Бха 94-2 Йўлдошев Бобурнинг 46-47-48-саволларга жавоби 46. Мижозлар ҳисобварақларини ёпиш ва қайта расмийлаштириш тартиби
Download 51.47 Kb.
|
БХА 94 Йўлдошев Бобур
БХА 94-2 Йўлдошев Бобурнинг 46-47-48-саволларга жавоби 46.Мижозлар ҳисобварақларини ёпиш ва қайта расмийлаштириш тартиби. Ихтиёрий тугатилаётган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларнинг банк ҳисобварақларини ёпиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади. Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларининг банк ҳисобварақларини ёпиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган тадбиркорлик субъектларини давлат реестридан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга асосан амалга оширилади. Тугатувчининг ваколатлари ва уларни тўхтатиш 10. Тугатувчи тайинлангандан кейин уч иш куни мобайнида тижорат ташкилотининг бошқарув органлари ёки жисмоний шахс унга тижорат ташкилоти фаолияти билан боғлиқ барча ҳужжатларни, шунингдек,тижорат ташкилотининг муҳри, штамплари (агар мавжуд бўлса)ва бошқа мол-мулкини рўйхат бўйича топшириши шарт. 11. Тугатувчи: а) ихтиёрий тугатишни амалга оширади ва тижорат ташкилотининг кредиторлари, муассислари (қатнашчилари) ҳамда бошқа тегишли шахслар манфаатларига риоя этилишини таъминлайди; б) тижорат ташкилоти қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатларининг ижросини белгиланган тартибда таъминлайди; в) ишончномасиз тижорат ташкилоти номидан вакиллик қилади, тижорат ташкилотининг молиявий, ҳисоб-китоблар ва бошқа ҳужжатларини имзолайди; г) тижорат ташкилотининг барча мансабдор шахслари ва ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар, фармойишлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаради; д) ушбу Низомда ўз ваколатига киритилган масалаларни ҳал қилади, шунингдек, муассислар (қатнашчилар) қарорига кўра берилган тақдирда бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади; 12. Тугатувчи вазифаларини бажариш тугатиш комиссиясига юкланган тақдирда, тижорат ташкилоти фаолиятини бошқаришга оид барча масалалар овоз бериш йўли билан ҳал этилади ва тугатиш комиссияси аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар сони тенг бўлган тақдирда, тугатиш комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади. 13. Тугатиш комиссияси мажлисларини ўтказишни унинг раиси ташкил қилади, раис ушбу Низомда белгиланган функцияларнинг тугатиш комиссияси қарорларига мувофиқ бажарилишини таъминлайди. 14. Тугатувчининг ваколатлари: а) ихтиёрий тугатиш ниҳоясига етганда ― тижорат ташкилоти тугатилганлиги тўғрисидаги ёзувлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан тегишли давлат реестрига киритилган кунда; б) тижорат ташкилоти фаолияти тикланганда ― тугатиш ишлари тўхтатилганлиги ва тижорат ташкилоти фаолияти тикланганлиги тўғрисида қарор қабул қилинган кунда; в) тадбиркорлик субъекти банкрот деб эътироф этилганда ― тадбиркорлик субъекти банкрот деб эътироф этилганлиги ва тугатиш ишлари бошланганлиги тўғрисида суд қарори қабул қилинган кунда; г) янги тугатувчи тайинланганда ― муассислар (қатнашчилар) томонидан тегишли қарор қабул қилинган кунда тўхтатилади. Ушбу ҳолатда тижорат ташкилотининг барча ҳужжатлари, муҳрлари, штамплари (агар мавжуд бўлса) ва бошқа мол-мулки янгидан тайинланган тугатувчига икки кун муддатда рўйхат бўйича топширилади. Download 51.47 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling