Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети Педагогика ва психология кафедрасининг 2022 йил 28 cентябрь куни бўлиб ўтган мажлисининг сонли баённомасидан


Download 96.21 Kb.
bet10/14
Sana22.10.2023
Hajmi96.21 Kb.
#1715162
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
08 28 09 2022 КМУ КАФЕДРА ПРОТОКОЛЫ 2

Хулоса: Умуман олганда авторефератнинг илмий асосланган хулоса қисми тадқиқот асосий мазмунида илмий таҳлил қилинган, қиёсланган, асосланган фикрлардан келиб чиққан.
Диссертация иши ва автореферат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг талабларига жавоб беради.
Юқоридагиларга асосланиб, Ажиниёз номидаги Нукус Давлат Педагогика Институти тадқиқотчиси Алланиязов Арман Бахитовичнинг 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи бўйича «Ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари (5-9 синфлар мисолида)» мавзусидаги 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари) ихтисослиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши мазмуни ва ҳажмига кўра тугалланган илмий тадқиқот сифатида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси талабларига тўлиқ жавоб беради деб ҳисоблайман ҳамда ҳимоя учун тавсия этаман.
Раис: Кўрсатилган камчиликларга жавоб бериш учун сўз диссертантга.
Диссертант: Тақризчи доцент Л.Х.Бектурсыновага диссертация ишимизга берган баҳоли фикрлари учун миннатдорчилик билдирамиз. Диссертация ва унинг мазмуни бўйича тақризчилар томонидан кўрсатилган хато-камчиликларни қайта кўриб чиқамиз ва билдирилган таклифларни инобатга оламиз.
Раис: Агар саволлар бўлмаса, сўзни иккинчи тақризчи Ю.Е.Пурхановга берамиз, марҳамат.
2. Тақризчи педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент в.в.б Ю.Е.Пурханов:
Жамиятдаги ривожланиш ғоявий юксалиш ва қадриятларнинг намоён бўлишига кенг йўл очмоқда. Шу тариқа, инсонийлик сифатларининг намоён бўлиши жамиятда инсоннинг олий қадрият сифатида эъзозланишига имконият яратмоқда. Бизнинг жамиятимизда ижтимоий ривожланиш тараққиётнинг негизини белгилайди. Бугунги кунга келиб, жамиятнинг тараққиётида инсоннинг ўрни ва аҳамияти, унинг олий қадрият эканлигини англаш эҳтиёжи кучайди. Чунки, диссертация ишида айтилганидек, “Инсон – ижтимоий меҳнат асосида шаклланган тафаккур ва нутққа эга бўлган, меҳнат қуроллари ясаш ва атроф-муҳитга фаол таъсир кўрсата оладиган олий даражадаги тирик мавжудот”. Шунинг учун ҳам у олий қадрият даражасига кўтарилган.
Кузатишларимиз шуни кўрсатадики, кўпгина ўқувчиларда инсонга олий қадрият сифатида ёндашиш кўникмаси етарлича шаклланмаган экан. Чунки ўқувчилар аксарият ҳолларда ўзаро ҳурмат, бир-бирларини тушуниш, бир-бирларига кўмаклашиш кўникмасига эга эмаслар, бу уларнинг атрофидагилар билан ўзаро муносабатлари, истаклари ва интилишларида яққол намоён бўлмоқда.
Шунга кўра, бугунги кунда ўқувчиларда инсонга олий қадрият сифатида ёндашиш кўникмасини шакллантириш умумтаълим мактаблари ўқув-тарбия жараёнининг муҳим вазифаларидан бири. Бу жараёнда ўқитувчи ўқувчиларни қадриятларни эгаллашга йўналтиришда муҳим ўрин тутади. Мазкур жараёнда ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантириш ҳодисаси фалсафа, социология, психология ва педагогикага оид билимлар ҳамда қонунчилик асослари уйғунлигида таҳлил этилиши керак. Ушбу билимлар ёрдамида инсоннинг қадрият сифатидаги моҳияти турли йўналишларда очиб берилади.
“Қадриятли муносабат” тушунчасининг моҳиятини очиш бугунги кунда мутахассисларнинг диққат марказида турибди. Бу ўринда шахсда қадриятли муносабат тажрибасини ҳосил қилиш, уни қадрият сифатида баҳолаш тушунчаларининг моҳиятини очиш талаб этилади.
Ўқувчи-ёшларда инсонга қадрият сифатида ёндашиш масаласи Н.Х.Кушвактов, М.Қаххарова, Н.Е.Щуркова, Н.Л.Худякова кабиларнинг ишларида ҳам ўз аксини топган. Юқоридаги таҳлиллардан кўринадики, ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантириш муаммоси бугунги кунга қадар педагогикада махсус диссертацион тадқиқот объекти бўлган эмас. Зеро, демократик тамойилга асосланган фуқаролик жамиятини барпо этишга интилаётган Ўзбекистон Республикаси учун мазкур муаммонинг ечими алоҳида долзарблик касб этади.
Чунки, мазкур ёндашув доирасида қуйидаги масалаларнинг ечими ниҳоятда муҳимдир:
- жамиятнинг энг олий қадрият бўлган инсоннинг масъулиятли фаолиятига эҳтиёжи, шахсий етуклик ҳисси, бошқа кишиларга нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлиш ҳамда ижтимоий муҳит шароитларининг ҳар доим ҳам инсонга қадрият сифатида ёндашадиган шахсларни тарбиялаш учун қулай эмаслиги;
- ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришда мавжуд ўқув-тарбия жараёнида педагогик воситаларнинг етарли эмаслиги;
- мавжуд жараёнларни педагогик талқин этиш амалиётининг етарлича илмий асосланмаганлиги ҳамда ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантириш методикасининг мавжуд эмаслиги.
Шу сабабли Ўзбекистонда ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари йўлида умуммиллий ҳаракатни тизимли, изчил ва самарали ташкил этиш вазифаси кун тартибидаги долзарб масала ҳисобланади.
Айнан шу нуқтаи назардан ёндошганда тадқиқотчи Алланиязов Арман Бахитовичнинг «Ўқувчиларда қадриятли муносабат тажрибасини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари» номли диссертацияси муҳим ва долзарб масала тадқиқотига бағишланган.

Download 96.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling