Bezelye yemegi (яшил нўхатли таом)


Download 172.88 Kb.
Sana06.04.2023
Hajmi172.88 Kb.
#1329819
Bog'liq
Bezelye yemegi


Bezelye yemegi (яшил нўхатли таом)
Якшанба, 2008-12-21 23:00 — essential
Масаллиқлар:
1 дона майдалаб тўғралган пиёз, 150-200 товуқ (қийма ҳам ишлатиш мумкин), 2-3 дона йириқ тўғралган картошка, 2-3 дона пўсти тозаланган помидор, 1 коса яшил нўхат, 1 чўмич зайтун ёки ўсимлик ёғи, 1-2 ош қошиқ томат пастаси, таъбга кўра туз, сув.
Тайёрланиши:
Қозонга пиёз ва гўштни солиб 10 дақиқа қовурамиз. Сўнгра помидор, ва томат пастасини солиб яна 5 дақиқача қовургандан кейин, картошка ва нўхатни соламиз. Агар нўхат янги узилган бўлса картошкани сув қайнаб чиққач солиш керак, чунки янги нўхат узоқроқ пишади.

1-1,5 сув қўямиз. Таъбга кўра овқатни сувлироқ ёки қуюқроқ қилишингиз мумкин.



Ёнига "Cacik" ҳозирлаймиз.
Масаллиқлар:
1-2 дона рандаланган бодринг, 1 стакан қатиқ (йогурт), ярим стакан қайнатиб совутилган сув, 1 ош қошиқ зайтун ёғи, ва озгина рандаланган саримсоқ, (истагингизга кўра саримсоқ ёки ёғни солмасангиз ҳам бўлади), устига янги зираворлар, агар янгиси бўлмаса қуритилган ялпиз, райхон, туз.
Масаллиқларни ҳаммасини аралаштирамиз.


Аллоҳ баракот берсин.
Download 172.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling