Беморларни кўргани келганларга насихат
Шу даражадаки, баъзан меёридан хам ошириб юборамиз. Беморнинг даволанишга вақти етишмай хам қолади. Бир куни биродаримизни йўқлаб бориб, врачнинг ""Илтимос, беморимизга қараб қўйишга бизга хам ижозат беринг деган кинояли гапини эшитган эдик. Биз шифохона тартибига қарамаймиз, узимизнинг вақтимизга қараб бораверамиз. Беморнинг пархезига эътибор бермаймиз. ноёб таомларни кўтариб боришга уринамиз. Бемор биз олиб борган кабобни ейдими ё йўқми, биз учун фарқи йўқ, мухими-қуруқ, кириб бормасак бас! Бироз пул берса даволаниш харажатига сарф қилсачи!!!
Беморингизни еб-ичишга зўрламанг, Аллох таоло уларни едириб-ичиради дейилган шарафли хадисдан хабаримиз борми? Беморнинг холига қарамаймиз, вақтимизга қараймиз, шошмаётган бўлсак, бемалол валоқлашиб ёни у томонга аланглаб, бу томонни кузатиб утираверамиз вақтимизга зиқ бўлса, бемор сухбатимизга мухточ бўлса хам жўнаб қоламиз........
Буюк адиб: Тохир Малик
Do'stlaringiz bilan baham: |