Бердак номидаги каракалпок давлат уневерситети


Операторлар ва функциялар


Download 1.02 Mb.
bet2/21
Sana16.04.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1361375
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21
Bog'liq
микропроцессор

. Операторлар ва функциялар




Оператор — бу маълумотлар (операндлар) устида бажариладиган маълум амалларни ифодаловчи махсус белгилаш. Масалан, энг содда арифметик операторларга қўшиш +, айириш -, кўпайтириш * ва бўлиш / белгилари киради. Операторлар операндлар билан биргаликда ишлатилади. Масалан, 2+3 ифодада + белгиси оператор, 2 ва 3 сонлари эса — операндлардир.
Шуни таъкидлаш ўринлики, кўплаб операторлар матрицавий амалларга тааллуқли бўлганлиги сабабли жиддий тушунмовчиликлар юзага келиши мумкин. Масалан, кўпайтириш оператори * ва бўлиш оператори / иккита кўп ўлчамли массивлар, векторлар ёки матрицаларнинг кўпайтмаси ва бўлинмасини ҳисоблайди. Қатор махсус операторлар ҳам мавжуд, масалан, \ оператори ўнгдан чапга бўлишни, .* ва ./ операторлар эса массивларни элементлараро кўпайтириш ва элементлараро бўлишни ифодалайди.
Юқорида айтилганларни векторлар билан амаллар мисолида кўрайлик:
» Vl=[2 4 6 8]
V1=
2 4 6 8
» V2=[l 2 3 4]
V2 =
1 2 3 4
» V1/V2
ans =
2
» V1.*V2
ans=
2 8 18 32
» V1./V2
ans =
2 2 2 2
Операторларнинг тўлиқ рўйхатини буйруқлар сатрида help ops буйруғидан фойдаланиб олиш мумкин. Бундай рўйхатнинг арифметик операторларни ўз ичига олувчи бир қисми қуйида келтирилган:
» help ops
Operators and special characters.
Arithmetic operators.

Plus

- Plus

+

Up! us

- Unary plus

+

Minus

- Minus



Umlnus

- Unary minus

-

Mtimes

- Matrix multiply

*




times

- Array multiply

*

mpower

- Matrix power

^

poWer

- Array power

.^

mldlvlde

- Backslash or left matrix divide

\

mrdlvlde

- Slash or right matrix divide

/

Idi-vide

- Left array divide

.\

rdlvlde

- Right array divide

./




Функциялар —бу ўз аргументларини маълум тарзда ўзгартиришни амалга оширувчи ва бу ўзгартиришлар натижасини қайтарувчи ягона номга эга бўлган объектлардир. Натижани қайтариш – функциянинг ўзига хос хусусиятидир. Бунда битта чиқиш параметрига эга бўлган ҳисоблаш натижаси функция чақирилган жойга қўйилади.
Функция умумий ҳолда қавс ичига олинган аргументлар рўйхатига (параметрларга ) эга бўлади. Масалан, Бессел функцияси bessel(NU.X) кўринишда ёзилади. Бу ҳолда параметрлар рўйхати иккита аргументга эга — скаляр кўринишдаги NU ва вектор кўринишдаги X. Кўплаб функцияларни параметрлар рўйхати билан фарқ қилувчи ҳар хил шаклларда ёзиш мумкин. Агар функция бир неча қийматни қайтарадиган бўлса қуйидагича ёзилади: [Yl. Y2....]=func(Xl. X2...), бу ерда Yl. Y2,...—чиқиш параметрларининг рўйхати ва XI, Х2....—кириш аргументлари (параметрлари)нинг рўйхати.
Элементар функцияларнинг рўйхати билан help elfun буйруғини бажариб, махсус функцияларнинг рўйхати билан эса help specfun буйруғини бажариб танишиш мумкин. Функциялар бириктирилган (ички) ва ташқи ёки m-функциялар кўринишида бўлиши мумкин. Бириктирилган функцияларга кенг тарқалган элементар функциялар, масалан, sin(x) ва ехр(у) мисол бўлиши мумкин, функция sinh(x) функция эса ташқи функциядир. Ташқи функциялар m-файларда ўзининг аниқланиши (тавсифи)га эга. Бириктирилган функциялар MATLAB компиляция қилинган ядросида жойлашганлиги сабабли жуда тез бажарилади.

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling