Баскетбол


Download 1.61 Mb.
bet48/51
Sana07.03.2023
Hajmi1.61 Mb.
#1244216
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51
Bog'liq
Баскетбол уйинининг расмий коидалари

Котиб столи










Котиб столи ва стуллари майдондан баландроқ жойлашиши керак.






8-расм. Котиб ва захирадаги ўйинчилар ўриндиқлари.

Эслатма: Стол атрофида ӯтирган ҳакамлар майдонни аниқ кӯриш имкониятига эга бӯлишлари керак. Шунинг учун захирадаги ӯйинчиларнинг ӯриндиқлари (стуллари) ҳакамларнинг стулларидан пастроқ ёки аксинча, котиб столи ва стол атрофида ӯтирганларнинг стуллари баландда жойлашган бӯлиши лозим.


М У Қ О Б И Л У С Л У Б
Агар бирон бир сабабларга кӯра алмаштирилувчилар учун ӯриндиқларни (стулларни) юқорида айтилгандек жойлаштиришга имкон бӯлмаса, қуйидагича усулдан фойдаланиш мумкин:

К О Т И Б С Т О Л И



Ж а м о а ӯриндиғи




Ж а м о а ӯриндиғи




Захирадаги ӯйинчиларинг ӯриндиқлари (стуллари)




Эслатма: Стол атрофида ӯтирган ҳакамлар майдонни аниқ кӯриш имкониятига эга бӯлишлари керак. Шунинг учун захирадаги ӯйинчиларнинг ӯриндиқлари (стуллари) ҳакамларнинг стулларидан пастроқ ёки аксинча, котиб столи ва стуллари баландда жойлашган бӯлиши лозим.


М У Қ О Б И Л У С Л У Б


Агар бирон сабабларга кӯра алмаштирилувчилар узун ӯриндиқларни (стулларни) юқорида айтилганидек жойлаштиришга имкон бӯлмаса, қуйидагича усулдан фойдаланиш мумкин:
К О Т И Б С Т О Л И

Ж а м о а ӯриндиғи




Ж а м о а ӯриндиғи




Захирадаги ӯйинчиларинг ӯриндиқлари (стуллари)




Эслатма: Алмаштирилувчилар учун ӯриндиқларни (стулларни) шундай жойлаштириш керакки, стол атрофидаги ҳакамлар майдонни ва майдонга тушишни кутаётган алмаштирилувчи ӯйинчиларни аниқ кӯришлари мумкин бӯлсин.


САВАТЛАР ВА ЖАМОА ӮРИНДИҚЛАРИНИ ТАНЛАШ


Меҳмонлар жамоасининг қарори ёки катта ҳакам ва ҳар бир жамоанинг сардори ёки тренери иштирокида саватларни танлаш учун қуръа ташлаш ӯйин бошланишига камида йигирма дақиқа қолганида аниқ бӯлиши керак.

  1. Меҳмонлар жамоаси ёки бетараф майдонда қуръани топган жамоа саватни ва жамоа ӯриндиғини танлаш ҳуқуқига эга бӯлиши керак.

  2. Ӯйиннинг ҳар бир ярим ва ҳар бир қӯшимча даври бошланишидан олдин жамоалар майдоннинг рақиб савати жойлашган ярмида машқ қилиб олиш ҳуқуқига эга.

ЖАМОА ӮРИНДИҒИ


Ӯйин пайтида жамоа ӯриндиғида ӯтиришга берилган шахслар бӯлиб тренер, тренер ёрдамчиси, захирадаги ӯйинчилар ва кӯпи билан жамоанинг бешта мутахассис-ҳамроҳлари, яъни раҳбар, врач, уқаловчи, статистикачи, таржимон ҳисобланадилар.
Жамоа ҳамроҳи бӯлиш имтиёз ҳисобланади ва жавобгарликни юклайди. Шунинг учун жамоа ҳамроҳининг хулқи ҳакамларнинг ҳуқуқий доирасига киради.
Бошқа ҳеч бир шахс жамоа ӯриндиғидан камида икки метр атрофида ӯтириши мумкин эмас.
Агар шароит шуни талаб қилса, катта ҳакам:
а) ӯриндиқда ӯтириши мумкин бӯлган жамоа ҳамроҳлари сония қисқартириши;
б) тренер ёрдамчисига ёки жамоа ҳамроҳи ваколатига эга бӯлган шахсга котиб столи атрофида ёки ёнида ӯтиришга рухсат бериши мумкин. Бироқ унинг хатти-ҳаракатлари стол атрофидаги ҳакамларнинг ишларига халақит берса, ҳакам уни у ердан четлатиши мумкин.
АЛМАШТИРУВЧИ ӮЙИНЧИЛАР УЧУН БАЖАРИЛАДИГАН ТАДБИР
Тренер алмаштирувчи ӯйинчини – у ӯйнашга тайёр бӯлиши лозим – кӯзда тутилган курсидан (котиб столи расмига қаранг) жой эгаллашга юбориши керак. Алмаштирилувчи ӯйинчи котиб ӯз сигналини бергунга қадар шу жойда ӯтириб туриши лозим. Сигнал берилганидан сӯнг у ӯрнидан туриши ва яқиндаги ҳакамга ӯйинга тушишга тайёр эканлигини кӯрсатиши керак. У ҳакам томонидан майдонга таклиф қилинмагунича, майдонга тушмаслиги лозим (27-моддага қаранг). Талаб қилиб олинган танаффус вақтида ӯйинчини алмаштиришга эҳтиёж бӯлса, алмаштирилувчи майдонга тушишдан олдин котибга ёки яқиндаги ҳакамга мурожаат қилиши шарт.

НОРОЗИЛИК БИЛДИРИЛГАН ҲОЛДА АМАЛГА ОШИРИЛИШИ ЛОЗИМ БӮЛГАН ТАДБИР


Агар жамоа ҳакамнинг (катта ҳакам ёки ҳакамнинг) қарори ёки ӯйин давомида содир бӯлган бирон бир воқеа туфайли унинг ҳуқуқлари камситилган деб ҳисобласа, у қуйидагича ҳаракат қилиши лозим:
а) ҳодиса рӯй берган пайтда тӯп жонсиз ҳолатга ӯтиб, соат тӯхтатилган заҳоти ёки унинг кетидан келган биринчи танаффусда жамоа сардори вазминлик билан катта ҳакамга ӯз арзини айтиши керак. Катта ҳакам ӯз қарорини тушунтириб бериши мумкин, ёки агар зарур бӯлса, қарорни текшириши ва ҳисоб ҳамда ӯйин вақтини назорат қилиб чиқиши мумкин. Агар ўйиннинг бундай тӯхтатилиши 24 сониядан ошса, агар катта ҳакам бошқача қарор чиқармаса, шу масалани қӯйган жамоага танаффус сифатида белгилаб қӯйилиши шарт;
б) агар ӯйин охирида арз қилган жамоа ӯйинда юз берган воқеа туфайли ӯзини ноқулай шароитга тушиб қолган деб ҳисобласа, унинг сардори зудлик билан котиб столига мурожаат қилиши ва котибга (у орқали ҳакамга) унинг жамоаси ӯйин натижасига қарши норозилик билдираётганлиги ҳақида хабар қилиши лозим. Шундан сӯнг у қайдноманинг «Норозилик билдирилган ҳолда сардор томонидан имзоланади» деган жойига ӯз имзосини қӯйиши керак. Ушбу аризанинг кучга эга бӯлиши учун жамоанинг майдондаги расмий вакили (ёки унинг тренери, ёки миллий федерация вакили) бу норозиликни тасдиқловчи хатни ӯйин тугагандан кейинги 20 дақиқа ичида ёзма равишда бериши зарур. Бу хатда тушунтиришни батафсил ёзмаса ҳам бӯлади (масалан, «Х» Миллий Федерацияси «Х ва Y» жамоалари ӯртасидаги ӯйин натижасидан қатъий норозилик билдиради), кейин ФИБА ёки техник комиссия вакили орқали кафолат сифатида ГФРнинг 200 маркасига тенг закалат бериб юборилиши зарур;
в) арз қилган жамоанинг Миллий Федерацияси ӯйиндан кейинги бир соат ичида ӯз норозилик матнини техник комиссияси президентига кӯриб чиқиш учун топшириши керак. Агар норозилик қондирилса, кафолат учун берилган пул қайтарилиши лозим;
г) арз қилган жамоанинг Миллий Федерацияси ёки рақиб жамоасининг Федерацияси техник комиссияси чиқарган қарордан норози бӯлса, у бундан кейин шикоят аризасини Апелляция ҳайъатига юбориши мумкин. Шикоят кучга кириши учун у зудлик билан бажарилиши ва кафолат сифатида ГФРнинг 400 маркасига тенг закалат юборилиши керак. Апелляция ҳайъати охирги босқичда шикоятни кӯриб чиқиши ва унинг қарори қатъий бӯлиши шарт.

ЖАМОАЛАРНИ ТОИФАЛАРГА АЖРАТИШ


Жамоаларни тоифаларга ажратиш очколар асосида уларнинг ғалаба-мағлубиятлари кӯрсаткичларига мувофиқ ӯтказилади, яъни ҳар бир ютилган ӯйин учун 2 очко, ҳар бир ютқазилган ӯйин учун 1 очко ва ӯйинда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум этилиши сабабли ютқазилган ӯйин учун 0 очко ёзилади.
I. Агар шу тоифаларга ажратиш бӯйича иккита жамоа бор бӯлса, жамоаларнинг ӯринларини аниқлашда у иккала жамоалар ӯртасидаги ӯйин(лар)нинг натижаси(лари)дан фойдаланиш керак.
Агар икки жамоа ӯртасида ӯтказилган ӯйинларда саватга туширилган ва ӯтказиб юборилган очколарнинг умумий сони бир хил бӯлса, унда тоифаларга ажратиш гуруҳда жамоа томонидан ӯтказилган ҳамма ӯйинларнинг натижаларини эътиборга олган ҳолда, саватга туширилган ва ӯтказиб юборилган тӯплар нисбатига қараб аниқланади.
II. Агар ӯринларни аниқлаш вақтида иккитадан ортиқ жамоа тенг очколарга эга бӯлса, иккинчи тоифалаш ӯтказилиши керак. Бунда фақат бир хил кӯрсаткичларга эга бӯлган жамоалар ӯртасида ӯтказилган ӯйинларнинг натижалари эътиборга олинади.
Агар иккинчи тоифаларга ажратишдан кейин ҳам жамоаларнинг тенглиги сақланиб қолса, унда ӯринларни аниқлашда фақат шу тенгликни сақлаб қолган жамоалар ӯртасида ӯтказилган ӯйинларнинг натижаларини эътиборга олган ҳолда, саватга туширилган ва ӯтказиб юборилган тӯплар нисбатидан фойдаланиш лозим. Агар шундан кейин ҳам жамоаларнинг тенглиги сақланиб қолса, уларнинг ӯринлари саватга туширилган ва ӯтказиб юборилган тӯплар нисбатидан фойдаланиб, шу гуруҳда ӯйнаган ҳамма ӯйинларининг натижаларига кӯра аниқланади.
Агар юқорида келтирилган мезонларни қӯллаётиб, бирон бир босқичда жамоаларнинг кӯп сонли тенглиги фақат икки жамоа тенглигига қисқарса, унда I босқичдаги тадбир ӯз-ӯзидан қӯлланиши керак. Агар бу ҳам иккитадан ортиқ жамоанинг тенглигига қисқарса, унда II босқичнинг биринчи параграфидан бошланадиган тадбир такрорланади.
Саватга туширилган ва ӯтказиб юборилган тӯплар нисбати ҳар доим бӯлиш орқали ҳисобланади.

ИСТИСНО:
Агар мусобақада фақат учта жамоа қатнашаётган бӯлса ва юқорида келтирилган чегараларни қӯллаш билан вазиятни аниқлаш мумкин бӯлмаса (бӯлиш билан ҳосил қилинган саватга туширилган ва ӯтказиб юборилган тӯплар нисбати бир хил бӯлса), унда саватга туширилган очколар тоифаларга ажратишни белгилаб беради.




Истиснога мисол.
А, Б, В жамоалар ӯртасидаги натижалар:

А жамоа Б га қарши 82-75
А жамоа В га қарши 64-71
Б жамоа В га қарши 91-84

Якуний ӯйинлар:



Жамоа

Ӯйнал-ган ӯйинлар

Ғалаба-лар

Мағлу-биятлар

Очко-лар

Саватга туширилган ва ӯтказиб юборилган тўплар нисбати

Саватга туширилган ва ӯтказиб юборилган тӯплар фарқи

А
Б
В

2
2
2

1
1
1

1
1
1

3
3
3

1,000
1,000
1,000

146-146
166-166-155-155

Якуний тоифалаш


Б - 166 та саватга туширилган очколар
В - 155 та саватга туширилган очколар
А - 146 та саватга туширилган очколар
Агар юқорида кӯрсатилган чоралар бажарилиб бӯлинганидан сӯнг учта жамоанинг очколари ҳали ҳам тенг бӯлса, уларнинг ӯйинларини қатъий аниқлаш учун қуръа ташланиши керак. Қуръа ташлаш учун усул (мантиқий) техник комиссияси томонидан, агар у шу ерда бӯлса, ёки тегишли маҳаллий орган томонидан белгиланади.

Ушбу қоиданинг (I ва II) кейинги мисоллари


1. Икки жамоа – очколарнинг сони тенг ва улар ӯртасидаги фарқ битта ӯйин ӯтказилган.

Жамоа

Ӯйналган ӯйинлар

Ғалабалар

Мағлубиятлар

Очколар

А
Б
В
Г
Д
Е

5
5
5
5
5
5

4
4
3
2
2
0

1
1
2
3
3
5

9
9
8
7
7
5

А ва Б жамоалари ӯртасида ӯтказилган учрашувда ғолиб чиққан жамоа биринчи ӯринда, Г ва Д жамоалари ӯйинида ғолиб чиққан жамоа тӯртинчи ӯринда бӯлади.
2. Гуруҳлар иккита жамоа – очколарнинг сони тенг ва улар орасида иккита ӯйин ӯтказилган.



Жамоа

Ӯйналган ӯйинлар

Ғалабалар

Мағлубиятлар

Очколар

А
Б
В
Г
Д
Е

10
10
10
10
10
10

7
7
6
5
3
2

3
3
4
5
7
8

17
17
16
15
13
12

Қуйидаги натижалар бӯлиши мумкин:
I. А жамоа ӯйинда ғолиб чиққан:
Демак: 1 нчи – А
2 нчи – Б

II. Ҳар бир жамоа битта ӯйинда ғолиб чиққан:


А жамоа Б га қарши 90-92
Б жамоа А га қарши 69-62

Саватга туширилган ва ӯтказиб юборилган тӯпларнинг фарқи:


А: 152-151
Б: 151-152

Саватга туширилган ва ӯтказиб юборилган тӯпларнинг нисбати:


А: 1,0066
Б: 0,9934

Шунинг учун: 1 нчи ӯринда А жамоа


2 нчи ӯринда Б жамоа

III. Ҳар бир жамоа битта ӯйинда ғолиб чиққан


А жамоа Б га қарши 90-82
Б жамоа А га қарши 70-62

Иккала жамоада саватга туширилган ва ӯтказиб юборилган тӯпларнинг фарқлари бир-бирига тенг (152-152) ва улар орасидаги нисбатлар ҳам бир хил (1,600).


Тоифаларга ажратиш шу жамоаларнинг гуруҳда ӯтказган ҳамма ӯйинларида саватга туширилган ва ӯтказиб юборилган тӯпларнинг нисбатидан фойдаланган ҳолда аниқланади.

3. Иккитадан ортиқ жамоа бир хил ӯринга эга:



Жамоа

Ӯйналган ӯйинлар

Ғалаба қозонилган ӯйинлар

Ютқазилган ӯйинлар

Очколар

А
Б
В
Г
Д
Е

5
5
5
5
5
5

4
4
4
2
1
0

1
1
1
3
4
5

9
9
9
7
6
5

А, Б ва В жамоалари ӯртасида ӯтказилган ӯйинларнинг натижалари:


А жамоа Б га қарши 82-75
А жамоа В га қарши 77-80
Б жамоа В га қарши 38-77
Якуний ӯйинлар

Жамоа

Ӯйнал-ган ӯйинлар

Ғалабалар

Мағлу-биятлар

Очколар

Очколар фарқи

Очколар нисбати

А
Б
В

2
2
2

1
1
1

1
1
1

3
3
3

159-155
163-159
157-165

1,0258
1,0251
0,9515

Шунинг учун: 1 нчи ӯринда А жамоа


2 нчи ӯринда Б жамоа
3 нчи ӯринда В жамоа

Агар шундан кейин ҳам уччала жамоа ӯртасида бӯлиш билан ҳосил қилинган саватга туширилган ва ӯтказиб юборилган тӯплар нисбати бӯйича тенглик сақланиб қолса, уларнинг қатъий ӯринлари гуруҳда ӯтказилган ҳамма ӯйинларнинг натижаларига кӯра аниқланади.


4. Бир хил ӯриндаги жамоаларнинг сони:

Жамоа

Ӯйналган ӯйинлар

Ғалабалар

Мағлубиятлар

Очколар

А
Б
В
Г
Д
Е

5
5
5
5
5
5

3
3
3
3
2
1

2
4
2
2
3
4

8
8
8
8
7
6

Тоифаларга ажратиш фақат бир хил кӯрсаткичга эга бӯлган жамоалар ӯртасида ӯтказилган ӯйинларнинг натижаларини эътиборга олган ҳолда белгиланиши мумкин.


Бунинг учун иккита имконият бор:
«а» «б»

Жамоа

Ғалабалар

Мағлубиятлар

Ғалабалар

Мағлубиятлар

А
Б
В
Г

3
1
1
1

0
2
2
2

2
2
1
1

1
1
2
2

«а» ҳолда 1 нчи ӯринда: А жамоа
Б, В ва Г жамоаларининг ӯринлари ва
юқоридаги 3-мисолда келтирилгандек
аниқланади.
«б» ҳолда А ва Б, В ва Г жамоаларининг ӯринлари
юқоридаги икки мисолда кӯрсатилганидек аниқланади.

Жадвалда кӯзда тутилган ӯйинни ӯтказиш учун узрли сабабсиз майдонга чиқмаган ёки тугашидан олдин майдонни ташлаб чиққан жамоа ӯйинда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш билан мағлубиятга учрайди. Техник қӯмитаси шу жамоаларни тоифаларга ажратишда охирги ӯринга ӯтказиш тӯғрисида қӯшимча қарор қабул қилиши мумкин. Агар шу жамоа томонидан қоида бузилиши такроран содир қилинса, бу нарса ӯз-ӯзидан бажарилади. Шунга қарамай, ушбу жамоа ӯтказган ӯйинларнинг натижалари мусобақа якунларига кӯра умумий тоифаларга ажратишни белгилаш мақсадида ӯз кучида қолади.


ҲАКАМЛАРНИНГ ИМО-ИШОРАЛАРИ


Шу қоидаларнинг охирида келтирилган, қӯллар ёрдамида бажариладиган имо-ишоралар ҳар бир ҳакам томонидан диққат билан ӯрганилган бӯлиши ва ҳамма ӯйинларда қӯлланилиши лозим.
Бу имо-ишоралар ягона расмий имо-ишоралар бӯлиб ҳисобланади ва улар ҳар доим ҳакамлар томонидан қӯлланиши керак.
Котиблар ва сония ҳисобловчилар ҳам ушбу имо-ишораларни билишлари жуда муҳимдир.
Расмлар ва уларга қилинган иловалар имо-ишораларга тушунча берадилар, лекин қуйидаги изоҳлар айрим жиддий томонларни таъкидлайди.
Ҳакам томонидан чалинган ҳуштак билан бир вақтда бошдан юқорига кӯтарилган қӯл ӯйин соатини тӯхтатади. Агар бу фол билан боғлиқ бӯлса, бармоқлар сиқиб олинган мушт бошдан юқорига кӯтарилади ва бу ҳам фол учун, ҳам ӯйин соатининг тӯхтатилиши учун имо-ишора бӯлиб ҳисобланади. Агар фол бӯлмаган пайтда ӯйин соати тӯхтатилиши керак бӯлса, унда бармоқлар бирлаштирилган ва кафт очиқ ҳолда, қӯллар бошдан юқорида ушлаб турилади.
Ушбу қоидаларнинг 12-в-моддасида эслатиб ӯтилган расмий қайднома ФИБА техник қӯмитаси, халқаро баскетбол Федерацияси томонидан тасдиқланган бӯлиб ҳисобланади. У ҳар хил рангдаги қоғоздан қилинган битта нусхадан ва учта кӯчирма нусхадан иборат бӯлади. Асл нусхаси оқ қоғозда бӯлиб, ФИБА учун мӯлжалланган. Биринчи кӯчирма нусха зангори рангдаги қоғозда, мусобақалар ташкилотчилари учун. Иккинчи кӯчирма нусха пушти рангдаги қоғозда, ғалаба қозонган жамоа учун ва охирги кӯчирма нусха, сариқ рангдаги қоғозда, мағлубиятга учраган жамоа учун мӯлжалланган.
Котиб ўйин бошланишидан камида 20 дақиқа олдин қайдномани қуйидаги тарзда тайёрлаб қўйиши зарур:
а) у қайдноманинг юқорисидаги жойларга иккала жамоанинг номларини ёзиб қўяди. Биринчи жамоа – бу ҳар доим маҳаллий (мезбон) жамоа. Бетараф майдонда турнирлар ёки ўйинлар ўтказилган ҳолда, биринчи жамоа – бу мусобақа дастурида биринчи бўлиб кўрсатилган жамоа ҳисобланади. Биринчи жамоа «А» жамоа бўлади, иккинчи жамоа эса «Б» жамоа бўлади;
б) агар ўйин турнирнинг бир қисми бўлиб ҳисобланса, ҳакам шу ўйиннинг тартиб рақамини белгилаб қўяди. У, шунингдек, ўйин жойи, куни, вақтини ҳамда ҳакам ва ҳакам исм-шарифларини ёзиб қўяди;
в) шундан сўнг котиб жамоа аъзоларининг фамилияларини ёзиб қўяди. Бунда «А» жамоа қайдноманинг юқори қисмини, «Б» жамоа эса унинг пастки қисмини эгаллайди. Котиб биринчи устунга ўйинчиларнинг рухсатномаси рақамини (охирги учта рақамларини) иккинчи устунга катта ҳарфлар билан ўйинчиларнинг исм-шарифларини; тўртинчи устунга ўйинчиларнинг шахсий рақамларини ёзиб қўяди. Жамоа сардори фамилиясидан кейин (САР) ёзувини ёзиш билан белгилаб қўйилади. Турнирлар ўтказилаётган пайтда ўйинчининг рухсатномаси рақами унинг жамоаси томонидан ўйналган фақат биринчи ўйиндагина ёзиб қўйилади;
г) котиб ҳар бир жамоага ажратилган қисмнинг пастига жамоа тренери ва тренер ёрдамчисининг фамилияларини ёзиб қўяди;
д) тренерлар ўйин бошланишидан камида 10 дақиқа олдин ўз жамоалари ўйинчиларининг фамилиялари ва рақамларига розиликларини билдириб тасдиқлайдилар ҳамда қайдномага имзо чекадилар ва шу вақтнинг ўзида ўйинни бошлайдиган бешта ўйинчини белгилаб қўядилар. Бу маълумотни биринчи бўлиб «А» жамоанинг тренери беради. Кейин котиб учинчи устунга, ўйинчиларнинг рақамлари қаршисига кичик «Х» ҳарфини чизиб қўяди ва ҳар доим захирадаги ўйинчи майдонга биринчи марта чиққан пайтида шу маросимни такрорлайди;
е) ўйин бошланганида тўп юқорига отилиши билан (20-модда) котиб устунларнинг тепасига жамоаларнинг ҳарфларини ёзиб қўяди. Ўйиннинг биринчи ярми учун ҳисобни ўзгартириш қуйидагича бажарилади: биринчи устунга («М» дан чапда) унинг (у столда қандай ўтирганлигига қараб) чап томонидан саватга тўп ташлаётган жамоанинг ҳарфи, иккинчи устунга эса («М»дан ўнгда) унинг ўнг томонидан саватга тўп ташлаётган жамоанинг ҳарфи ёзиб қўйилади.
Ўйиннинг иккинчи ярмида ҳарфларнинг жойлари алмаштирилиши керак. Агар ўйиннинг иккинчи ярми тугаганидан кейин ҳисоб тенг бўлса, марказда баҳсли тўп ташлаб берилгандан сўнг котиб қўшимча даврлар устунига жамоаларнинг ҳарфларини ёзиб қўяди. Агар ҳисобдаги тенгликни бузиш учун бир нечта қўшимча давр талаб қилинса, котиб олдинга қўшимча даврдаги охирги ёзувлар тагига иккита бир-бири билан кесишувчан чизиқларни катакка чизиб, саватлар алмаштирилганлигини кўрсатади;
ж) котиб бўлиб ўтган воқеанинг (талаб қилиб олинган танаффус, фол, саватга туширилган тўп, жарима тўпларини ташлаш) вақтини ёзиб қўйиши лозим ва керак бўлган пайтда у ҳар доим шу воқеага тегишли вақтнинг тўлиқ дақиқасини белгилаб қўяди. Масалан, агар ҳодиса 15 сонияда содир бўлса, у 1 нчи дақиқада юз бергандек, 3,47 дақиқада содир бўлса, у 4 нчи дақиқада юз бергандек, 19,25 дақиқадаги воқеа 20 нчи дақиқада содир бўлгандек ёзилади.

ТАЛАБ ҚИЛИБ ОЛИНГАН ТАНАФФУС


Талаб қилиб олинган танаффусларни ёзиб қуйиш қуйидагича бажарилади:
а) ўйиннинг биринчи ярмида берилган талаб қилиб олинган танаффус шу жамоанинг номи ёнидаги биринчи иккита катакка белгилаб қўйилади; ўйиннинг иккинчи ярмида берилган танаффуслар кейинги иккита катакка ёзилади; қўшимча даврларда берилган бундай танаффуслар тегишли катакка ёзиб қўйилади. Ўйиннинг ҳар бир ярми ёки ҳар бир қўшимча давр охирида ишлатилмаган катаклар иккита диагонал чизиқлар билан чизиб ташланади;
б) талаб қилиб олинган танаффусни ёзиб қуйиш танаффус берилган дақиқани тегишли катакка белгилаб қўйиш билан бажарилган бўлади.

ФОЛЛАР
Ўйинчиларнинг фоллари шахсий ёки техник фоллар бўлиши мумкин ва улар ўйинчиларнинг фамилиялари қаршисига ёзиб борилиши керак.


Тренерлар, тренер ёрдамчилари, захирадаги ўйинчилар ва жамоа ҳамроҳларининг фоллари техник фоллар бўлиб ҳисобланади ва тренернинг фамилияси қаршисига ёзиб борилиши лозим. Фолларни ёзиб бориш қуйидагича амалга оширилади:
а) жарима тўпини ташлаш билан жазоланмайдиган шахсий фол шу фол содир қилинган вақтни (дақиқани) ёзиш билан белгиланади;
б) жарима тўпини ташлаш билан жазоланадиган шахсий фол шу фол содир қилинган вақтнинг (дақиқанинг) битта тескари вергулни қўйиш билан белгиланади;
в) 71-моддага биноан тайинланадиган ва оғирлиги тенг даражада жазо белгиланадиган ҳамма фоллар иккала жамоага фоллар содир қилинган вақтдан (дақиқадан) сўнг «О» ҳарфини қўйиш билан белгиланади;
г) атайлаб қилинган фол шу фол содир қилинган вақтнинг (дақиқанинг) атрофини айлана билан чизиш орқали белгиланади;
д) ўйинда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қиладиган фол шу фол содир қилинган вақтдан (дақиқадан) кейин «Д» ҳарфини қўшиб ёзиш билан белгиланади;
е) техник фол шу фол содир қилинган вақтдан (дақиқадан) кейин «Т» ҳарфини қўшиб ёзиш билан белгиланади;
ж) агар ўйинчи ўйинда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қилинса ва юқоридаги «е» бандига мувофиқ фол ёзилганидан сўнг унинг жамоа ўриндиғи зонасидан чиқиб кетиши керак бўлса, ўйинчи(лар)нинг фоллари учун қолган ҳар бир жойга (катакчаларга) катта Д ёзиб қўйилиши зарур (пастдаги мисолга қаранг).
7 10 12 Д Д Д
Кейинчалик ўйинда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум қиладиган фоллар жамоа фоли сифатида ёзилмайди.
Ўйиннинг ҳар бир ярми охирида котиб ишлатилган ва бўш катаклар ўртасидан қалин чизиқ ўтказади. Ўйин тугаши билан у қолган бўш катакларни қалин горизонтал чизиқлар билан чизиб қўяди.



Download 1.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   51




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling