Баскетбол


сония операторининг вазифалари


Download 1.61 Mb.
bet46/51
Sana07.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1244216
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
Баскетбол уйинининг расмий коидалари

24 сония операторининг вазифалари

Ушбу қоидаларнинг 57-моддасида кӯрсатилганидек, 24 сония оператори шу 24 сония мосламасини ёки соатни бошқариб туради (12-б-моддага қаранг).
24 сония операторининг сигнали тӯпни жонсиз ҳолатга ӯтишга мажбур қилади ва ӯйин соати тӯхтатилади (39-модда, 1-истиснога қаранг).
Ӯйинчи майдонда жонли тӯп устидан назорат қилаётган дақиқадан бошлаб, 24 сонияли мослама оператор томонидан иложи борича тезроқ ишга солиниши керак. Жамоа тӯп устидан назорат қилишни йӯқотиши билан, яъни:
а) тӯпни саватга ташлашга уриниш бӯлганда ва кейин тӯп ташлаган ӯйинчининг қӯлига қайтиб тегмаган пайтда ёки;
б) тӯп устидан назоратни рақиб жамоасининг ӯйинчиси тӯхтатиб қӯйган пайтда ёки;
в) тӯп жонсиз ҳолатга ӯтган пайтда мослама тезда тӯхтатилиши шарт.
Мослама 24 сонияга қайтариб қӯйилиши ва кейинги сафар майдондаги ӯйинчининг тӯп устидан назорати тикланиши биланоқ, янги 24 сонияли вақт бошланган пайтда яна ёқилиши керак.
Бироқ:
а) тӯп майдон ташқарисига чиқиб кетганда ва тӯпни ӯйинга киритиш бундан олдин тӯпни назорат қилиб турган жамоа ӯйинчиси томонидан амалга оширилганда ёки;
б) ҳакамлар жароҳатланган ӯйинчини ҳимоя қилиш учун ӯйинни тӯхтатганларида ва тӯпни ӯйинга киритиш жабрланган ӯйинчи қатнашаётган жамоанинг бошқа ӯйинчиси томонидан амалга оширилганда, янги 24 сонияли вақт тӯпни майдоннинг ён чизиқлари ташқарисидан ӯйинга киритиш билан бошланмайди.
Бундай ҳолларда тӯп ӯйинга киритилганидан сӯнг шу жамоанинг ӯйинчиси тӯп устидан назорат қила бошлаган пайтда, 24 сония оператори, мослама қачон тӯхтатилган бӯлса, шу вақтдан бошлаб уни ишга солади.
Агар тӯпни назорат қилиб турган жамоа ӯйинчилари 24 сония давомида тӯпни саватга ташламасалар, унда 24 сония сигнали чалинади.

ИЗОҲ:
Майдондаги ӯйинчи қанчалик тез жонли тӯп устидан назорат қила бошласа, 18-моддада кӯрсатилган шартларга мувофиқ, оператор 24 сонияли мосламани шунчалик тез ишга солади.


Жамоа томонидан тӯпни назорат қилиш тугалланган вақтда мослама тӯхтатилиши лозим ва майдонда ӯйинчининг назорати яна тикланиши билан янги 24 сонияли ҳисоб бошланиши керак.
Мослама шундай қилиб тайёрланган бӯлиши керакки, агар ҳеч қайси бир жамоа тӯп устидан назорат қилмаётган бӯлса, у ҳеч нарсани кӯрсатмаслиги керак, агар мослама тӯп майдон ташқарисига чиқиб кетди, деган қарор билан тӯхтатилган бӯлса, ундаги рақамлар олиб ташланмаслиги керак. Мослама шу вақтнинг кейинги ҳисобини давом эттириш имкониятига эга бӯлиши керак.
Агар 24 сония сигнали чалинса-ю, унинг товуши ҳакамларга эшитилмаса, ӯйин имконияти борича тезроқ тӯхтатилиши керак. Ӯйин соати, агар ҳисоблашни давом эттирган бӯлса, сигнал чалинган вақтга қайтарилиб қӯйилиши лозим. Майдондан ташланган ҳамма тӯплар ёки фоллар (техник, атайлаб қилинган ва ӯйинда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қиладиган фоллардан ташқари) эътиборга олинмаслиги керак.
Агар сигнал адашиб чалиниб, саватга отилган тӯп бу вақтда ҳавода бӯлса ва у саватга тушса, унда бундай тӯп ҳисобланиши лозим.
Бошқа ҳолларда, биронта ҳам жамоа тӯпни назорат қилмаётган вақтда ва сигнал адашиб чалинган пайтда, тӯп тезда жонсиз ҳолатга ӯтади ҳамда ӯйин яқиндаги доирада баҳсли тӯп отилиши билан давом эттирилади (26-моддага қаранг).
Агар жамоа тӯпни назорат қилиб турган бӯлса, шу жамоанинг истаган ӯйинчиси тӯпни майдон ташқарисидан тӯп жонсиз ҳолатга ӯтган жойга яқин бӯлган жойдан ӯйинга киритади.




  1. Download 1.61 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling