эттирилади. Хато аниқланган пайтда қайси жамоа тӯпни эгаллаб турган бӯлса, тӯпни шу жамоага берилади.
Ҳакам хатога йӯл қӯйилганлигини пайқаган заҳоти жамоалардан ҳеч бирини ноқулай аҳволда қолдирмайдиган даражада ӯйинни зудлик билан тӯхтатиши мумкин. Бошқа хатолар ёки эътиборсизликлар мос қоидаларга биноан ёки норозилик билдириш орқали тартибга солиниши керак.




  1. Download 1.61 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling