Билиш жараёнлари. Сезги


Сезгилар акс эттиришнинг хусусияти ва рецепторлариинг жойлашишига қараб, инглиз психологи Ч. Шеррингтон уларни уч гуруҳга ажратади


Download 1.04 Mb.
bet3/4
Sana21.04.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1372961
1   2   3   4

Сезгилар акс эттиришнинг хусусияти ва рецепторлариинг жойлашишига қараб, инглиз психологи Ч. Шеррингтон уларни уч гуруҳга ажратади.

Ташқи оламдаги нарсапар ва ҳодисаларнинг айрим хусусиятларини акс эттирувчи ҳамда тананинг юза қисмида рецепторлар жойлашган экстероцептив сезгилар.

Тананинг ички аъзоларида (ўпка, юрак, жигар ва ҳоказо) тўқималарида жойлашган ҳамда ички тана аъзоларининг ҳолатини этгирувчи рецепторлар билан мужассамлашган интероцептив сезгилар.

4. Сезги турларининг психологик тавсифи

Психология фанида учта катта гуруҳ (туркум)га ажратилган сезгилар (экстерорецептив, проприорецептив, интерорецептив) ўз навбатида қуйидаги турларга бўлинади:

1.Кўриш сезгилари.

2.Эшитиш сезгилари.

3.Ҳид билиш сезгилари. Экстероцептив

4.Таъм билиш сезгилари

5.Тери сезгилари.

6.Мускул-ҳаракат (кинестетик).

7.Статик сезгилар. Проприоцептив

8.Органик сезгилар. Интероцептив

Тери сезгилари таркиби туйиш ва ҳарорат турларидан иборат бўлиб, уларнинг бундай номланишининг бош омили - бу рецепторларнинг тери ва организмнинг ташқи шиллиқ пардаларида жойлашганлигидир.

Туйиш сезгилари икки хил ахборотни қабул қилиш имкониятига эга бўлиб, уларнинг биринчиси тегиш ва тарқалишни туйиш сезгилар, иккинчиси эса силлиқ ёки ғидир-будурни туйиш билан тавсифланади. Одатда тана аъзосига нарсаларнинг тегишини сезиш ташқи кўзғалиш кучайганда сиқиқни сезишга айланади, у янада кучайганда сиқиқ оғриқ сезгисига айланади.

Туйиш сезгилари органи — теридаги ва ташқи шиллиқ пардалардаги туйиш таначалари деб номланувчи таначалардан иборатдир.

Идрок сезгиларга нисбатан мураккаб ва мазмундор психик жараён бўлиб ҳисобланганлиги сабабли барча руҳий ҳолатлар, ҳодисалар, хусусиятлар хоссалар ва инсон онгининг яхлит мазмуни, эгалланган билимлар, тажрибалар, кўникмалар бир даврнинг ўзида намоён бўлади, акс эттиришда иштирок қилади.

Идрок сезгиларга нисбатан мураккаб ва мазмундор психик жараён бўлиб ҳисобланганлиги сабабли барча руҳий ҳолатлар, ҳодисалар, хусусиятлар хоссалар ва инсон онгининг яхлит мазмуни, эгалланган билимлар, тажрибалар, кўникмалар бир даврнинг ўзида намоён бўлади, акс эттиришда иштирок қилади.


Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling