Бир болага етти маҳалла ота она ёхуд ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда Нуронийлар жамоатчилик кенгашининг ўрни


Download 16.1 Kb.
Sana03.02.2023
Hajmi16.1 Kb.
#1150315
Bog'liq
жАМШИДГА МАҚОЛА


Бир болага етти маҳалла ота она ёхуд ёшлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда Нуронийлар жамоатчилик кенгашининг ўрни
Юртимизда баркамол авлодни ҳар жиҳатдан етук ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашда, ёшлар ўртасида ҳар хил ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олишда маҳалла ва оиланинг ўрнини кучайтириш, мазкур соҳада ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда маҳалла фаолларининг ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш ва маъсулиятини оширишга доимий эътибор қаратиб келинмоқда.
Янгиобод тумани ҳудудида жиноятчилик ва ҳукукбузарликларни эрта олдини олиш ва ёшларни ҳукукбузарлик ва жиноятчиликдан ҳоли ҳудудда тарбиялаш мақсадида туманидаги мавжуд 8 та маҳаллалар ҳудудида нуронийлар ва кексалар жамоатчилик кенгашига 121 нафардан ортиқ фахрийлар ва нуронийлар бириктирилган бўлиб, жиноятчиликни барвақт олдини олишда ва ёшларни ватанпарварлик рухида тарбиялаб, ватан остонадан бошланади деган туйғуни ёшларнинг онгига сингдириб, уларни ҳукукбузарлик ва жиноят содир этмасликлари учун бир болага етти маҳалла ота – она қабилида тарбиялаб, ҳозирги кунда ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлашда ва уларга устоз-шогирд анъаналари бўйича ўз билим ва салоҳиятлари тажрибаларини ўргатиб, уларни комил инсон бўлиб етишишида ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.
Шу ўринда туманимизда ёшлар тарбиясида ўзларининг муносиб хиссаларини қўшиб келаётган нуронийлар, жамоат кенгаши вакилларининг айримларини санаб ўтишни жоиз деб билдик.
Хусусан, Янгиобод ШФЙ нуронийлар жамоат кенгаши вакили, меҳнат фахрийси С.Хидиров, Янгиобод ШФЙ нуронийлар кенгаши вакили, меҳнат фахрийси бир неча йиллар давомида ўзининг педагогик вазифасини бажариб келган А.Исроилов, Баландчакир МФЙ раиси, шу билан бирга ёшларга муносиб ўрнак бўлиб келаётган О.Бегматов, Баландчакир МФЙ нуронийлар кенгаши вакили, нафақахўр Т.Кенжаев, Дўстлик МФЙ нуронийлар кенгаши вакили А.Қўқонбоев, Дўстлик МФЙ нуронийлар кенгаши вакили Т.Қудратов, Хўжамушкент ҚФЙ нуронийлар кенгаши вакили С.Бойзақов, Хўжамушкент ҚФЙ нуронийлар кенгаши вакили Х.Гулмуродов, Хавотоғ ҚФЙ нуронийлар кенгаши вакили А.Абдуазизов, Хавотоғ ҚФЙ нуронийлар кенгаши вакили Б.Донаев, Шодлик МФЙ нуронийлар кенгаши вакили меҳнат фахрийси Я.Холбеков, Шодлик МФЙ нуронийлар кенгаши вакили меҳнат фахрийси У.Қадиров, Сармич МФЙ нуронийлар кенгаши вакили меҳнат фахрийси, Нуронийлар жамияти раиси лавозимида бир неча йиллар фаолият юритган С.Худойбердиев, Сармич МФЙ нуронийлар кенгаши вакили меҳнат фахрийси Х.Сулаймонов, Совот ҚФЙ нуронийлар кенгаши вакили И.Бобоев, Совот ҚФЙ нуронийлар кенгаши вакили А.Асроровларни фахр билан айтишимиз мумкин.
Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан оила, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва маҳаллалар ҳамкорлиги тобора мустаҳкамланиб бормоқда.
Бугунги кунда жамоатчиликнинг маҳаллаларда ёшлар тарбиясидаги ролини ошириш, ёш авлод тарбияси билан боғлиқ ҳуқуқий ҳамда маънавий-ахлоқий, билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга кўмаклашиш, таълим-тарбия сифатини янада яхшилаш борасида ҳам муҳим мунтазам чоралар кўрилмоқда. Шу билан бирга, ёшлар борасидаги ислоҳотлар билан ота-оналар ва жамоатчиликни атрофлича таништириш, уларнинг зарарли таъсирларга кириб қолишига сабаб бўладиган омилларга қарши профилактик тадбирларни кучайтириш ҳамда ҳудудий жамоат кенгашлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишлари ҳам изчиллик билан давом эттирилмоқда.
М.Ҳамзалиев,
Янгиобод туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассиси
Download 16.1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling