Берилган: Е1=8В, Е2=3В, r1 5 Ом, r
Download 33.43 Kb.
|
Мустақил иш №1
Вариант №16 1.4-расм. ЭЗ кўриниши. Берилган: Е1=8В, Е2=3В, r1=0.5 Ом, r2=0.5 Ом, R= 4 Ом. Кирхгофни 1-қонуни бўйича А тугун учун тенглама тузинг; Кирхгофни 2-қонуни бўйича ташқи ва ички контурлар учун тенгламалар тузинг; I1 ва I2 токларни аниқланг. 1.4-расмда биз 2 та ЭЮК манба, қийматлари E1 = 8В ва E2 = 3В, умумий R = 4 Ом юкламага ишлаётган ички қаршиликлари r1 = r2 = 0.5 Ом га эга бўлган занжирга эгамиз. Бизга бу занжирда токлар қандай тарқалади ва уларнинг қийматини аниқлашимиз керак бўлади. Кирхгофнинг 1-қонунига асосан А тугуни учун ток қуйидагича ифодаланади: I = I1 + I2 Кирхгофнинг 2-қонунини қўллаган ҳолда, соат стрелкаси бўйича контурни айланиб ўтиш йўналишини танлаб, ташқи ва ички (чап) контур учун яна 2 та ифодани ёзамиз: Ташқи контур учун: E1-E2 = Ur1 – Ur2 ёки E1 - E2 = I1 * r1 – I2 * r2 Ички (чап) контур учун: E1 = Ur1 + UR ёки E1 = I1 * r1 + I * R Шундай қилиб биз 3 та номаълум тенгламага эга бўлдик: I = I1 + I2; E1 - E2 = I1 * r1 – I2 * r2; E1 = I1 * r1 + I * R. Энди биз бунга бизга маълум бўлган қаршилик ва кучланиш қийматларини қўямиз: I = I1 + I2; 5 = 0.5I1 – 0.5I2; 8 = 0.5I1 +4I. Биринчи ва иккинчи тенгламадан I2 токни ифодалаймиз: I2=I - I1; I2 = I1 – 10; 8 = 0,5I1 + 4I. Кейинги босқичда биринчи ва иккинчи тенгламаларни тенглаштириб иккита тенламалар тизимига эга бўламиз: I - I1= I1 – 10; 8 = 0,5I1 + 4I. Биринчи тенгламадан ток I нинг қийматини ифодалаймиз: I = 2I1– 10; Унинг қийматини иккинчи тенгламага қўямиз: 8 = 0,5I1 + 4(2I1 – 10). Олинган тенгламани ечамиз: 8 = 0,5I1 + 8I1 – 40. 8 + 40 = 8,5I1 I1 = 48 / 8,5 I1 = 5.647 (А) Энди I = 2I1– 10 ифодага I1 = 5.647 (А) қийматини қўямиз ва қуйидагига эга бўламиз: I = 2 * 5.647 – 10 = 1.294 А Кирхгофнинг 1-қонунига асосан ток: I2=I - I1 I2=1.294 - 5.647 = - 4.353 A I2 токи учун “минус” ишораси бу биз токнинг йўналишини нотўғри олганимизни англатади, яъни бизнинг ҳолатда I2 токи А тугунидан чиқаяпти. Download 33.43 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling