- Ҳар қандай биомембраналар бир хил тузилишга эга: улар икки қатлам липид молекулаларидан ташкил топган ва 6 нм қалинликка эга. Айрим мембраналар углеводлардан ҳам таркиб топган, улар эса ўз навбатида оқсиллар ва липидлар билан боғланган бўлади. Липидлар, оқсиллар ва углеводлар нисбати ҳу-жайра ёки мембрана хусусиятига ҳамда ҳужайра ёки мембрананинг типига ҳам боғлиқ бўлади.
Плазматик мембраналар структураси - Мембрана компонентлари ноковалент боғлари ёрдамида сақланади, шу сабабли улар ҳаракатчанликка эга бўлади. Мембрананинг оқувчанлиги липидларнинг таркиби ва ташқи муҳитнинг ҳароратига боғлиқ бўлади. Ёғ кислоталар таркиби-нинг кўпайиши натижасида оқувчанлик ошиб боради ва ярим кристалл мембрана структурасининг бузилишига олиб боради. Мембранавий оқсиллар ҳам ҳаракатчан-ликка эга. Агар мембранада оқсиллар мустаҳкамланмаган бўлса, улар липид қўшқатламида “сузиб” юрадилар, шунинг учун ҳам биомембраналар “суюқ-мозаик структура”ли деб аталади.
Мембрана липидлари - Мембранани 3 хил типдаги липидлар ташкил этади: фосфолипидлар, холестерин ва гликолипидлар.
- Асосий типдаги липидлар фос-фолипидлар бўлиб ҳисобланиб, улар фосфатидилхолин (леци-тин), фосфатидилэтаноламин, фосфатидилсерин, фосфатидил-инозит ва сфингомиелинни сақлайди.
- Ҳайвон ҳужайраичи мембрана-ларида холестерин учрайди (ми-тохондриянинг ички мембрана-сидан ташқари).
- Гликолипидлар кўпгина мембрана таркибини (мас-н, плазматик мембрананинг ташқи қаватини) ташкил этади. Гликолипидлар-нинг таркибини углеводли функ-ционал гуруҳлар ташкил этади, яъни улар сув фазасига йўналган бўладилар.
- Мембрана липидлари амфифил молекулаларини (кўк рангда) қутбли гидрофил бошча ва (са-риқ рангда) қутбсиз липофил дум қисмини тарзида ифо-далайдилар. Сувли муҳитда улар гидрофоб таъсирлашишлар ва вандерваальс кучлари орқа-ли агрегатлашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |