Бино конструксияларни натуравий синаш
Download 14.33 Kb.
|
19 мавзу (1)
Бино конструксияларни натуравий синаш Эксплуатация қилинаётган бино ва иншоотларни текшириш ишлари қурилиш конструкцияларининг юк кўтариш қобилиятини янада аниқроқ белгилаш мақсадида кузатув-текширув ишларининг сўнгги босқичларида экспериментал тадқиқотлар сифатида конструкциялар ва уларнинг муҳим қисмларини аслий синовдан ўтказилишини тақозо этади. Текширув жараёнида бундай босқични амалга ошириш, конструкциянинг ҳақиқий кучланиш-деформацияланиш ҳолатидан ҳамда деформация ва кучланишнинг ўзгариши тавсилотлари ҳақида зарур маълумотлар беради. Ишлаб чиқариш шароитида синовларнинг ўтказилиши юк кўтариш қобилияти, устиворлик, дарзбардошлилик ва деформацияланиш каби конструкцияни тайёрлашдаги асосий кўрсаткичларни аниқлашдан иборат. Бу синовларда конструкция тўлиқ бузилиш ҳолатигача олиб борилади. Янги конструкцияларни синаш лабораторияларда олиб борилиб, илмий янгилик сифатида уларнинг архитектуравий ёки конструктив шакллари бўлиши мумкин. Бундай синовлардан олинган натижалар фан-техника ютуқларини қурилиш соҳасига татбиқ этишда муҳим аҳамиятга эгадир. Янги конструкцияларни синаш, ҳисоблаш усулларининг ривожланишида ҳам аҳамиятлидир. Методик нуқтаи назардан аслий синов учта асосий белги билан фарқланади: ташқи таъсирлар тавсифи, синалувчи объектнинг схемаси ва синовга қўйилган мақсад. Ташқи таъсирлар тавсифи бўйича синов статик ёки динамик юклар остида синалиши билан фарқланади. Биринчи ҳолатда конструкция қўзғалмас юклар билан юкланиб, аста-секин юк миқдори ошириб борилади. Динамик синов эса мураккаб қонуният асосида ўзгарувчи динамик таъсирлар остида амалга оширилади. Конструкциянинг деформацияланиш схемаси бўйича қуйидаги синаш объектлари бўлиши мумкин: чизиқли, текис ва фазовий. Синов олдига қўйилган мақсадларга кўра қуйидаги асосий ишларни келтириш мумкин: конструкцияниниг ҳақиқий ҳисобий моделини аниқлаш; дефектли ҳолатларнинг мавжуд конструкцияларга таъсири даражасини уларни кучайтириш ёки таъмирлаш ишларини аниқлаш мақсадида ўрганиш; конструкциянинг юк кўтариш қобилияти, дарзбардошлилик ва деформацияланишини аниқлаш (синов бузилгунча давом эттирилади). Умуман конструкцияларни оддий ишчи ҳолатда ёки демонтаждан кейин синаш мумкин. Биринчи ҳолатда, синов конструкцияни бузилишигача олиб борилмайди, солқилигини, оғиш бурчакларини, дарз ҳосил бўлишини ҳисобий юклар билан назорат қилиб ва олинган маълумотларга асосланган ҳолда конструкциянинг юк кўтариш қобилиятини аниқланади. Конструкцияни демонтаж қилиб, синаш ҳолати кам учрайди. Бундай имконият асосан реконструкция жараёнида, бино қисмларини ажратиш вақтида юзага келади. Download 14.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling