Баскетбол


Майдондаги ҳакамлар вазифалари


Download 1.61 Mb.
bet44/51
Sana07.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1244216
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   51
Bog'liq
Баскетбол уйинининг расмий коидалари

Майдондаги ҳакамлар вазифалари

Ҳакамлар ҳуштак чалишга ва бир вақтнинг ўзида ишора (5 рақами ёки 19 рақами) ёрдамида соат тўхтатилишини кўрсатишга мажбурлар. Шундан сўнг, улар ўзларининг қарорларини тушунтириш мақсадида барча ишораларни намойиш қиладилар.
Тўп ўйин жараёнида майдондан ёки жарима тўпи ташлангандан сўнг саватга тушса, ҳакамлар ҳуштак чалмасликлари керак, аммо тўп тушганлигини ишора (1 рақами ёки 3 рақами) ёрдамида аниқ кўрсатишлари шарт.
Агар қабул қилинган қарорни тушунтириш мақсадида оғзаки мулоқот зарур бўлса, унда барча халқаро мусобақаларда бундай тушунтиришлар инглиз тилида олиб борилиши лозим.
Ҳар бир фолдан ёки баҳсли тўп отишга қарор қилгандан сўнг ҳакамлар майдонда ўз жойларини алмаштирадилар.
Ўйин давомида техник комиссарнинг вазифаси биринчи навбатда, стол атрофида ўтирган ҳакамларнинг ишларини кузатишдан ҳамда катта ҳакам ва ҳакамга ўйинни хотиржамлик билан ўтказишларига ёрдам беришдан иборат.



  1. Қарор қабул қилиш вақти ва ўрни

Ҳакамлар хоҳ майдон ичида, хоҳ ташқарида содир қилинган қоидабузарликлар бўйича қарор чиқариш ҳуқуқига эгалар.
Бу ҳуқуқ улар майдонга ўйин бошланишидан 20 дақиқа олдин чиққанларидан бошлаб кучга киради ва катта ҳакам томонидан тасдиқланган ўйин вақти тамом бўлиши билан тугайди.
Ўйиндаги танаффуслар вақтида қилинган фоллар учун жазо 73-моддада кўрсатилганидек амалга оширилади.
Агар ўйин вақти тугаши ва қайдномага қўл қўйилиши орасида ўйинчилар, тренерлар, тренер ёрдамчилари ёки жамоа ҳамроҳларининг спортчиларга номуносиб бўлган ҳаракатлари кузатилса, катта ҳакам нохуш ҳодиса рўй берганлиги тўғрисида қайдномага ёзиб қўйиши шарт ва бу ҳақдаги ҳисобот маъсул ташкилотга етказилишига, бу ташкилот содир бўлган ҳодисага қаттиққўллик билан чора кўришига ишонч ҳосил қилиши зарур.
Агар ҳакам ўзининг белгиланган мажбуриятлари чегарасида қарор чиқарса, қоидаларда кўзда тутилганидек, ҳеч қайси бир бошқа ҳакам унинг қарорини ўзгартиришга ёки шубҳа остига олишига ҳақли эмас.

ИЗОҲ:
Ҳакамлар содир қилинган фоллар ёки қоидабузарликларнинг тартибини аниқлаб боришлари шарт ва шунга яраша жазони амалга оширишлари зарур (Истисно: 70- б-моддага қаранг).






  1. Download 1.61 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling